Алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий



Download 2,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/28
Sana24.02.2022
Hajmi2,51 Mb.
#204850
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
xv-xx asr adabiyotida ayollarga bagishlangan tazkiralar ananavijlik va novatorlik ozbek va fors tillaridagi materiallar asosida

Тадқиқотнинг предмети сифатида аёлларга бағишланган туркий ва 
форсий тазкиралардаги анъанавийлик ва новаторликни ёритиш белгилаб 
олинди. 
Тадқиқотнинг усуллари. Диссертация мавзусини ёритишда тавсифлаш, 
таснифлаш, комплекс таҳлил, қиёсий-тарихий ва статистик таҳлил 
усулларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: 
XIX асрда 12 та ва ХХ асрда яратилган 7 та тазкира илк марта 
адабиётшунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилиниб, Руқиябону, Сито ун-
нисо, Иффатий, Давлат, Офоқ Бегим Жалойир, Подшоҳ Хотун, Меҳрий, 
Маҳастий, Кавкаб, Исмат Бегим, Орзу Самарқандий каби аёлларнинг ижоди 
илмий муомалага олиб кирилган; 
24 та тазкирани қиёсий ўрганиш асосида 200 га яқин аёллар билан 
боғлиқ маълумотлар 14 та диаграмма ва 11 та жадвал асосида кўрсатилиб, 
баъзи шоираларнинг исмлари юзасидан йўл қўйилган камчиликлар
аниқланган;
Шарқ адабиётида аёлларга бағишланган туркий ва форсий тилдаги 
тазкираларнинг “Жавоҳир ул-ажойиб”, “Ахтаре тобон”, “Оташкаде” каби 
шаклланиш босқичлари ва ривожланиш босқичларининг даврий ўзгаришлари 
мисоллар асосида очиб берилган;
аёлларга бағишланган туркий ва форсий тилдаги тазкираларда мумтоз 
анъанага индивидуал ижодий тафаккур мезонларидан келиб чиқиб ёндашиш 
бадиий мазмун учун асос вазифасини ўтаганлиги илмий исботланган.
 
Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат: 
Ўрта аср адабиётида форс тилида ижод қилган шоиралар зикри 
ўрганилди, аёлларга бағишланган тазкираларда анъанавийликнинг ўрни 
аниқланиб, новаторлик мезонлари белгиланган; 
темурий маликалар ҳамда моварауннаҳрлик адибалар номлари форсий 
тазкиралар орқали қайта тикланди. Уларнинг шеърлари таржима қилиниб, 
таҳлилга тортилди, бадиий санъат турлари ижодкор мақсадини амалга 
оширишда етакчи поэтик восита эканлиги исботланган; 
аёлларга бағишланган тазкираларда қўлланган мумтоз образлар 
таснифланиб, уларни талқин этиш тамойиллари илмий далилланган;
туркий ва форсий тилдаги тазкираларни таҳлил қилиш асносида мумтоз 
бадиий жанрлар такомили, улардаги янгиланиш омиллари асосланган;
келиб чиқиши форс бўлмаган, аммо мазкур тилда ижод қилган 
бухоролик Лутф Али Озар, арабистонлик Муҳаммад Гупомуий, 
ҳиндистонлик Розия Султон Бегим, Фотима Сом, Вазир ун-нисо Бегим, 
Ҳўмо каби адиб ва шоиралар ҳақида янги маълумотлар тақдим этилган.

Download 2,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish