АҲМАДҚУЛ БОБОНИНГ ОҚ ЎРИГИ
Ўша куни ўгай отам олиб қочиб кетган бувижонимни туш
кўрдим. Вой, бирам маза қилдимки, рост айтаяпман, жуда-жуда
ҳам маза қилдим. Роса ачомлашдик, бетларимиздан ўпишдик.
Кейин ачомлашиб туриб осмонга учиб кетдик. Учаётганимда
қанотим ўрнига оёқларимни силкитган эдим, билмасдан
устимдаги кўрпани тепиб юборибман, уйғониб кетибман. Алам
қилди, жудаям алам қилди. Ахир мен соғиниб-соғиниб зўрға
топганим бувижоним билан қўл ушлашиб учаётган эдим -
йиғлаб юбордим.
- Нега йиғлайсан? - деб сўради ёнимда ётган бобом.
- Энам қани? - деб сўрадим.
- Сувга кетди, ҳозир келади, - деди бобом.
- Мен бувижонимни йўқотиб қўйдим, - деб яна йиғладим.
- Йиғлама, йўқотганинг йўқ.
- Йўқотдим, тушимда йўқотиб қўйдим, билдингизми? Бобом
мени юпата бошлади. Оёғи тузалиб қолса эшакка миндириб
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
113
113
бувижонимнинг олдига ўзи олиб бораркан. Ёнига тортиб
бошларимдан силади, кўз ёшларимни кафти билан артиб, худо
хоҳласа, албатта олиб бораман, хуриуннинг кўзини узумларга,
анорларга, нокларга тоидириб борамиз, деди.
- Ноклардан ўгай укаларимга бермаймиз, - дедим ҳиқиллаб.
- Бўпти, бермаймиз, - деди бобом яна бошимни сииаб.
Эшикни шарақлатиб очиб, энам кириб келди. Рост, сувга борган
экан, икки қўлида иккита сув тўла челак борлигидан билдим.
- Уйғондингларми? - деди энам.
- Жуда йўқ бўп кетдинг! - деб сўради бобом.
- Йўл муз, секин юрдим.
- Йиқилиб юрмадингмикан, деб ташвишланиб ётибмиз...
- Э, отаси, Аҳмадқул ўртоғингизнинг ҳовлиси тўла одам, -
деб энам остонага ўтирди, - катта ўгии Оббосхонни бўри
талабди. Катта итиям ўлибди, бўриям ўлибди... Ўрнингиздан
туролмайсиз-да, бўлмаса, кирсангиз бўларди... Мен ўчоқаа ўт
ёқай...
- Итиям ўлибдими? - деб шошилиб сўрадим.
- Ҳа, олиша-олиша ўлибди.
- Ўша Тўрткўз ити-я?!
- Ҳа, ўша катта ити, Арсиондек эди-я...
Бобожоним инқиллаб ётган жойида бошини дераза томонга
буриб олди. Мен инқилламадиму, жим ётавердим. Ўша катта
Тўрткўз итлари ҳақида ўйладим. Ўша итлари туфайли
қишлоғимизга
бўрилар
келолмасди,
қўрқарди.
Ўзиям
оғилхонамиздуги новвосча келарди. Томга чиқиб бир увласа
далаларни зирқиратиб юборарди. Ҳеч кимни тишламагану,
шундай бўлса ҳам ҳамма ундан қўрқарди, мен ҳам, Муродхон,
Ҳайитвой ўртоғим ҳам ҳамма-ҳаммамиз қўрқардик. Ҳозир ана
шулар ҳақида ўйладим. Кейин мен яна ўтган йили ёзда бўлган
воқеани ўйлаб, Тўрткўзни ўлгани яхши бўлдими, ёмон бўлдими,
деб ўйладим...
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
114
114
Ўшанда жуда қизиқ бўлувди-да, жуда қизиқ бўлувди. Сизга
айтганманми, айтганим йўқми? Вой, буни ҳамма билади- ку!..
Вой, жуда қизиқ бўлганда... Аҳмадқул бобомнинг тоғ томондаги
катта боғида ўрикзорлари орасида ҳаммасидан новча, танаси
Ҳайитвой икковимизнинг ҳам қучоғимизга сиғмайдиган оқ
ўриги бор эди. Ўшани пишганини ҳаммадан олдин Ортиқали
акам билан Султонали акамлар билган экан. Ҳар куни бориб
устига чиқиб, тўйгунча еб келаётган эдик, Аҳмадқул бобом
кўриб қолиб то қишлоққача қувиб келди. Синдирилган
шохларни қўлига ушлаб:
- Мана шу тамом бўлгунча савалайман! - деб дўқ ҳам қилди.
Аҳмад бобом пакана-да, оёғи калта, барибир бизга етолмайди.
Биз бўлса ҳў нарига бориб, қўлимиздаги ўрикни кўрсатиб:
- Кўзингиз куйсин, алам қилсин! - деб масхара қиламиз.
Ҳайитвой ўртоғим:
- Пакана бобо, чакана бобо! - деб сакрайди.
Муродхон ўртоғим:
- Ўрик бобо, ёнғоқ бобо, данак бобо! - деб баттар жаҳлини
cбиқариб қочади... Икки кунгача бормадик. Кейин Ортиқали
акам, рост, ўша айтди, Аҳмадқул бобо эрталабдан буён боғда
кўринмайди. Қўқонга кетганга ўхшайди, юринглар, яна мазза
қиламиз, деди. Ўнтача бола яна югурдик. Энг катта болалар,
улар қўрқмайди-да, ўрикнинг баланд шохларига чиқишди, ўша
ерда пишгани кўп бўлади- да. Биз бўлсак пастки шохларига
чиқиб, сал хомроғидан ея бошладик. Эҳ, жуда мазза боиди-да,
ўрикни еб данагини бир- биримизга отишамиз, қиқирлашиб
куламиз, силкиниб ҳайинчак учамиз... Бир маҳал бундай қарасак
Аҳмадқул бобом мана шу бугун бўри билан уришиб ўлган катта
Тўрткўз итини биз томонга қараб етаклаб келяпти. Ит
ириллайди, бўйнидаги занжирни узаман дейди. Биз ҳаммамиз
нима қилишимизни билмай тек қотиб қолдик. Илоё бобо бизни
кўрмасин-да, деб ўйладик. Кўрмади шекилли, итни богиаб
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
115
115
бўлгунча ҳам тепага қарамади, нега тағин келдиларинг, деб
уришмади ҳам. Итни боғлади-ю, ҳеч нарса демай орқасига
қайтиб кета верди...
Чатоқ бўлди, жуда-жуда чатоқ бўлди. Бирортамиз тушмоқчи
бўлиб сал қирнирласак ит ириллаб тепага сакрайди. Қимирлама,
бўлмаса тириклайин ейман дейди.
- Бобо буни кўрмади.
- Кўрди атайлаб боғлади.
- Энди қандай тушамиз.
- Ортиқали сен тушиб кўр-чи.
- Йўқ, ўзинг тушақол.
- Сигиримни далага боғлаб келгандим, очидан ўлгандир.
- Кеча ўрик кўп евдим, қорним оғрияпти.
- Бир пас сабр қил, укажон.
- Бўлмаяпти, мана иштонимни ечаяпман...
- Уф, расво қилдинг!
Бизни Султонали акам бошлаб келди.
- Келинглар, данак билан урамиз уни.
- Мен ўрик билан ураман!
Мана шунақа гапларни айтавердик. Кеч кирди, қоронғи туша
бошлади, йиғладик, додладик. Бир маҳал Аҳмадқул бобомнинг
ўзи кўриниб қоиди. Катта тўнини олиб келаётган экан, тагига
тўшаб, ёнбошлаб ётиб олди. Биз томонга яна қарамади. Демак,
бизни кўрмаган, яна кўрмаяпти, деб ўйлаб:
- Бобожон, - деб ҳаммамиз бирга бақириб юбордик.
- А, овоз чиққандек бўлдими? - деди бобо у ён-бу ёнига
қараб.
- Биз ўрикни устидамиз.
- Бобожон, кечиринг.
- Энди ўғирлик аилмаймиз.
- Ўзингиздан сўраб оламиз.
- Энди ўрикни шохини синдирмаймиз.
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
116
116
- Жон бобо? - деб роса ёлвордик, ёлворабердик,
ёлворабердик. Охири бобо тепага қараб:
- Eҳа, ўрикнинг шохини синдирган сенлармидинг? Энди
товба қилдиларингми? - деб сўради.
- Ҳа, товба қилдик, - деб йиғладик.
- Қаттиқроқ айтмагин, бутун қишлоқ эшитсин.
Қўрғончамиздаги, қишлоқдаги барча одамлар эшитсин деб
бор овозимиз билан чарчаб қолгунча бақирдик. Ниҳоят,
бобонинг раҳми келди, ўрнидан шошмасдан туриб, итини
ечаётган эди, яна тўхтади:
- Мени пакана бобо деб масхара қилгансизлар, - шундай деб,
эски тўнини устига ўтириб олди. Биз зорланиб яна ёлворишга
тушдик. Сизнинг ҳақингизда яхши ашулалар айтамиз, ҳечам
пакана демаймиз, деб қасамлар ичдик.
- Қани ашулаларингни бир эшитай бўлмаса, - деди бобо
ўтирган жойида.
Новча бобо, Полвон бобо, Асалбобо, Шакар бобо, Ўрик
бобо, Ёнғоқ бобо! - деб бор овозимиз билан ашула айтган эдик,
бобо бошини сиикиллатиб, йўқ яна ҳарн қаттиқроқ айтиш керак,
қишлоқдагилар эшитмаяпти, деди яна. Яна айтдик. Охирида
бобо шошмасдан ўрнидан туриб, эски тўнини елкасига ташлаб
ириллай бериб чарчаган итини етаклаб боғининг эшигидан
чиқиб кетгандан кейин ҳам яна қайтиб келиб қолмасин дея
қўрқиб ўрикнинг шохида ўтирдик.
Қайтиб келсак, Аҳмадқул бобом аллақачон ҳаммага айтиб
мақтаниб, болаларингни иштонини ювиб беринглар, деган экан.
Биз роса уялдик, уялганимиздан анчагача кўчага чиқолмай
юрдик..
Ҳозир мен ётган жойимда ана шуларни ўйлаб, Тўрткўз ўлган
бўлса, яхши бўптими, ёмон бўптими, ўлган бўлса, қандай ўлди
экан, дея хаёл сураётган эдим. Ўртоғим Ҳайитвой акасининг
эски этигини оёғига, дадасининг кир қалпоқчасини бошига
Худойберди Тўхтабоев. Жаннати одамлар
www.ziyouz.com
kutubxonasi
117
117
кийганча ҳовлиқиб кириб, тезроқ юр, бўрининг ўлганини
биргалашиб кўрамиз деб қистади.
Энажоним қаймоқ солиб қатлама пишираётган эди, ўшандан
биттадан олиб, Аҳмадқул бобомникига қараб югурдик.
Do'stlaringiz bilan baham: |