65
УЗУМ
ЕТИШТИРИШ
60–китоб
Обжуш - узум бошларини каустик соданинг 0,3-0,4% ли
қайноқ сувдаги эритмасига 2-3 дақиқа ботириб олиб қури-
тиш усули. Бу узумнинг қуриш жараёнини унинг ички қатлам-
ларидаги намликни тез буғланиши ҳисобига тезлаштиради.
Қуритиш муддати офтобда 7-12 кун. 25-26% майиз тушади. Оқ
кишмишдан бўлган майиз сабза, Қора кишмишдан бўлгани
шигани, Каттақўрғон, Нимранг каби хўраки навлардан бўл-
ганлари гермиён, деб аталади.
Сояки - узумни махсус сояхоналарда осиб қуритиш усули.
Ҳеч қандай ишлов берилмаганда қуритиш муддати 25-
30 кун; каустик соданинг 0,3-0,4% ли қайноқ сувдаги эрит-
масига ботириб олинганиники 14-20 кун. 26-32% майиз ту-
шади. Оқ кишмишнинг соякихоналарда осиб қуритилгани оч
яшил рангда кўримли ва сифатли бўлди. Оқ рангдаги узум-
ларни янада рангдор (тилла ранг) қилиш учун улар штабел
(сўкчак) ларда олтингугурт билан дудлаб қуритилади (ҳар
бир кг узум ҳисобига 0,6-0,8 г, олтингугурт 30-40 дақиқа ёқи-
лади). “Оқ кишмиш”дан қуритилган майиз сабза ёки олтин
ранг сабза, “Каттақўрғон”, “Нимранг” каби хўраки навлардан
қуритилгани шигани ёки олтин ранг шигани дейилади. Соя-
кихоналарда қуритилган майизлар юқори сифатли, шира-
дор ва шифобахш ҳисобланади.
Соякихона
66
100 китоб тўплами
АҚШда узумбош ҳосил теришдан олдин таркибида олеин
кислотаси бўлган №30 эмульсияси билан ишланади. Бу ҳам
ғужумлар пўстида майда тешикчаларни ҳосил қилиб, улар
таркибидаги намнинг буғланишини жадаллаштиради ва қу-
риш жараёнини 6-8 кунга қисқартиради.
Узумни полиэтилен пленкалар остида ҳам қуритиш
мумкин. Бунда плёнка остида ҳаво ҳарорати ташқаридаги
ҳароратга нисбатан 2-3
0
С юқори бўлиши
натижасида узум
очиқ ҳаводагига нисбатан 3-5 кун олдин қурийди; маҳсулот
чангдан, ёғингарчилик таъсиридан сақланади.
Айрим ҳолларда узум электр манбаалари асосида
ишлайдиган махсус қуритиш қурилмаларида ҳам қуритила-
ди. Қуриган маҳсулот махсус картон қутичаларга жойланиб
иккиламчи қайта ишлаш учун махсус мева-консерва цехла-
рига юборилади. У
ерда турли аралашмалардан, бандла-
ридан тозаланиб, зарур бўлса ювилиб,
тегишли идишлар-
га жойланади, ёрлиқлар ёпиштирилиб
керакли жойларга
жўнатилади. Майиз–тўйимли ва шифобахш озиқ. Таркибида
80% гача қанд (глюкоза, фруктоза), азотли моддалар, орга-
ник кислоталар, клетчатка ва витаминлар бор, узоқ сақла-
нади.
Сунъий қуритиш. Маҳсулот намлигини кондициясига
етказиш учун чет элда бундай усул кўпинча офтобда қури-
тишнинг охирги босқичида қўлланилади. Ҳамма қуритиш
қурилмаларида узум қуритишни асосий омили қиздирилган
ҳаводир. Қуриткичларнинг бир-биридан фарқи асосан қиз-
дириш ва хомашёга узатиш усули бўйича фарқланади. Кон-
серва саноатида энг тарқалган пар контейнерли ва туннель
типидаги қуритадиган қурилмалардир.