Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


нафардан ошиб кетди, унинг қурбонлари сони 26 нафарга



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

нафардан ошиб кетди, унинг қурбонлари сони 26 нафарга
етди. Қурбонлардан 24 нафари Ухань жойлашган Хубэй провинциясида, яна 2
нафари унинг ташқарисидаги ҳудудларда вафот этган. Вирус, шунингдек,
Хитой ташқарисига чиқиб, у билан касалланиш ҳолатлари Жанубий Корея,
Япония, АҚШ, Вьетнам, Сингапур ва Таиландда қайд қилинган.
Вируснинг коронавирус деб аталишига сабаб шуки, унинг атрофидаги
ўсимталар тожга ўхшайди. Куни кеча Хитой соғлиқни сақлаш давлат қўмитаси
янги вирус одамдан одамга юқишини тасдиқлади. Айтилишича, касалликни
хасталанганлар билан мулоқотда юқтириб олиш мумкин. Шу боис бир неча
давлат вирус тарқалишини олди олиш учун чора кўрмоқда. Хусусан, Осиё
давлатлари аэропортларида йўловчилар текширилмоқда. Шунингдек
Австралия, Бангладеш, Непал, Сингапур ва АҚШ аэропортларида ҳам назорат
кучайтирилди. Вирус тарқалиши ортидан Ўзбекистонда ҳам чегара назорати
кучайтирилди.
Олимлар тахминларига кўра, вирус Ухан шаҳридаги мол бозоридан
бошланган. Эпидемияга коронавируснинг аввал кузатилмаган тури сабабчи
эканлиги аниқланди.2003 йилда коронавируснинг бошқа бир тури оғир ўткир
респиратор синдроми эпидемиясини келтириб чиқарган эди. Ўшанда ҳам
вирус ҳайвонлардан одамларга юққан. 2002-2003 йилларда синдром 37
давлатда 8 мингдан ошиқ кишига юққан, 774 нафар кишининг ёстиғини
қуритган. Коронавируснинг турли хиллари одамлар ва ҳайвонлар ичида


тарқалган бўлиб, айримлари енгил, айримлари оғир касалликларга олиб
келади. Гарчи вирус кучли хавотирларга сабаб бўлаётганига қарамай,
чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликни глобал
фавқулодда вазият деб топишга қарор қилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти ходимлари тарқалаётган вирусни глобал фавқулодда вазият деб
эълон қилишдан олдин касаллик ҳақида тўлиқроқ маълумот тўплаш керак
бўлишини айтишди. Улар якуний қарор чиқаришда бундай чора халқаро
савдога кўрсатадиган таъсир ҳам эътиборга олинишини қўшимча қилишди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги марта 2014-2016 йилларда Ғарбий
Африкада тарқалган Эбола вирусини глобал фавқулодда вазият деб
белгилаган эди.
Хитойда янги тарқалган вирусга қарши чоралар кўрилмоқда,
бироқ коронавирус ҳақида маълумот кам бўлгани сабаб ундан даволаш
усуллари ҳам ноаниқ. Вирус нафас олиш йўллари, ошқозон-ичак тракти, асаб
тизимига зарба беради. Унинг 2002-йилда тарқалиб, 774 одамнинг ўлимига
сабаб бўлган САРС вирусига ўхшашлиги айтилади. 2012-йилда эса бошқа
бир коронавирус – Яқин Шарқдаги нафас олиш йўллари синдроми тарқалган
эди. “Бу вирус одамларга ҳар ҳолда кўршапалаклардан юққан, аммо ҳозир
туяларга ҳам ўтган. Бу коронавирусларнинг ҳайвондан инсонга ўтиш
хусусияти мавжуд”, — дейди Мериленд университети олими Меттю Фримен.
Ўтган йил декабр ойи охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида илк бор қайд этилган
янги коронавирус инсонга денгиз маҳсулотларидан ўтгани, сўнг эса ҳаводан,
масалан, оддий йўтал ёки аксириш билан юқиши
аниқланди. Фрименнинг айтишича, коронавирусни юқтириш жуда осон. Ёши
катталарнинг унга қаршилик кўрсатиши қийинроқ. “Агар 65 ёки ундан катта
бўлсангиз, асоратлари кўп бўлиши мумкин”, — дейди АҚШ соғлиқни сақлаш
институтидан Энтони Фаучи. Асоратларга пневмония, бронхит, буйрак
етишмовчилиги, ўпкада суюқлик тўпланиши ва ҳатто ўлим мисол бўла олади.
“Иккиламчи бактериал инфекцияга учрасангиз, антибиотик ичишингиз


мумкин. Нафас олиш қийинлашса, респиратордан фойдаланса бўлади, аммо
шунда ҳам соғайиб кетишга кафолат йўқ, чунки вирус янги”, — дейди
доктор Фаучи. Дунё олимлари айни дамда уни ўрганмоқда.
“Вирус қаердан келди, қандай фаолият юритади, унинг тарқалишини тушуниш
учун диагностика ишлаб чиқиш мумкинми? Шуларни билиш муҳим”, —
дейди Фримен. Айни пайтда АҚШ Юқумли касалликларнинг олдини олиш
маркази қўлни тез-тез ювишни, йўталганда оғизни тирсак ёки салфетка билан
ёпишни тавсия қилмоқда.
Энг ёмони, Хитойдан тарқалаётган янги тож вирусининг глобал эпидемияси
АҚШ-ХХР савдо урушидан кўра кўпроқ миқёсда жаҳон иқтисодиётига зарба
бериши мумкин. Маълумки, бу икки давлат савдо жанжалидан дунё 600-700
миллиард АҚШ долларидан кўпроқ зиён кўрган. Айтиш жоиз: жаҳон
биржалари ҳозирдан “қалтирашга” тушган. Авиакомпанияларнинг,
акциялари, ҳашаматли буюмлар билан савдо қилувчи казино ва
компанияларнинг моллари нархи кескин тушиб бормоқда. Нефть
котировкалари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Экспертлар ҳисоб-китобига
қараганда, хавотирлар ошиб бораверса, “қора олтин” нархи камида 3 долларга
арзонлашади.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish