1 АҲадкул холмуҳаммад ўҒли савдогарлар устози ёхуд ҳАҚИҚий омад


истамаган ишни қилишингда



Download 0,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/51
Sana24.02.2022
Hajmi0,68 Mb.
#210551
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   51
Bog'liq
Савдогарлар KNIGA

истамаган ишни қилишингда.
Биз устознинг гапларидан шу қадар қаттиқ таъсирландикки, то 
боғдан чиқиб, масжидга келгунча бир оғиз гапирмадик. Мен 
Абдуллоҳнинг ёзган асарларини кўчиришга дангасалик қилганла-
римни, савдо ишидаги баъзи келишувларни арзимас баҳоналар 
билан ортга сурганимни, оқибат ўша ишлар ўхшамаганини эсладим. 
Яна ёғингарчилик пайтлари муҳим сафарларни бекор қилганларимни, 
оқибат фойдадан қуруқ қолганларимизни афсус билан ҳаёлдан ўтказ-
дим. Абдуллоҳга қарасам шижоати янада ортган, кўзлари ёниб турарди. 
Яна ҳам қаттиқроқ меҳнат қилишга бел боғлаганини ва натижада 
даромадларимиз мислсиз ортиб кетишини ҳис қилдим ва ўзимга 
ўзим ваъда бердим: энди қулай фурсатн кутмайман. Омадсизлар 
қилишни истамаган ишларни қиламан.
ҲИСОБЧИНИНГ ИШГА ОЛИНИШИ
Мана бир неча йилдан буён тижоратимиз гуллаб-яшнаяпти. 
Абдуллоҳнинг карвони дунёнинг тўрт тарафига қатнаб тижорат 
қилади. Асосан газлама ва мўйна сотилади. Тижорат бошланиб, то 
шу кунгача энг моҳир ишчилар йиғилди. Савдо ва бошқа ишларга 
жами 300 киши ёлланди. Уларнинг орасида ҳисобчилар алоҳида 
танлаб олинди, чунки агар ҳисобчи қинғир бўлса, ишлар олдинга 
юрмайди. Шу ишни бошқаришга Абдуллоҳ роса икки йил деганда 
бир одам топди. Унинг бир шиори бор: “Ишга секин, синаб ола-
миз, бўшатсак, норози қилмаймиз ва муддат берамиз”.
Хуросонда тижорат қилиб турганимизда Абдуллоҳ тез-тез 
бозорларни айланар, ҳунармандчилик ишлари билан танишар 
ва янгилик изларди. У ишлаб чиқарувчилар билан савдо фақат у 


24
орқали бўлишини келишиб оларди. У бу ишни нархлар кўтари-
либ кетмаслиги ва чайқовчилар оддий халқни қийнаб қўймаслиги 
учун қиларди. 
Бир куни у менга бир жойга ўтиб келишимизни айтди. Кўчи-
раётган китобимни тўхтатиб, унга эргашдим. Биз ҳунармандлар 
бозоридаги бир дўконга кирдик. У ерда 20 ёшлар атрофидаги бир 
йигит алоҳида дафтарларга бир нималарни ёзиб ўтирарди. Бизга 
қайрилиб қарамади ҳам. Абдуллоҳ салом бергач, бизга эътибор 
қилди. Хижолат бўлиб, ишларини тўхтатди-да, муздек сув олиб 
келди. Абдуллоҳга “устоз”, деб мурожаат қилди. Мен таажжубла-
ниб турганимда Абдуллоҳ гап бошлади. 
– Бу йигитни мен икки йилдан буён кузатаман. Ўз ишини 
билиб қилади. Мана шу дўкон хўжайинининг ҳисобчиси. Мен 
дўкон эгаси билан гаплашдим. Энди у биз билан ишлайди. Мана 
икки ойдан бери ўзига шогирд тайёрлаяпти. Шогирди дўкондаги 
ишларни эплайдиган бўлиб қолди. Яқинда биз билан Ироққа 
қайтади. Кейин менга бир имлаб қўйди-да, ўзи ташқарига чиқиб 
кетди. Бу ишонмасанг, ўзинг бир ишини кўргин дегани эди. 
Ундан иши билан таништиришини илтимос қилдим. У менга бир 
неча дафтар олиб келиб кўрсатди. Мен шу вақтгача бу қадар аниқ 
ҳисоб-китобли ишни кўрмагандим. Дафтарлари алоҳида ишлар 
учун тутилган экан. Биттаси фақат кириб келаётган пуллар учун, 
яна бири харажатлар, яна бири қарзлар, тағин биттаси шартнома-
лар, биттаси режаланган харажатлар, биттаси соф фойда, биттаси 
бажарилган ишлар учун экан. Яна бир неча дафтарлари бор эдики, 
уларда нархлар ёзилган бўлиб, ҳар катакчасида ўзгарувчанлари, 
янги ва эски нархлари ёзилган эди. Азбаройи қойил қолганимдан 
уни кечки овқатга таклиф қилиб келдим. Шомдан сўнг у 
Абдуллоҳнинг уйига келди. У билан узоқ суҳбатлашдик. 
Абдуллоҳ унга саволлар берди, у одоб билан жавоб қайтариб турди.
– Уйинг тинчми?
– Аллоҳга шукр, тинчмиз.
– Синглингнинг тўйини қачон қилмоқчисан?
– Озгина пул йиғсам, келаси йили кўкламга тўй қиламан.


25
– Сенга қанча пул керак?
– Икки динор.
– Сенга шу пулни ортиғи билан бераман. Синглингнинг тўйини 
эртагаёқ ўтказгин. Яхши ишларни кейинга суриш мўминнинг 
иши эмас. Тўй ўтгач, биз билан Ироққа кетасан.
– Раҳмат, сиздан Аллоҳ рози бўлсин.
– Хўжайинингга шогирдинг маъқул келдими?
– Ҳа, ишлар унчалик кўп эмаску. Ундан кейин янги ходим мен-
дан анча ёш, тезда ўрганиб олди. Эплаб кетади.
– Жуда соз. Сенга ҳозир Абдуссалом пул беради. Тўйга ҳозир-
лик кўр. Тўй ўтгач, сиёҳ, қалам, дафтарлардан керагича олиб ол. 
Бу ерларда анча арзон бўлади. 
– Хўп бўлади. Кечки таомдан сўнг у ҳовлига чиқди. Дарвоқе, 
унинг исми Содиқ экан. Мен икки динор олиб чиқаётган эдим 
Абдуллоҳ тўхтатди ва беш динор беришимни айтди. “Ахир бу 
жуда кўпку” деганимда: “У ўз эҳтиёжидан келиб чиқиб пул 

Download 0,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish