м
ад
аний
маданият
Кенг маънода – жамият, инсоннинг ижодий кучлари ва хусусиятлари
ривожланиш даражаси;
Тор маънода – жамият, миллатлар ва элатлар маданий жамиятлари ва
кишилар ҳаётининг маънавий қисми
ижтимоий
мақом
Кишининг айрим хислатлар асосида жамиятдаги ўрни (маълумоти,
машғулот тури ва ҳоказо)
и
қ
тисо
ди
й
даромад
даражаси
Истеъмолчи тасарруфида бўлган пул маблағлари
пси
холог
ик
мотивация
Шахсий ёки гуруҳ эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган ҳаракатлар
қабул қилиш
Келиб тушаётган ахборотни танлаб олиш, таҳлил қилиш ва намойиш
этиш
ўзлаштириш
Шахс хулқ-атворида ташқи муҳит таъсири остида рўй берувчи
ўзгаришлар
қатъий
ишониш
Шахснинг бирон нарсани чуқур тушуниши
муносабатлар
Бирон нарсага шаклланган ёндашув
Истеъмолчилар хулқ-атворига исталган бозорда таъсир кўрсатувчи
омилларнинг аҳамияти муаммосига бир-бирига зид келувчи турли
ёндашувлар мавжуд. Ҳаёт шунчалик серқирра ва жўшқинки, у ёки бу
9
Qosimova M.S., Abduhalilova L.T. Marketing tadqiqotlari. O’quv qo’llanma. - T.: TDIU, 2012. - 189 b.
гуруҳдаги омилларнинг устуворлиги масаласини қўйишнинг ўзи мақсадга
мувофиқ эмас ва зарарли ҳисобланади. Тадбиркорларнинг вазифаси эса барча
омиллар таъсирини олдиндан кўра билишдан иборат. Ҳозирги пайтда
истеъмолчилар хулқ-атворини ўрганиш зарурлиги ҳеч кимда шубҳа
уйғотмайди.
Корхоналар бозорида истеъмолчи хулқ-атвори мотивлари. Истеъмолчи-
корхоналар бозори бошқа товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилувчи
товарларни, фойда олиш мақсадида қайта сотиш учун, шунингдек, ўз
функцияларини бажариш учун харид қилувчи ташкилотлар ва шахслардан
иборат. Ушбу бозорда харид тўғрисида қабул қилинувчи қарор истеъмол
бозорига нисбатан мураккаброқ кечади.
Мотивация (ёки илҳомлантириш) – тегишли зарурат ва эҳтиёжни
бирламчи қондириш учун амалга ошириладиган йўллар ва услублар
ҳисобланади. Назарий жиҳатдан мотивация кўпгина олимлар томонидан
етарлича таърифланган ва амалий йўналишда ўз аксини топган. Жумладан,
Зигмунд Фрейднинг «мотивация назарияси», Фредирик Герцбергнинг «икки
омил» назарияси, Девид Маккленанднинг «эҳтиёжлар назарияси», Абрахам
Маслоунинг «Эҳтиёжлар иерархияси» назариялари нафақат менежмент
соҳасида, балки маркетинг ва психологик тадқиқотларда ўзининг амалий
ўрнини кенг топган. Бу борада кўплаб махсус адабиётлар мавжуд ва шу
сабабли биз асосан А. Маслоунинг «эҳтиёжлар иерхияси» назарияси
хусусида батафсилроқ тўхталамиз.
А. Маслоу барча инсон эҳтиёжларининг қондирилиш кетма-кетлигига
кўра уларнинг 5 та даражага бўлиниши ва улар ўртасида албатта босқичма-
босқичлик мавжудлигини асосланган. Шу сабабли, инсон дастлабки
физиологик эҳтиёжларини қондириш учун интилиш вужуждга келади ва бу
жараён узвий давом этаверади. Пастки даражадаги физиологик ва шахсий
муҳофазага оид эҳтиёжлар бирламчи жиҳатга эга. Ҳар бир харид қилиниши
кутилаётган буюм ёки фойдаланилаётган хизмат маълум эҳтиёжни
қондиришга, шахсни илхомлантиради. Масалан, оилада қизчанинг туғилган
кунига ота ёки она томонидан қилинган эътибор уни маънавий яқинлик,
оилавий муҳаббат сари эҳтиёжларни қондиришда илҳомлантириш воситаси
бўлиб хизмат қилади.
Идрок этиш ва ўзлаштириш жараёнида харидорнинг қатъиятлилик
салоҳияти учун замин яратилади. Харид қилиш жараёни узвий тарзда
қуйидаги босқичлардан иборат:
қандай талабнинг қондирилишини белгилаш;
товар хусусида ахборот йиғиш;
товарлар тури бўйича вариантлар баҳолаш;
харид қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
харид қилинган буюмга муносабат.
Do'stlaringiz bilan baham: |