8-мавзу: рақобатли стратегиялар



Download 122,8 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/4
Sana24.02.2022
Hajmi122,8 Kb.
#212365
  1   2   3   4
Bog'liq
8-Маъруза



 
8-МАВЗУ: РАҚОБАТЛИ СТРАТЕГИЯЛАР
 
 
8.1. Рақобатнинг кўринишлари. 
8.2. Фирманинг бозордаги улушини белгилайдиган рақобат курашдаги
жиҳатлари. 
8.3. Асосий рақобатчилар стратегияси баҳоси. 
 
 
8.1. Рақобатнинг кўринишлари. 
Кишилар ўртасида мақсадга эришишдаги кураш, мусобақа-рақобатдир. 
Бозордаги рақобатчиларнинг мақсади- харидорларни кўпроқ жалб қилиб, 
товарларни кўпроқ сотилишига эришиш. 
Рақобатнинг асосий қуроли- талабни шакллантириш ва сотишни 
рағбатлантириш. Харидор бирон-бир товарга устунлик бериши зарур
шунинг учун ўз танловига амалда ишонч ҳосил қилиши лозим. Зарур ахборот
ишлаб чиқарувчидан реклама орқали олади. 
Харидорни у ёки бу буюмнинг фойдалилиги, яъни истеъмол қиймати 
қизиқтиради. Харидор истеъмол қийматига ишонч ҳосил қилиши учун 
товарни ишлатиб кўриши лозим, кўпинча бунинг учун «синаб кўришга» 
берилади. 
Рақобат- таклиф талабдан ошиб кетганда ва бу одатдагидек, фирмалар 
ўртасида эмас, товарлар ўртасида юзага келган шароитда зарур ҳодиса. 
Рақобатнинг қуйидаги кўринишлари мавжуд: 
Вазифаси- бир хил талабни турлича қондириш мумкинлигидан юзага 
келади. Китоблар, спорт анжомлари ва шу кабилар, яъни рақобатчининг 
товарлари-барча китоблар, пластинкалари ва шу кабилар намуна бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. 
Кўриниш- ўхшаш товарлари турли фирмалар ёки битта фирма 
томонидан, лекин турлича безакда чиқарилиши(масалан, битта русумдаги 
автомобилни хар хил безакда бўлиши). 
Кўргазмалилик-одатда турли фирмаларнинг ўхшаш товарлари ўртасида. 
Фирмаларнинг сифат бўйича ўзига энг яхши кўрсатган буюмлари ёки фирма 
русумини жалб этиш бўйича товарлари(маслан, Adidas-спорт кийимлари). 
Баҳо- энг одатий кўриниши. Баҳони пасайтириб бозорни эгаллашни 
амалга ошириш мумкин. Японлар, янги бозорга киришга кўпинча баҳони 10 
фоизгача пасайтирадилар. Бироқ бозордаги фирмалар ҳам баҳони 
камайтиришлари мумкин. Фирмага пасайтириш учун заҳирадаги бахолар 
зарур. 

Download 122,8 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish