Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини


Мултимедия воситаларини МТМдаги машғулотларда қўллаш



Download 1,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/73
Sana24.02.2022
Hajmi1,95 Mb.
#208207
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73
Bog'liq
'6.1-Maktabgacha-talimning-taraqqiyot-tendensiyalari

 
Мултимедия воситаларини МТМдаги машғулотларда қўллаш
Мутахассисларнинг фикрича, инсоннинг эшитиш аъзоларига нисбатан 
кўриш аъзолари ѐрдамида қабул қилинган маълумотни беш маротаба кўп 
эслаб қолиш мумкин. Сабаби - эшитиш аъзоларига нисбатан кўриш 
аъзоларидан олинаѐтган маълумотлар қайта кодлаштирилмай тўгридан-тўғри 
хотирага ўтади ва сақланади.
13
Мактабгача ѐшдаги болалар таълим-тарбиясига 
қўйиладиган Давлат талабларида мактабга тайѐрлов гуруҳи болаларини савод 
чиқаришга тайѐрлаш, элементар математик билим бериш ва атроф-оламни 
ўрганиш, таълим ўйинлари йўналишлари бўйича, қуйидагилар қайд этилган: 
нутқ ўстириш бўйича нутқ-товуш маданиятини шакллантириш, ижодий ҳикоя 
қилиш, нутқнинг гармматик тузилишини шакллантириш, луғатни бойитишни 
жадаллаштириш, математика бўйича сон-саноқ, миқдор, шакллар, фазовий 
тасаввурлар, вақт ҳақида тасаввур ҳосил қилиш. Таълимий ўйинлар бўйича 
рангни топ (рангларни тўғри ажратиш), шаклини топ (доира квадрат, учбурчак 
ва бошқа шакллар), ҳалқаларнинг шакли ва ранглари бўйича ўйинлар, табиат 
13
Maktabgacha ta`lim muassasalari mudiralari uchun o`quv modullari 3-modul: 
Bosh shaxsinirivojlantirishga yo`naltirilgan ta`limT-2012y 
Savodxonligini 
oshiradi 
 
Tal`im 
samaradorligini 
oshirish 
Bolani 
qiziqtirish
Bolani istedodini 
oshirish 
Kompyuter 
texnalogiyasini 
o‘rganish 
Aqlan 
rivojlantirish 
Mul`timediya 
vositalarini M.T.M.dagi 
mashg’ulotlarda 
qollash
AFZALLIKLARI . 
 
 


101 
билан таништириш бўйича гулзорга экскурсия, пахта даласига саѐҳат, кабутар 
сингари қушларни кузатиш, уларнинг ҳусусиятлари ва фарқи, ҳаво ва унинг 
хоссалари билан таништриш, сув ва унинг ҳусусиятлари билан таништириш 
киради.
Тарбияланувчиларнинг билимини баҳолаш мезони. Баҳолаш таълим 
жараѐнининг маълум босқичида ўқув мақсадларига эришилган даражасини 
олдиндан белгиланган мезонлар асосида ўлчаш, натижаларни аниқлаш ва 
таҳлил қилишдан иборат жараѐндир. 
Мактабга тайѐрлов гуруҳи болаларининг билимларини аниқлаш, бешта: 
яъни ўқув мақсадларига асосланганлик, ҳақиқийлик, ҳаққонийлик, 
ишончлилик ва қулайлик каби тамойилларига асосланади. МТМ тарбиячиси 
болаларнинг билимини баҳолаш жараѐнида баҳолаш тамойилларини ҳисобга 
олиши шарт. Мултмедиали комптерли таълимда болаларнинг ѐши, 
ривожланиш даражаси ва психологиясини ҳисобга олиб, ўтилган 
материалларни баҳолашда учта тест саволи қўйилади. Бу ѐшдаги болаларга 
бешта савол қийин бўлиши мумкин. Буни ҳисобга олган ҳолда тестга учта 
савол қуйиб, уч балли тизимда баҳоланади. 
Тарбияланувчилар билим даражаларини аниқлаш мезонини қуйидагича: 
ўрганиладиган материал турига қараб 3 тадан 5 тагача турли вариантдаги 
дастурли ўйин, тақдимот, слайд, ѐзув, расм, схема, машқлар ва чизмалар савол 
тариқасида компютер хотирасига киритилади. Тарбияланувчиларга тўғри 
жавобни аниқлаш топширилади ва уларнинг билим даражалари тест синови 
ѐки компютер хотирасига киритилган машғулот мавзусига оид амалий 
топшириқларни бажариш орқали аниқланади.
Агар тарбияланувчи компютерда берилган вариантдаги учта 
топшириқдан барчасини тўғри бажарса, у ҳолда унга «аъло» баҳони 
ифодалайдиган 3 балл қўйилади. Агар берилган вариантдаги иккита 
топшириқни тўғри бажарса, у ҳолда «яхши» баҳони ифодалайдиган 2 балл 
қўйилади. Агар берилган вариантдан битта топшириқни тўғри бажарса, у 
ҳолда тарбияланувчига «қониқарли» баҳони ифодалайдиган 1 балл қўйилади. 
Агар вариантдаги топшириқни тўғри бажара олмаса у ҳолда ҳеч қандай балла 
қўйилмайди. Бундай ҳолларда тарбиячи тарбияланувчи билан қўшимча 
шуғулланиб, унинг билим даражасини аниқлаш учун қайта тестга қўйиш 
керак.
Машғулотларда болалар билимларини кенгайтиришга йўналтирилган, 
иштирок 
этишга 
мўлжалланган 
қуйидаги 
интерфаол 
усуллардан 
фойдаланилган: 

Суҳбат 

Кўргазмалилик 


102 

Тушунтириш 

Кўрсатиш 

Кичик гуруҳларда ишлаш (3-4 бола билан) 

Савол-жавоб 

Рағбатлантириш 

Амалий иш 

Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин 
Бу усуллар машғулотларда алмашиниб келган ҳолда қўлланилган. 
Методик қўлланмадан мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, 
ота-оналар, педагогика институтлари ва коллеж талабалари ижодий ѐндашган 
ҳолда фойдаланишлари мумкин.

Download 1,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   73




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish