4. Мактабгача тайѐрлов гуруҳ болаларини саводга ўргатишда
мултимедиа технологияларини татбиқ этиш. Мактабгача тайѐрлов
гуруҳлари болаларини саводга ўргатишда мултимедиа технологиясидан
фойдаланиш, асосан уч томонлама амалга оширилади.
1.
Компютер ва унинг дастурлари ѐрдамида дидактик воситалар
тайѐрланади ҳамда Интернет ва масофали таълим ашѐларидан фойдаланилади.
2.
Компютер иштирокида бевосита диалог методи асосида болаларга
янги материал ўргатилади. Шуни таъкидлаш керакки, 6-7 ѐшли бола катталар
каби компютерда ишлашга қодир эмас. Шунинг учун, МТМларда янги
материални ўрганишда бевосита диалог методидан фойдаланиш мақсадга
мувофиқдир. Бу ҳолда компютер дидактик восита манбаи ролини ўйнайди.
3.
Билвосита диалог – виртуал ахборот муҳитида компютер билан
диалог асосида мултимедиа технологияси амалга оширилади. Бунда материал
болалар томонидан мустақил ўрганилади, ўтилган материал мустақил
такрорланади, машқлар мустақил бажарилади, мултимедиали компютер
ўйинлари мустақил амалга оширилади ва бола машқларни, комютер қўйган
вазифаларни, ўйинларни такрор-такрор бажариб, қўйилган машғулот
мақсадига
эриша
олади.
Бу
ҳолда мултимедиа
технологиясидан
фойдаланганда компютер таълим манбаи ролини ўйнайди. Мактабга тайѐрлов
гуруҳларини
саводга
ўргатишда
мултимедиа
технологиясидан
фойдаланишнинг асосий ва етакчи шакли машғулотдир. Машғулотлар
«Болажон» дастури асосида, белгиланган режалар асосида олиб борилади.
Янги машғулотларни ўргатишга қаратилган, текширувчи - синовчи,
28. Adilova S. Multimedia va ularni ta`lim jarayonida qo‗llash // Pedagogikta`lim-
T.: TDPU, 2001. № 2. -B. 20-21.
98
мажмуавий «саѐҳат» ѐки «екскурсия» ва «компютерли ўйин» шаклларига
бўлинади.
Машғулотнинг ўйин шакли.
Тарбиячи-педагог болаларни компютер рўпарасига жойлаштиради.
Компютер хотирасига жойлаштирилган материалларни монитор экранига
чиқаради. Болаларнинг диққати экранга чиққан материалга қаратилади.
Тарбиячи ва болалар ўртасида диалог (савол-жавоб) бошланади. Болалар
тарбиячи (педагог) берган топшириқни мустақил бажаради. Ўрганилган
материал мустаҳкамланади. Болаларнинг машғулот давомида олган билими
баҳоланади. Ўрганилган материал бўйича уйга топшириқ берилади.
Машғулот мазмуни. Мултимедиа технологиясидан фойдаланиб
ўтказиладиган машғулотлар компютер технологиясига асосланади. Шунинг
учун, мултимедиа технологиясига асосланган машгулотларни компютер
машғулоти, деб ҳам аташ мумкин. Компютерли машғулотларнинг аксарияти
бирлашган машғулотлар шаклида ўтказилади.
Юқорида таъкидланганидек, машғулот давомида тарбияланувчиларнинг
компютер олдида 15 дақиқадан ортиқ ўтириши мумкин эмаслиги эътиборга
олиниши керак. Шуни таъкидлаш керакки, «Мактабгача ѐшдаги болалар
таълим-тарбиясига қўйилган Давлат талаблари»да ҳам боланинг компютерда
шуғулланиши 15-20 дақиқа этиб белгиланган. 15 дақиқага режалаштирилган
материал ўтиб бўлингач, 15-20 дақиқали оралиқ босқичи ўтказилади.
Ушбу оралиқ босқичида тарбияланувчиларнинг толиқишини ҳисобга
олиб, компютерсиз амалга ошириладиган машғулот ўтказилади. Компютерсиз
ўтказиладиган ушбу оралиқ машғулотларда, мавзуга тегишли оғзаки савол-
жавоблар, топишоқлар, турли мазмундаги ўйинлар, амалий тадбирлар
(масалан, қайчи билан ҳарфлар қирқиш, қоғозда ѐзишга ўргатиш) ўтказилади.
Шунингдек, шеър, ашула айтилади ва жисмоний машқлар бажарилади.
Жумладан, кўз толиқишини бартараф этувчи кўз гимнастикаси - бир неча
дақиқа давомида кўзни очиб юмиш, хонанинг бурчакларига навбатма-навбат
назар ташлаш киради. Оралиқ босқичдан сўнг яна 15 дақиқали асосий
машғулот давом эттирилади.
Янги билим беришда бевосита диалог методидан фойдаланишни
мактабга тайѐрлов гуруҳлари болаларининг ѐшлари (6-7), уларнинг фикрлаш
даражалари ва бошқа хусусиятларини эътиборга олишни тақозо этади.
Бевосита диалог методидан фойдаланилган ҳолда компютер дидактик
воситалар манбаи ролини ўйнайди.
Виртуал акхорот муҳитида компютер билан (билвосита) диалог
методининг алгортми:
99
1. Компютер бола (тарбияланувчи)га - топшириқ, савол, машқни
бажариш ѐки ўйинни бажаришни буюради.
2. Бола (тарбияланувчи) топшириқни бажаради.
3. Компютер топшириқ бажарилишининг тўғри ѐки нотўғрилигини
билдиради.
4. Нотўғри бўлса, такрорий бажартиради.
5. Компютер боланинг билимини баҳолайди.
Компютерда ишловчи бола машқларни ва компютер қўйган
вазифаларни, ўйинларни такрор-такрор бажариб, максадига эриша олади,
чунки компютер - «бағри кенг» ва «тоқатли, сабрлидир». Бола хато қилган
тақдирда ҳам хатони ўзи тузатгунга қадар ҳеч ким унга танбеҳ бермайди.
Аммо болалар компютерда мустақил ишлаган ҳолларда ҳам уларнинг
ҳаракатлари доимо тарбиячи назоратида бўлади.
Бевосита диалог асосида ўтказилган машғулотда 15 дақиқа узлуксиз
монитор экранига қараган ва болалар компютердан узоқроқ «сичқонча» ва
клавиатура кабелларининг узунлиги масофасида жойлашган ҳолда
болаларнинг 95 фоизи 15-20 дақиқадан сўнг толиқишлари йўқолганини
билдирдилар. Мултимедиали компютер технологиясининг таълим-тарбия
бериш методикасини баѐн қилишдан олдин унинг қуйидаги икки жиҳатига
эътибор бериш керак:
1) агар у ѐки бу мултимедиа воситаси тарбияланувчиларга баѐн этиб
борилмасдан намойиш этилса, у оддий мултфилм бўлиб қолади.
2) агар тарбиячи мултимедиа воситасини намойиш этиш давомида уни
таҳлил этиб (тушунтириб, баѐн этиб) борса, таълим жараѐнини акс эттириб,
мултимедиа технологиясига айланади.
Агар МТМдаги компютерлар сони 5-6 дан ортиқ бўлса, машғулот
фронтал равишда, битта бўлса, ундан навбатма-навбат фойдаланилган ҳолда
ўтказилади. Бундай ҳолда таклиф этилган биринчи тарбияланувчи тарбиячи
томонидан берилган саволга тўғри жавоб бера олмаса, иккинчисидан
сўралади. Агар МТМларда пройектор ва экран (ѐки электрон доска) бўлса,
тарбиячи машгулотни «компютер-электрон доска» усулидан фойдаланиб олиб
боради.
15-20 дақиқали иккинчи босқичдан сўнг, учинчи босқичда биринчи
босқичда компютердан фойдаланиб, ўрганилган материаллар савол-жавоб
асосида мустаҳкамланади ва тарбияланувчиларнинг билимлари баҳоланади.
Машғулот охирида уйга вазифа берилади. Тарбияланувчиларга уйга
бериладиган топшириқлар кундалик турмушда учрайдиган масалалардан
бўлиши мақсадга мувофиқ.
100
Машғулотнинг технологик харитаси. Мактабга тайѐрлов гуруҳларида
машғулотлар гарчи дарс шаклида ўтказилмаса-да, тарбиячи у ѐки бу мавзу
материали бўйича ўзига машғулотнинг технологик харитасини тузиб олиши
керак. Харитада машғулот мавзуси, мақсади ва вазифалари, машғулот
мазмуни, машғулотни амалга ошириш технологияси, кутиладиган натижалар,
келгуси ишлар, уйга вазифалар акс этиши керак
Do'stlaringiz bilan baham: |