Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий



Download 2,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/28
Sana24.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#204850
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28
Bog'liq
xv-xx asr adabiyotida ayollarga bagishlangan tazkiralar ananavijlik va novatorlik ozbek va fors tillaridagi materiallar asosida

6
41
7
2
10
36
4
"ОТАШКАДЕ" ТАЗКИРАСИДА АЁЛЛАР НОМИ ВА УЛАР
ТОМОНИДАН ЯРАТИЛГАН БАЙТЛАР СОНИ
Ойша
Иффатий
Исматий
Лола Хотун
Мутриба
Меҳрий 
Маҳастий
Нуржаҳон Бегим


15 
Фахрий Ҳиравий Алишер Навоий услубидан фойдаланган ҳолда, унинг ижод 
мактабини давом эттиргани кўзга яққол ташланади. “Жавоҳир ул-ажойиб” 
тазкираси форс адабиётида аёлларга бағишланган илк тазкира сифатида,
бошқа тазкиранавислар учун муҳим манба бўлиб хизмат қилади. “Жавоҳир ул-
ажойиб” тазкирасининг муқаддимаси, одоби тасниф анъаналарига мувофиқ 
Аллоҳга ҳамд ва пайғамбар алайҳиссаломга саловот билан бошланади. Сўнгра 
сабаби таълиф, яъни китобнинг ёзилиш сабаби баён этилиб, қасида келтиради. 
Бу қасида Рустам ва Исфандиёр каби Эрон тарихида яшаб ўтган шоҳлар ва 
“Шоҳнома”нинг қаҳрамонлари номлари билан боғлиқ эканлиги тадқиқот 
жараёнида аниқланди ва поэтик таҳлилга тортилди. Қасидада афсонавий 
шахсларнинг номлари билан боғлиқ талмеҳлар истифодаси фактик 
материаллар билан далилланди.
Фахрий 31 нафар шоира зикри ва улар томонидан ёзилган шеърий 
парчалардан намуналар келтиради. Тазкирада 10 бахри қофия, 2 қасида, 1 
мисра, 24 матлаъ, 11 рубоий, 9 ғазал, 1 назм, 3 қитъа, 21 жавобия, 8 байт 
берилган, жами 90 шеърий парча (назм), 350 мисра келтирилган. Уларнинг 
ижодида аёлларга хос ёрга содиқлик, зукколик, донолик, оқилалик, 
меҳнатсеварлик ҳамда адолатпарварлик хислатлари сезилади. Уларнинг 
аксарияти ишқий ва дидактик характерда ифода этилганлиги аниқланди. 
Тазкирада Ҳазрат Навоий ғазалларига жавобан ёзилган мисралар ҳам қайд 
этилади. Мисол тариқасида туркий шеърлар муаллифи Мўғул Хоним билан 
боғлиқ таърифни тилга олиш мумкин. “Маҳди улаё” Мўғул Хоним Муҳаммад 
Шайбонийхонинг харамидан, Муҳаммад Рахимхон Султоннинг онаси бўлган. 
Ақлу фаросатда беназир, фитрати назм жавоҳири билан безалган.
Мўғул Хоним Муҳаммад Шайбонийхоннинг туркий матлаъли: 
Демаким, дардингни изҳор айла дилдор оллида, 
Қайси бир дардимни изҳор айламен ёр оллида 
Мазкур ғазалга Убайдхон ёзган жавобия: 
Бир-бир айтинг дўстлар, дардимни дилдор оллида, 
Айтиб-айтиб йиғлангиз зинҳор-зинҳор оллида. 
Убайдхон Амир Алишернинг матлаъига қуйидаги таттабуни битган: 
Кимса гар ҳолимни изҳор айламас ёр оллида, 
Хотирим кимдин маълул ўлсун кимим ёр оллида. 
Мўғул хонумнинг татаббуси унинг Алишер Навоий ижодидан яхши 
хабардор бўлиши билан бирга, нозик таъб эгаси эканлигини тасдиқлайди.
Ушбу маълумотларни қисқа ҳолда диаграмма тарзида қуйида берилади: 
3-диаграмма. “Жавоҳир ул-ажойиб” тазкираси 


16 
“Жавоҳир ул-ажойиб” тазкирасида келтирилган Мўғул Хонумнинг 
туркий шеъри ҳамда Самарқанд ва Хоразмлик бўлган Биби Орзуий 
Самарқандий, Духтари Қози Самарқандий, Заифий ва Подшоҳ Хотунларнинг 
шарҳлари асарнинг қийматини янада оширган. Тадқиқот жараёнида “Мажолис 
ун-нафоис” билан “Жавоҳир ул-ажойиб”да келган уч аёл Меҳрий, Бедилий ва 
Бича Мунажжималар билан боғлиқ маълумотлар қиёсий-чоғиштирма 
услубида таҳлил этилди.
“Тазкират ул-хавотин”, “Хайроти Ҳасан”, “Машоҳир ун-нисо фи-л 
ислом” тазкираларининг қиёсий-типологик тадқиқи” деб номланган иккинчи 
фаслда тазкираларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари қиёсланди. Ушбу 
тадқиқот жараёнида шу нарса маълум бўлдики, ҳар бир асар мустақил асар 
сифатида адабиёт тарихи ва ривожи учун катта аҳамиятга эга бўлган.
“Тазкират ул-хавотин” тазкирасида келган турли миллат вакиллари жумладан 
форс, турк, араб, ҳинд ҳамда турли касб эгалари бўлган аёлларнинг 
жамиятдаги ўрни, ижтимоий ҳаётда тутган мавқеи, ўқувчи учун содда ва равон 
тилда баён қилинган. Ҳар бир тазкирага киритилган шеърий парчалар, ўзининг 
юксак бадиийлиги билан аҳамиятли бўлиб, уларда бадиий тасвир воситалари 
моҳирона қўлланилган. Зебунисо, Ҳижобий, Ниҳоний ва Оға Дуст зикрлари ва 
шеърий парчаларининг қиёсий таҳлили жадвал асосида берилган. “Тазкират 
ул-хавотин”, 
“Хайроти 
Ҳасан”, 
“Машоҳир 
ун-нисо 
фи-л-ислом” 
тазкираларининг тузилишига кўра таркиби ёритилган. Аёлларга бағишланган 
11
1
1
5
6
5
5
13
10
7
2
0
2
2
10
1
11
1
1
7
3
1
4
5
4
5
1
5
1 1

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish