Muallifdan



Download 1,17 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/32
Sana24.02.2022
Hajmi1,17 Mb.
#205335
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32
Bog'liq
2 5386382433681670229

ЭНАЖОНИМ ЭРТАК АЙТАДИ 
- Ҳа, ўғлим, тинчлан, худо хоҳласа, ёмоннинг жазосини ўзи 
бераверади, ҳаммаси ўзига аён. Кимни жазолайди, кимни 
мукофотлайди, ўзи билади. Марифхўжага ўхшаганлар ҳам 
жазосиз қолмас. Кимки бировга чоҳ қазийди, ноҳақ бўлса ўзи 
тушади. Кимки бировга ёмонликни раво кўрибди, ўша ёмонлик 
балосига ўзи дучор бўлади... Яхшиси, эртагимни тингла. 
Тинглаб-тинглаб ухлаб қолгин, тойлоғим, азаматим. 
Бир бор экан, бир йўқ экан, қадим-қадим замонда, шу 
ўзимизнинг Фарғона томонда, дову дарахтларга кўмилган, ям-
яшил қишлоқда икки киши яшаган экан. Бирини Новча, бирини 
Пакана дейишар экан. Иккови ҳам худонинг бандаси экан. 
Яшабдилар, яшабдилар, охири бир куни паканаси, э ўртоқ, шу 
дўппидеккина қишлоқда яшаб ўтиб кетаверамизми, ахир биз ҳам 
дунёни бир айланайлик, саёҳат қилайлик, иш бўри эмас, тоққа 
қочиб кетмайди, қайтиб келиб яна ишлайверамиз, дебди. Новча 
ҳам зерикиб юрган экан, жон-жон деб рози бўлибди. Роса 
тайёргарлик кўришибди, хуржунларнинг кўзини озиқ-овқатга 
тўлдиришиб, ҳайё-ҳуй деб сафарга жўнаб кетишибди. Элдан 
элга, юртдан юртга ўтишибди, кўп ажойиботларни кўришибди. 
Охири хуржунларининг икки кўзини совға-саломга тўлдириб ўз 
юртларига қайтмоқчи бўлишибди. Аммо бир синовга дуч келиб 
қолишибди. Ҳамма нарса Оллоҳнинг ўзидан, эҳтимолки, бу 
синовни Оллоҳнинг ўзи юборгандир... Йўллари саҳройи-
биёбонга тушиб қолибди. Бўрон кўтарилиб, чанг-тўзон ичида 
адашибдилар. Бир кун ўнгга юришса - бир кун чапга 
юришармиш... 
Бу аҳволда ҳали кўп юрадиганга ўхшаймиз, деб ўйлабди 
Пакана, яхшиси су :м билан озиқ-овқатимни эҳтиёт қилай. 
Шундай деб ўйлабди, бор нарсасини хуржуннинг ичига 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
151 
151
беркитибди, Новчанинг сувидан ичиб, нонидан еб яна икки кун 
йўл босишибди, охири Новчанинг нони билан суви тугабди, оч-
наҳор қолишибди, шундай бўлса ҳам ноумид бўлмай, бир кун 
ўнгга, бир кун чапга қараб йўл босаверишибди.
Ухлаш учун ётишганда Пакана шеригига сездирмай 
хуржунидаги сувидан ичиб, нонидан еб қувватланиб оларкан. 
Новча охири ҳолдан тойиб йиқилибдию, ўзидан кетибди, беҳуш 
ётиб қолибди. Пакана, шеригим барибир ўлади, ўҲшини кутиб 
ўтириб вақтни бой бериб қўймай, ноним билан сувим борлигида 
биёбондан чиқиб олай, деб ўйлабди, ўйлабди. Беҳуш ётган 
ҳамқишлоғининг ҳамёнини, хуржунидаги совғаларни олиб, 
ўзиникига қўшиб, кечир ўртоқ, икки киши ўлганидан бир 
кишининг ўлгани маъқул, деб шу ишни қилдим, илоё жойинг 
жаннатда бўлсин деб фотиҳа ўқиб, хуржунини елкасига осиб, 
ҳайё-ҳуй деб йўлга тушибди. Алқисса бу саҳродан гоҳо-гоҳо 
карвонлар ҳам ўтиб тураркан, ўша кунлари яна бир карвон 
ўтибди. Баланд туя устида бораётган карвонбоши нарироқда 
чўзилиб ётган кишини кўриб қолибди, туядан тушиб олдига 
борса, бир бандаю мўмин юзига дока ёпилган ҳолда беҳуш ётган 
эмиш, юрагига қулоқ солса, хайрият, тирик экан. Сув 
берибдилар, овқат берибдилар, оёққа турғазибдилар. Ва яна 
йўлга тушибдилар. Қум барханлари орасида бир кун йўл 
босибдилар. Тўсатдан йўл четидаги юлғин дарахтлари остида 
сочилиб ётган суякларга, йиртилган хуржун, парча-парча 
узилган кийим бошларга кўзлари тушиб қолибди. Олдига 
боришибди. Новча йигит ҳамқишлоғини бўрилар еб кетганини 
дарров фаҳмлабди, кўксини йиртиб йиғлабди, суякларини 
тўплаб жаноза ўқиб қумга кўмибдилар. Новча йигит 
карвонбоши ёрдамида дову дарахтларга кўмилган ям-яшил 
қишлоғига эсон-омон борибди. Ўртоғининг совға-салом тўла 
хуржунини бола-чақаларига топширибди. Ўзи ҳам узоқ умр 
кўрибди, оламдан ўтгач, жаннати бўлибди. Ўздўстига хиёнат 


Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
152 
152
қилгани учун Пакананинг арвоҳи дўзах оловларида ҳамон 
ёнаётган эмиш. 
- Ухлаб қолдингми, азамат ўғлим. Ана эртагим ҳам тугади... 
Энди яхши тушлар кўриб ухлаймиз... Айтдим-ку, ҳаммаси 
Худодан, яхшилик мукофотсиз, ёмонлик жазосиз қолмайди, 
арслоним... Энажоним бошимни силаб, пешонамдан ўпиб қўйди, 
мен уни ачомлаб олдим. Ачомлашганимизча ухлаб қолдик... 

Download 1,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish