Самиси ўқув услубий


Сегментация мезонларининг категориал жадвали



Download 2,24 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/86
Sana24.02.2022
Hajmi2,24 Mb.
#209897
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86
Bog'liq
Маркетинг тадқиқотлари ЎУМ 2019

 
Сегментация мезонларининг категориал жадвали
5
Намоён аспекти 
Босқичлар 
иерархияси 
Тамойиллар 
турлари 
Таъсир 
этувчи 
омиллар 
Тенденциялар 
Сегментация 
Аҳолини 
гуруҳларга 
бўлиб ўрганиш 
Географик; 
Демографик; 
Психографик 
Хулқ-атвор 
реакцияси 
Ижтимоий; 
Сиёсий; 
Маданий; 
Иқтисодий 
Жамиятдаги 
аҳолининг турли 
тоифалари 
Сегментациянинг 
хусусиятлари 
Аҳоли сони ва 
таркиби 
ўрганилади 
Ижтимоий 
жиҳатлар, 
этник 
гуруҳлар, шахс 
бирлиги ва 
товарга бўлган 
содиқлик 
Сиёсий, 
экспорт – 
импорт 
операциялар, 
ўринбосар 
товарлар 
Таркиби, ишлаб 
чиқариш 
жараёни 
4
Naresh K. Malhotra. Imad B. Baalbaki. Marketing Research. 6
th
Edition. Arab World adaptation edition published 
by Pearson Education LTD. © 2013. 
5
Qosimova M.S., Abduhalilova L.T. Marketing tadqiqotlari. O’quv qo’llanma. - T.: TDIU, 2012. - 189 b. 


Бўлиб ўргвниш 
натижалари 
Йиғилган 
маълумотларга 
асосан қарор 
қабул қилинади 
Даромадига 
қараб аҳоли 
тоифаларга 
бўлинади ва 
эҳтиёжлар 
аниқланади 
Турмуш тарзи, 
оила таркиби 
аниқланади 
Ресурслар 
манбаи, хом-ашё 
таъминоти 
Назорат саволлари 
1. Бозорда талаб қандай аниқланади? 
2. Бозор сегментацияси деганда нимани тушунасиз? 
3. Сегментациянинг қандай мезон ва ҳусусиятлари мавжуд? 
4. Бозор сегментациясининг қандай турлари бор? 
5. Нечта бозор сегментацияси тамойиллари мавжуд? 
6. Мақсадли бозор нима? 
7. Товарни жойлаштириш ёки позициялаштириш нима? 
 
2-МАВЗУ. БОЗОРНИ ТАДҚИҚ ЭТИШ ВА ХАРИДОРЛАР ХУЛҚ-
АТВОРЛАРИНИ ЎРГАНИШ (6 соат) 
 
1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг турлари. 
2 Бозорни тадқиқ этишнинг моҳияти ва мазмуни. 
3. Истеъмол бозорининг кўлами ва хусусияти.. 
4. Харидорларни илҳомлантириш назариялари. А. Маслоунинг 
эҳтиёжларни қондириш иерархияси. 
5. Харидорлар ҳулқ-атвори модели ва унинг хусусиятлари. 
6. Харидорлар атвори таъсир этувчи омиллар. 
7. Истеъмол товарлари бозорида харидорларни товарга ёки маркага 
бўлган содиқлиги. 
 
Таянч иборалар: бозор, бозорнинг турлари, истеъмол товарлари 
бозори, кундалик истеъмол товарлари, мотивация, хулқ-атвор 
реакцияси, таъсир этувчи омиллар, демографик, психографик омиллар, 
марка ва унга бўлган содиқлик.
 
 
1. Бозор тушунчаси ва бозорнинг турлари 
 
Бозор – бу сотувчи ва харидорлар (талаб ва таклиф) манфаатлари 
кесишуви йўли билан нарх ҳосил бўлишига олиб келувчи иқтисодий 
жараёндир.
Бозор объектини ишлаб чиқарилган хилма – хил товарлар ва хизматлар
эгаллайди. Ўз объекти жиҳатидан бозорни турга бўлиш мумкин: 

Истеъмол товарлари бозори; 

Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори; 



Ишчи кучи ёки меҳнат бозори;

Молия бозори; 

Интелектуал товарлари бозори;
6
 
Истеъмол товарлари бозори - кишиларнинг кундалик турмуши учун 
зарур бўлган товарлар ва хизматлар бозоридир. Бу бозорда кенг истеъмол 
буюмлари, маданий – маиший ва коммунал хизматлари олди – сотди 
шакллари олиб боради. Бу бозорда деярли барча фуқаролар иштирок этади. 
Бу бозорнинг аниқ кўринишлари қуйидагилардан иборат: магазинлар, 
дўконлар, савдо уйлари, фирмалар, супермаркетлар, гипермаркетлар, 
ошхона, кафе-барлар, салонлар, ҳар хил устахоналар, буюм бозорлар ва 
деҳқон бозорлари ва бошқалардир. 
Ишлаб чиқариш воситалари ва ресурслари бозори - ишлаб чиқаришга 
мўлжалланган барча нарсалар бозоридир. Бу бозорда улгуржи савдо тизими 
юз беради. Мазкур бозор савдо фирмалари, савдо уйлари, воситачи 
ташкилотлар, биржалар фаолиятида, ер ва бошқа кўчмас мулк савдосида 
намоён бўлади. Бундай бозорда ресурсларга талабгорлар ресурс етказувчилар 
билан шартномалар асосида алоқа қиладилар. Ресурс бозорининг бош бўғини 
товар биржаси ҳисобланади. Товар биржаси улгуржи савдо билан 
шуғулланувчи тижорат мажмуасидир. 
Ишчи кучи ёки меҳнат бозори - иш кучи олди-сотди қилинадиган 
бозордир. Ишчи кучи махсус товар бўлганидан унинг бозори ўз хусусиятига 
эга. Агар оддий товар сотилганда унинг эгаси ўзгарса, ишчи кучи сотилганда 
унинг эгаси ўзгармайди, чунки уни инсон жисмидан ажратиб бўлмайди. 
Меҳнат бозори меҳнат биржалари, ишчи ёлловчи воситачи фирмалардан 
ва ниҳоят, кишиларни бевосита ишга жалб этувчи корхоналарнинг ўзидан 
иборат.
Молия бозори - молия ресурсига айланган пул маблағлари ва уларга 
тенглаштирилган қимматбаҳо қоғозлар бозори тушунилади. Молия бозори 
таркибини кредит бозори, қимматли қоғозлар бозори ва валюта бозоридан 
иборат. Аукционллар, кредит пуллари аукционлари, банклар, молия 
компаниялари, фонд биржалари ва бошқалардир. 
Интелектуал мулк бозори - бу ақлий меҳнат маҳсул бўлган товарлар ва 
хизматлар бозоридир. Бу бозорда илмий ишланмалар, ғоялар техникавий 
лойиҳалар ва чизмалар, ахборот, санъат, адабиёт ва илмга тегишли асарлар, 
ижрочилик хизмати ва турли томоша хизматлари сотилади. Бу бозорнинг 
муҳим унсури патент ва лицензия бозори ва ҳозирги кунда шоу-бизнес ва 
кино бозорларидир. 
Бозор товар-пул муносабатлари ва қиймат тоифаларини амалга 
оширишнинг асосий шакли сифатида иштирок этади: молия, кредит, иш 
6
Naresh K. Malhotra. Imad B. Baalbaki. Marketing Research. 6
th
Edition. Arab World adaptation edition published 
by Pearson Education LTD. © 2013. 


ҳақи, таннарх, фойда, нархлар. Қиймат тоифаларининг мазкур тизими
бутун такрор ишлаб чиқариш жараёнини фаол рағбатлантиради.
7
Бозор муносабатлари, агар талаб таклифга зид бўлса – бозорда, 
ишбилармоннинг офисида, телефон орқали, биржада ва ҳ.к. юзага келиши 
мумкин. Бозорда талаб ва таклиф ўртасида мувозанат ўрнатилган ҳолатда
мазкур иқтисодий жараённинг натижаси - нарх ҳисобланади.
Бозорда бир бирига зид бўлган манфаатларни илгари сурувчи сотувчи 
ва харидорлар ҳам учрайди.
Сотувчилар ўз товарларини сотишни мақсад қиладилар ва бунда катта 
нарх ва фойда олиш имконига эга бўладилар. Лекин агар ҳар бир сотувчи 
бозорга бир хил ниятда келса, улар ўртасида рақобат юзага келади.
Харидорлар, ўз навбатида, уларга керакли бўлган фойдалироқ ва арзонроқ
товарлардан янада кўпроқ харид қилишдан манфаатдорлар. Сотувчи ва 
харидорнинг манфаатларини мослаштириш талаб ва таклифнинг ўзаро 
таъсири орқали бозорда шаклланадиган нарх орқали амалга оширилади.
Нарх - талаб ва таклиф нисбатини акс эттиради ва у сотувчи ва харидор 
ўртасидаги муроса - бахс ҳисобланади.
Шундай қилиб, бозор – бу сотувчи ва харидорлар (талаб ва таклиф) 
манфаатлари кесишуви йўли билан нарх ҳосил бўлишига олиб келувчи
иқтисодий жараёндир. 
Бозорни қуйидаги оддий расм билан ифодалаш мумкин: 

Download 2,24 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish