IBM компаниясининг OS/2 warp ОТ лари оиласи
OS/2 ОТ лари, шахсий компьютерлар учун энг кўп параметрлар бўйича
энг яхши ОТ бўлганлиги ва асосий рақобатчилардан анча олдин
яратилганлигига қарамасдан жуда оммавийлашмади ва кенг тарқалмади ҳам.
Бунинг асосий сабаби, - унинг сифати эмас, балки тижорат қонунидир,
яъни балки реклама сустлиги, бозорда олдинги ўринга чиқиш учун
харажатлар ажратиш ва х.к.лар.
Биринчидан, IBM компанияси бу ОТ ни дастурий таъминот бозорига
олиб чиқмасдан, корпоратив мижозлар билан ўз амалиётини давом эттирди,
чунки IBM PC биринчи навбатда шахсий компьютердир.
Иккинчидан, IBM компанияси, асосан фойдани тизимли дастурий
таъминот орқали эмас, балки серверлар ва бошқа қурилмалар орқали қилар
эди. OS/2 ОТ и кенг тарқалиши учун ўқув дарсликлар, реклама ва х.к.ларга
эътибор бериш керак эди. Аммо бундай бўлмади, шунинг учун ҳам ҳозирги
вақтда бу тизим билан кўпчилик таниш эмас. Лекин, шуни таъкидлаш
лозимки, ўз вақтида бу тизимни ўрганган ва мос дастурий таъминотни
яратган корхона ва ташкилотлар, ҳанузгача оммавий бўлган Windows
NT/2000/XP ОТ ларига ўтмайдилар, чунки улар яхшигина катта тизимли
ресурслар талаб қиладилар.
OS/2 нинг охирги версиялари, ўз номларида warp сўзига эгалар, бу эса
инглиз тилидан “асос” деб таржима қилинади, чунки ҳар янги версия
олдингисига таянади.
Бу тизимлар учун хос бўлган хусусиятлар қуйидагилардир:
- сиқиб чиқарувчи кўп масалалик, DOS ва Windows иловалар
қўлланилиши;
- ҳақиқатдан ҳам интуиция жиҳатдан тушунарли ва қулай объектли
фойдаланувчи интерфейси;
150
- объектли хужжат алмашинув очиқ стандартини қўллаш;
- Open GL стандартини қўллаш;
- Java апплет ва Java тилида ишлаб чиқиш воситалари мавжудлиги;
- True Type (TTF) шрифтларни қўллаш;
- олдиндан тайёргарликсиз товушни бошқариш;
- Internet/интранет тармоқ техналогияларини қўллаш;
- бир хил мавқели тармоқ ва тармоқ (LAN Server, Win, Lantastic, Novell,
Netware 4.1) ОТ лари клиент қисмини қуриш воситалари;
- модемли боғланиш орқали масофадан мурожаат;
- Mobile File System – мобил фойдаланувчилари қўлловчи файл тизими;
- Windows ОТ дан фарқли қулай бўлган, аппарат қурилмаларни
автоматик “таниб олувчи” стандарт (Plug and Play);
- оффис иловалари тўплами (МБ, электрон жадвал, матн процессори,
ҳисоботлар генератори, графика, ахборот менеджери ва х.к.лар);
- фидеокамера иши воситаларини ҳам ўз ичига олган мультимедиани
қўллаш (Warp Guide ёрдамида).
Юқорида санаб ўтилган, реклмаага мос хусусиятлардан ташқари бўлган
имконият – қулай бўлган, корпоратив МБ билан ишлаш ва тармоқдаги ишчи
ўринни ташкил этувчи мухит.
Фойдаланувчилар учун жуда муҳим бўлган яна бир хусусият, IBM ўз
ОТ ини ҳамма версиялари учун мунтазам “янгиланиш” пакетларини (Fix Pak)
ишлаб чиқади. Бу пакетлар фойдаланувчи учун текинга берилади.
Иловаларни бошқаришда ҳам мураккаб бўлмаган хусусий дастурларни
яратишда фойдали бўлган, дастурлаш тизими, юқори даражадаги тил –
REXX нинг мавжудлигидир.
Бу
тилнинг
объектга
йўналтирилган
версияси
ва
мос
интерпретаторлари мавжуддир.
OS/2 ОТ да энг кўзга ташаланадиган хусусият, бу фойдаланувчининг
объектга мўлжалланган график интерфейсидир. График интерфейс OS/2
151
тизимида ягона эмас, бу тизим учун жуда кўп альтернатив қобиқлар
мавжуддир. М-н, File Bar дастури, у жуда содда бўлиб кўринса ҳам, 4 Мбайт
оператив хотирага эга бўлган компьютерда ҳам, (OS/2 экрани кўринишини
яхшилайди) ишлашни осонлаштиради.
OS/2 ОТ ини яхшилайдиган қобиқлардан ташқари, унинг
функционаллигини кенгайтирадиган қатор дастурлар мавжуд. (М-н, Xfree 86
for OS/2)
Do'stlaringiz bilan baham: |