Режа: Экстремизмнинг минтақада намоён бўлишининг ўзига хос хусусиятлари



Download 275,09 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana24.02.2022
Hajmi275,09 Kb.
#206979
1   2   3   4
Bog'liq
sV6K5LshTcRzEVqr3tYV2WSocoDh822fWhcYgi23

Ҳизбут-таҳрир ал-исломий. «Ҳизбут-таҳрир ал-исломий» (араб. «Ислом озодлик 
партияси»). «Ҳизбчилар», «таҳрирчилар»деб ҳам юритилади. Фаластинлик Тақийиддин 
Набаҳоний (1909-1979) мазкур экстремистик ташкилотнинг асосчиси ҳисобланади. 
Исроил давлатини ташкил этиш ҳақидаги БМТ қароридан кейин 1947 йилда оиласини 
олиб, Фаластиндан Байрутга кўчган. Аслида Мисрдаги «ал-Ихвон ал-муслимун» 
(«Мусулмон биродарлар») ташкилоти аъзоси бўлган Набаҳоний 1953 йилда мазкур жамоа 
аъзолигидан чиқиб, Қуддус (Иерусалим)да «Ҳизбут-таҳрир ал-исломий» ташкилотини 
тузган. Набаҳоний вафотидан сўнг ҳизбга фаластинлик Абдулқадим Заллум (1925-2003) 
бошчилик қилди. Унинг раҳбарлиги даврида ташкилот собиқ Иттифоқ таркибига кирган 
республикаларда (асосан Марказий Осиё ҳудудида) ўз фаолиятини жадаллаштирган.
Даставвал Фаластинни озод қилишни мақсад қилган Набаҳоний, кейинчалик бутун 
дунё мусулмон мамлакатларини бирлаштирувчи ягона халифалик давлатини қуришни 
бош мақсад деб эълон қилган. Шундан кейин эса, ушбу шаклланган ислом умматининг 
даъватлари орқали бутун дунёда халифалик давлатини қуриш мумкин, деб ҳисоблайди. 
Ташкилотнинг стратегияси қуйидаги услублар орқали намоён бўлади: 
- фикрий кураш. Бу омма орасида ўзининг «маданий» қарашларини тарғиб қилиш 
орқали бўлади; 
– фикрий инқилоб. Бунда маданий ва сиёсий фаолият олиб борилиб, ҳизбнинг 
фикрлари жамият онгига сингиши билан юзага келади; 
– ҳукуматни эгаллаш. Бу босқич «тарбияланган уммат» орқали барча ҳукмни 
қўлга олиш билан якунланади. 
Сўнгги йилларда «Ҳизбут-таҳрир»да ғоявий якдиллик йўқолиб, фаолиятида юзага 
келган самарасизлик таркибий бўлинишларга олиб келди. Ундан «Ҳизбун нусра» гуруҳи 
ажралиб чиқди. Шунингдек, «Ҳизбут-таҳрир»нинг «Аёллар қаноти» кучайтирилиши 
баробарида, улар орасида ўзини ўзи ўлдириш амалиётидан кенг фойдаланилмоқда. 
«Ҳизбут-таҳрир»нинг аъзолари ўртасида тақсимланган вазифалар аниқ белгиланган 
бўлиб, унга кўра, «Амир Қиёдат» (дунё бўйича халифалик давлатининг энг катта раҳбари), 
«Мўътамад» (вакил, маълум бир давлат бошлиғи), «Масъул» (жавобгар, вилоят бўйича 
бошлиқ), «Нақиб» (раҳбар, раис, туман бўйича бошлиқ), унинг ёрдамчиси эса «Мусоид» 
ва ундан кейинги лавозимдагилар «Жиҳоз аъзолари» (бошқарув идора аъзолари) деб 
аталади. Ҳаракатга кирувчиларни ўқитишга масъуллар «Мушриф» (гуруҳ раҳбари) 
дейилса, ўқувчиларни «Дорис» (ўқувчи) деб белгиланган. 


«Ҳизбут-таҳрир» жамоаси ғояларининг Марказий Осиёга кириб келиши 1980-
йилларнинг ўрталарига тўғри келади. Бу даврда жамоа таълимотларига оид чет 
давлатларда нашр этилган турли хилдаги китоб, рисола ва журналлар ноқонуний йўллар 
билан минтақага олиб кирилди. Мазкур ташкилот 1992 йилдан бошлаб, Ўзбекистон 
ҳудудида ўзининг ўта зарарли фаолиятини олиб боришга ҳаракат қилиб келган. 
«Ҳизбут-таҳрир»нинг 
фаолияти 
Ўзбекистон, 
Қозоғистон, 
Қирғизистон, 
Тожикистон, Ливан, Миср, Иордания, Германия, Россия, Покистон ва Сурия каби бир 
қатор давлатларда қонун билан таъқиқланган. 

Download 275,09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish