Urmonbek abdullojonovning "tibbiy bilim asoslari "


Ӯлат касаллигини олдини олиш



Download 477,64 Kb.
Pdf ko'rish
bet14/18
Sana24.02.2022
Hajmi477,64 Kb.
#210024
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
abdullojonov urmonbek 2021

Ӯлат касаллигини олдини олиш
ЎЛАТ, тоун — 
одам
ва ҳайвонларнинг ўткир юқумли 
карантин
 касаллиги.
Одамда умумий аҳволнинг оғирлашиши, интоксикация, 
гавда
 ҳароратининг
кўтарилиши, 
лимфа
безлари, 
ўпка
ва
бошқалар
аъзоларда
яллиғланиш, 
сепсис
 ривожланиши билан кечади. 
Касаллик
тез тарқалиши ва
кўплаб беморлар нобуд бўлиши туфайли Ўлат ўта хавфли касалликлар
қаторига киритилади. Ўлат қадимдан маълум, унинг эпидемиялари тез-тез
учраб турган ва кўплаб кишиларнинг ўлимига сабаб бўлган. Ўлат
эпидемиялари туфайли айрим ҳудудлар бутунлай бўшаб қолган. Ундан
қутулиш мақсадида бошқа жойга қочиб кетган одамлар янги масканда Ўлат
эпидемияси тарқалишига сабаб бўлганлар. Қўзғатувчиси тоун микроби —
майда тухумсимон, ҳаракатсиз. Танаси 
юпқа
 
парда
 билан ўралган, у оддий
озуқа муҳитларида, айниқса 
қон
қўшилган муҳитларда яхши ўсади. 
Экзо
 ва
эндотоксин ажратади, ташқи муҳитга ва қуритишга чидамли, тупроқда 7 ой,


кийимкечакда 5 — 6 ойгача тирик сақланади. Ўлат микроби организмга тери,
шиллиқ қаватлар, юқори 
нафас
 йўллари ва ҳ. к. аъзолардан кириши мумкин.
Кемирувчилар
(юмронқозиқ, 
қум
 сичқонлар, 
дала
сичқонлари
ва 
аҳоли
яшайдиган
жойлардаги 
каламушлар
),
туялар,
шунингдек, Ўлатнинг ўпка тури билан оғриган беморлар касаллик
қўзғатувчиларининг манбаи ҳисобланади. Ўлат микроби ҳайвондан одамга ва
одамдан одамга трансмиссив йўл билан (мас, бурга чаққанда), баъзан касал
ҳайвон гўштини нимталаганда, шунингдек, овқатга яхши
текширилмаган 
гўшт
ишлатилганда юқади. Ўлатнинг ўпка тури билан
оғриган бемор соғлом кишилар учун айниқса хавфли, чунки у гаплашганида,
аксирганида ҳавога Ўлат таёқчаларини тарқатади. Инкубацион даври бир
неча соатдан 3—6 кунгача. Касаллик ўткир бошланади, беморнинг эти
увишиб, боши қаттиқ оғрийди, кўпинча кўнгли айнийди, қайт қилади,
уйқусизликдан қийналади, алаҳлайди. Ўлатнинг ўпка турида ўпканинг
яллиғланиши (ўлатли 
зотилжам
) кузатилади, бу йўтал, қон
аралаш 
балғам
 ажралиши, 
ҳаво
етишмаслиги билан давом этади. Ўлатнинг
терибубон
шаклида 
инфекция
 кирган
жой
бўртиб,
қон
аралаш 
суюқлик
 тутган пуфакча ҳосил бўлади, у кейинчалик сўрилиб кетади,
шу соҳага яқин 
лимфа тугунлари
 шишади (яъни 
бубон
ҳосил
бўлади). 
Ичак
шакли кучли ич кетиши, баъзан ахлатда қон ва шиллиқ
бўлиши билан кечади. Септик шакли терида, шиллиқ пардаларда ва турли
аъзоларда 
қон қуйилиши
 билан ажралиб туради, бу одатда, оғирроқ кечиб
кўпинча 
ўлим
 билан тугайди.
Олдини олиш. Касаллик аниқланган жойда карантин эълон қилинади.
Зарурат туғилганда у ерда яшайдиган аҳоли Ўлат вакцинаси билан эмланади.
Табиий ўчоқда мунтазам эпизоотик текширувлар ўтказиш, аҳоли ва
ҳайвонларни назорат қилиш, тирик вакцина билан эмлаш, дала ва турар
жойларда кемирувчилар, бургаларни қириш ва бошқалар тадбирлардан
иборат. Бемор билан мулоқотда бўлганлар ва тиббий ходимлар касаллик
ўчоғи тугатилгандан сўнг 6 
кун
давомида тиббий кузатув остида бўладилар.


Даволашда 
антибиотиклар
қўлланилади. Ҳоз. вақтда вакциналардан
фойдаланиш, кемирувчилар ва бургаларга 
қарши
 
кураш
олиб бориш
натижасида бу касаллик унча хавф туғдирмайди. 
Ўзбекистон
 
Соғлиқни
сақлаш
вазирлигига қарашли Ўлат (тоун)га қарши станция ҳар йили баҳорёз
мавсумида касалликнинг табиий ўчоқларида 
эпизоотия
олдини оладиган
тадбирлар ва 
лаб
. текширувлари олиб боради.
Чорва моллари нинг Ўлати 
қишлоқ хўжалиги
 ҳайвонларининг энг хавфли
юқумли касалликларидан. Ҳар хил таксономик гуруҳларга мансуб
махсус 
вируслар
 (қорамол,
чўчқа,
отлар
Ўлати,
этхўр 
паррандалар
— 
қушлар
 Ў. и вируслари), МогЬШмгиз туркумига
кирувчи вируслар ёки Ўлат бактерияси қўзғатади (туялар Ўлати). Юқори
ҳарорат, шиллиқ қаватлар, асосан, ошқозоничак йўллари яллиғланиши билан
тавсифланади. Касаллик манбаи касал ҳайвон. Ўлат билан касалланган
ҳайвон соғ ҳайвон билан бирга боқилганда, камданкам зарарланган ем
орқали юқади. 
Ташхис
лаб. текширувлари асосида қўйилади.
Олдини олиш: касаллик тарқалган қўшни 
мамлакат
 чегарасида иммун зонани
ташкил қилиш; касаллик пайдо бўлганда карантин тадбирлари; касал
молларни сўйиш ва гўштини ёқиб юбориш; қолганларини 
эмлаш
ва
санитарияветеринария чоратадбирлари ўтказишдан иборат.

Download 477,64 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish