2.5. Алоқа йўлларининг технологик кўрсатгичларини мослаш
Ҳар қандай электр алоқа йўллари махсус чора кўрилишини талаб қилади, бу чораларсиз ахборотларни бехато
узатиб бўлмаслигидан ташқари, бутунлай тармоқ ўз вазифасини бажара олмайди. Шиша толали кабеллар бу каби
муаммоларни ўз-ўзидан ҳал қилади.
Мослаш — бу электр алоқа йўли сигналларни узун масофага меьѐрида, акс садосиз ва ўзгартирмасдан етказаш
учун ишлатиладиган тадбир. Мослаш принсипи анча содда: кабел учларига мословчи қаршилик (терминатор) ўрнатиш
керак, бу қаишиликнинг катталиги ишлатилаѐтган кабелнинг тўлқин қаршилигига ленг бўлиши шарт.
Тўлқин қаршилик — бу кабел туннинг кўрсатгиеҳларидан бири бўлиб, фақат унинг тузилиш кўрсатгичлари, яьни
кесим юзаси, ўтказгич шакли ва сони, қалинлиги ҳамда ҳимояловчи диелектрик материалга богииқ. Кабелни тўлқин
25
қаршилигининг қиймати кабел ҳуижатларида келтирилган бўлади ва у, одатда, 50—100 Ом коаксиал кабел учун, 100—
150 Ом Тўқилган жуфтлик ѐки кўп симли ясси кабел учун ташкил қилади. Тўлиқ қаршиликни аниқ кўрсатгичини кабел
орқали ўтказилаѐтган импулс кўринишининг ўзгаришига қараб оссиллограф ва импулс генераторлари ѐрдамида осон ўлчаш
мумкун. Одатда, мословчи қаршиликнинг қиймати у ѐки бу томонга 5— 10 % дан кўп ўзгармаслиги талаб қилинади.
2.6. Ахборотларни кодлаштириш
Тармоқдан узатилаѐтган ахборотни кодлаш, ахборот узатиш-нинг максимал рухсат этилган тезлигига ва
ишлатилган узатиш муҳитининг ўтказиш қобилиятига тўғридан тўғри таьсири бор. Масалан, бир кабелдан ўтаѐтган
турли кодларда узатилаѐтган ахборотнинг рухсат этилган чегара тезлиги икки баробар фарқ қилиши мумкин.
Танланган коддан, тармоқ қурилмаларининг мураккаблиги ва ахборот узатиш ишончлилигига боғлиқ. Маҳаллий
тармоқларда фойдаланиладиган баьзи кодлар 2.10-расмда келтирилган. Бу кодларни афзалликлари ва камчиликларини
кўриб чиқамиз.
2. W-расм. Ахборот узатишда кўп ишлаииладиган кодлар.
NRZ коди (Non Return to Zero) — нол ҳолатга қайтмаслик — бу оддий код одатдаги рақамии сигналдан иборат
(қутблари тескари ўзгарган ѐки бир ва нолга тенг қийматлар ўзгарган бўлиши мумкин). NRZ кодининг муҳим
афзалиикларига унинг оддий ҳосил қилиниши (бошланғич сигнални узатиш томонда кодлаш ва қабул қилишда
дедекторлаш керак эмас), шунингдек, бошқа кодлар орасида алоқа йўлидан энг кам тезликда ўтислии киради.
Мисол учун тармоқда сигнални энг кўп ўзгариш ҳолати, бу - 1 билан 0 га 010 ўзгариб туриш ҳолати, яьни
1010101.010.... кетма-кетлик, шунинг учун 10 Мбит/с (бир бит даври 100 нс) тезликда узатилиши амалга
оширилганда, сигнални частотаси ва шунингдек, алоқа йўлининг талаб этилган ўтказиш имконияти 1/200 нс = 5
МГц ташкил этади (2.11-расм).
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ
1. Ахборот узалиш муҳити тушунчасининг таьрифи.
2. Кабел турларини санаб беринг.
3. Ўралган жуфтлик кабели қандай тузилган?
4. Ўраиган жуфтлик кабел афзалликлари ва қўлланилиши.
5. Кабеллар қандай ташқи ғилофда ишлаб чиқарилади?
6. Коаксиал кабел тузилишини баѐн этинг.
7. Коаксиал кабелнинг афзалликлари ва камчиликлари нималардан иборат?
8. Коаксиал кабелнинг техник кўрсатгичлари ва қўлланилишини изоҳланг.
26
Do'stlaringiz bilan baham: |