қайта ишлаб чиқаришга имконсиз табиий ресурслардан фойдаланиш
миқдори;
бутунлай йўқ бўлиш олдида турган ҳайвонлар сони;
озон қатламининг камайиши ва натижада «иссиқхона таассуроти»
вужудга келиши.
Йўналишларнинг ҳар бир муайян кўрсаткичлари орқали атроф-
муҳитнинг у ёки бу томонини таснифлаш мумкин. Шу билан бирга булар
маркетинг кучларининг таъсиротига ҳам эга.
Умумий ёндошув жиҳатдан табиий муҳитнинг ўзгариши қуйидаги
омиллар атрофида рўй беради: хом ашёнинг танқислиги (дефицит),
энергиянинг қимматлашиши, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва табиий
ресурсларнинг давлат томонидан мувофиқлаштирилиши.
Маркетинг нуқтаи назаридан ҳозирги шароитда сув, озиқ-овқат, ёғоч,
нефть, кўмир ҳамда айрим минерал турларини ишлатишда оқилона ёндошув
қўлланиши катта аҳамиятга эга. Энергиянинг қимматлашиши, аввало, нефть
қазиш ишлари билан боғлиқ. Маълумки, уларнинг захиралари чекланган ва
кейинги қазиш жараёнлари -йилдан-йилга йирик инвестицияларни талаб
этмоқда. Бошқа (альтернатив) энергия турларини топиш борасида муҳим
изланиш ва тадқиқотлар олиб борилмоқда. Гап қуёш, ядро, шамол ва бошқа
энергия манбалари тўғрисида бораётир.
Иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда экология қонунчилиги доимо
такомиллаштириш ва ўта талабчанлик тенденциясига эга. Демак, бу
шароитда атроф-муҳитни ҳимоя қилувчи стандартларга риоя қилган
фирмалар муаммоларни ечиш мақсадида кам куч ва восита сарфланадиган
йўл ва имкониятларни амалиётга жалб этишлари муқаррар.
Бозор конъюнктураси кўп томондан
демографик тавсифлар ва аҳоли
шаклланишининг асосий тенденциялари билан белгиланади. Бунда шахсий
истеъмол товарларига бўлган талабнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришга
мўлжалланган товарлар бозоридаги ўзгаришлар ўртасида тўғридан-тўғри
алоқа кузатилади.
Ўзбекистон кўп миллатли давлат бўлиб ҳисобланади. Унда 100 дан
ортиқ миллат ва элатлар яшайди, аҳолиси эса 25 млн. га яқин. Улардан
ўзбеклар кўпчиликни ташкил қилади. Аҳалининг 60% идан кўпи
қишлоқларда яшайди. 1991 -йилдан 1998 -йилгача аҳоли сони 12,9%га ошди.
Аҳолининг умумий сонидаги қишлоқ аҳолисининг салмоғи 59,9%дан
62,1%гача ўсди. Аҳолининг кўпайиши, миллий миқёсда, 2,3%дан 1,7 %гача
пасайди, қишлоқ жойларида эса — 3,3%дан 2,1%гача. Туғилишнинг нисбатан
юқори даражаси аҳолининг демографик таркибига ўз улушини қўшмоқда,
ундаги 16 ёшга кирган аҳолининг улуши 42,8%ни ташкил қилади. Бу эса
таълим хизматларига бўлган талабнинг ўсиб бориши ва яқин келажакда
меҳнат бозоридаги ёш битирувчилар сонининг кўпайишига сабаб бўлмоқда
(Профессионал таълим ва ўқитиш тизимининг ахборотномаси. 1998 -йил.
Миллий кузаташ. Европа ўқитиш фонди. Тошкент. Ўзбекистон).
Do'stlaringiz bilan baham: