З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Архитектура умумий характеристикаси ва хусусиятлари



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

Архитектура умумий характеристикаси ва хусусиятлари 
Бу тизимни ишлаб чиқишда биринчи асосий мақсад соддаликка 
эришиш ва функцияларни минимал миқдори билан иш олиб бориш эди. 
Ҳамма реал муаммолар, фойдаланувчи дастурларга қолдирилди. 
Иккинчи мақсад эса – умумийликдир бу дегани кўп ҳолларда, бир хил 
усул ва механизмлардан фойдаланишлик хусусияти, м-н:

файлларга, киритиш-чиқариш қурилмалари ва жараёнлар аро 
маълумотлар буферига мурожаатлар, бир хил примитивлар 
ёрдамида бажарилади; 

номловчи, 
альтернатив 
ном 
берувчи 
ва 
хуқуқсиз 
(несанкционированный доступ) мурожаат механизмлари, ҳам 
маълумотлар файлларига, ҳам каталог ва қурилмаларга ҳам 
ишлатилади; 

бир хил механизмлар, ҳам дастурли, ҳам интегралланувчи 
узилишларга нисбатан ҳам ишлатилади. 
Учинчи мақсад эса, мураккаб масалаларни ечишда, мавжуд кичик 
дастурлардан биргаликда фойдаланиб, яъни уларни янгидан ишлаб 
чиқмасдан ечиш имкониятини яратиш эди. 
Ва ниҳоят 4-чи мақсад эса, нафақат процессор вақти, балки қолган 
бошқа ресурсларни ҳам тақсимловчи, самарали механизмли-мультитерминал 
ОТ ни яратишдан иборат эди. Мультитерминал ОТларда, биринчи ўринда, 


135 
ҳисоблаш жараёнларини бошқа ҳисоблаш жараёнлари аралашувидан ҳимоя 
масалалари туради. 
UNIX ОТ и, файл тизимига боғлиқ бўлмаган кучли ва содда команда 
тилига эгадир. Бундай имкониятни амалга оширишнинг энг муҳим 
ҳусусияти, шундан иборатки, бир дастур натижаси, иккинчи дастур учун 
бошланғич маълумот бўлиши мумкин. Бу дегани, катта дастур 
композициялари, 
мавжуд 
кичик 
дастурлар 
ёрдамида 
яратилиши 
мумкинлигидир. Бунда янги дастур яратишга хожат йўқлигидир. 
UNIX – тизими тизимли ва амалий дастурларига, матн редакторлари, 
команда тилининг дастурловчи интерпретаторлари, бир нечта оммавий 
дастурлаш тиллари компилятори (С, С++, ассемблер, PERL, FORTRAN ва 
ҳ.к.лар), компановкачилар (дастурлараро алоқа редакторлари), созловчилар 
(отладчики), кўпсонли тизимли ва фойдаланувчи дастурлари кутубхонаси, 
маълумотлар базасини юритиш ва ажратиш воситалари, кўп сонли 
администрловчи ва хизмат қилувчи дастурлар киради. Бу дастурларнинг 
анчайин қисми учун хужжатлар мавжуд бўлиб, дастур матнлари яхши 
изохлангандир. Бундан ташқари, хужжат ва тавсифлардан фойдаланувчи 
интерактив режимда фойдалана олиш мумкин. 
Тўлиқ ҳимояга эга бўлган файл тизимидан фойдаланилади, қурилмалар 
мустақиллиги таъминланади. 
UNIX тизими марказий қисми-ядродир (kernel). У кўп сонли 
модуллардан иборат бўлиб, архитектура жиҳатдан монолит ҳисобланади. 
Аммо, ядрода ҳар доим 3 та тизимни ажратиш мумкин: жараёнларни 
бошқариш; файлларни бошқариш; марказий қисм ва периферик қурилмалар 
ўртасида киритиш ва чиқариш амалларини бошқариш. 
Жараёнларни бошқариш тизими жараёнларни диспетчерлаш, ва 
бажаришни, уларни синхронлаштиришни ва ҳар турли жараёнлар аро 
алоқани ташкил этади. Жараёнларни бошқариш асосий функцияси – бу 


136 
оператив хотирани бошқариш ва (замонавий тизимлар учун) виртуал 
хотирани ташкил этишдир. 
Файлларни бошқариш тизими, жараёнларни бошқариш тизими билан 
ҳам, драйверлар билан ҳам қатъий боғлангандир. Компьютер таркибидаги 
қурилмаларга ва ечилаяпган масалаларга қараб, ядро қайта компиляция 
қилиниши мумкин. Ҳамма драйверлар ҳам ядро таркибида бўлмаслиги 
мумкин, бир қисми ядродан чақирилиши мумкин. Бундан ташқари, тизимли 
функцияларининг жуда кўпчилиги, ядрога кирмайдиган, аммо ядродан 
чақириладиган тизимли дастур модуллари ёрдамида бажарилади. 
Ядро, бошқа тизимли модуллар билан бажариши керак бўлган 
функциялар қатъий равишда стандартлаштирилган. 
Юқорида айтилганлар ҳисобига, UNIX нинг турли версиялари ва турли 
аппарат таъминоти ўртасидаги кодларни кўчириб ўтказувчанликка 
эришилади.

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish