2.Ислом Каримов миллий ғоянинг жамият тараққиёти учун зарурлиги
тўғрисидаги қарашлари.
Ўтган асрнинг 80-йилларидаги «қайта қуриш» давридан бошлаб ҳар қандай «изм»
ларга кишиларда ишонч йўқола борди. Ғоявий-мафкуравий субитсизлик эса ғоявий-
мафкуравий бўшлиқнинг юзага келишига сабаб бўлди. «Шўро даврининг мафкураси,
коммунистик дунѐқараш,- деган эди Биринчи Президентимиз Ислом Каримов,- агарки
аслини суриштирсангиз, моҳият эътиборига кўра, бизнинг турмуш тарзимизга
халқимизнинг табиатига тамоман бегона эди. Шунга қарамасдан, кишиларнинг онгига
мажбурий сингдирилган бу сохта таълимотнинг салбий таъсири ҳануз сезилиб туради.
Афсуски, биз бу сарқитлардан ҳали буткул ҳалос бўла олганимиз йўқ»
Ўзбекистонда янги барпо этиладиган жамият олдида шу эскича кайфият ва
дунѐқарашни бекор қилиш вазифаси турар эди. Янги жамият барпо этиш, шак-
шубҳасиз, Ислом Каримов номи билан боғлиқдир. Бундай жамият барпо этишнинг
концепцияси бирданига юзага келгани йўқ. Янги жамиятни қуриш назарияси ва
амалиѐти изчил равишда, тадрижий ҳолатда, миллий хусусиятларга ҳамда жаҳон
амалиѐтидаги илғор тажрибага асосланган вазиятда пайдо бўлди. «Бугун биз янги
давлат, янги жамият қураѐтган эканмиз,- деган эди Ислом Каримов,- бу тизимда
ижтимоий — сиѐсий муносабатлар, одамларнинг онги ва тафаккури ҳам ўзига хос, шу
билан бирга, мутлақо янгича маъно касб этиши шубҳасиз. Аввало, шахс билан давлат,
инсон билан жамият муносабатлари батамом янгича мазмун ва шакл топиши, янги
хусусиятлар, янги тамойилларга асосланиши керак»
Мустақилликка эришгандан кейин мустабид тизимнинг якка ҳукмрон бўлган
коммунистик мафкурасидан безиб, зада бўлиб қолган халқ жамиятнинг барча
соҳаларини «мафкурадан холи қилиш» сиѐсатини қўллаб-қувватлади. Натижада,
мустақилликнинг дастлабки йилларида жамиятда, маълум маънода «мафкурасизлик»,
«мафкуравий бўшлиқ» пайдо бўлиб, саросимали ва таҳликали вазият вужудга келди,
мустақилликнинг тақдирига жиддий хавф туғилди. Буни ўз вақтида теран англаган
Биринчи Президентимиз Ислом Каримов халқни бирлаштириш, мустақилликни
мустаҳкамлашнинг муқобили бўлмаган бир йўли — ўзбек халқини уюштирувчи, янги
жамият қуришга сафарбар этувчи миллий ғояни, жамият мафкурасини шакллантириб,
халқ ишончи ва эътиқодига айлантириш масаласини ўртага ташлади.
―Мафкура соҳасида бўшлиқ, ваккум бўлмайди. Ўзбекистон халқларининг дунѐқараши,
маънавий ва сиѐсий маданиятининг энг илғор анъаналари асосида ишлаб чиқилаѐтган
миллий мустақиллик мафкураси индивидуализмнинг вайрон қилувчи таъсирига
қаршилик кўрсатишга қодир. Мафкуравий иш, мустақиллик, юксак маънавият,
ахлоқийлик, маданият ғояларини тарғиб қилиш ўткинчи ҳолга айланиб кетмаслиги
керак‖
[3]
, деган эди Ислом Каримов.
Ислом Каримовнинг асарлари, нутқларида миллий тикланиш масаласига концептуал-
назарий жиҳатдан тамомила янгича тарзда муносабатда бўлинди. Таъкидлаш лозимки,
Президентнинг бу борадаги концепцияси собиқ совет мустабид тизими ва унинг
мафкурасининг сиѐсий-ғоявий жиҳатдан чекланганлик моҳиятини очиб беришдан
бошланди.
―Инсониятнинг кўп асрлик тарихи шундан далолат берадики, бу дунѐда ўзининг
миллий давлатини қуришга азму қарор қилган ҳар қайси халқ юксак вазифаларни
амалга ошириш, шу йўлда одамларни бирлаштириш ва сафарбар қилиш, уларнинг
қалбида ишонч уйғотиш, эски ижтимоий тузумдан мутлақо янги тузумга ўтишда ўзига
қўшимча куч-қувват ва мадад топишда умумий, ягона мақсад ва орзу-интилиш
ифодаси бўлган миллий ғояни таянч ва суянч деб билади.
Миллий ғоя деганда, аждодлардан авлодларга ўтиб, асрлар давомида эъзозлаб
келинаѐтган, шу юртда яшаѐтган ҳар бир инсон ва бутун халқнинг қалбида чуқур
илдиз отиб, унинг маънавий эҳтиѐжи ва ҳаѐт талабига айланиб кетган, таъбир жоиз
бўлса, ҳар қайси миллатнинг энг эзгу орзу-интилиш ва умид-мақсадларини ўзимизга
тасаввур қиладиган бўлсак, ўйлайманки, бундай кенг маъноли тушунчанинг мазмун-
моҳиятини ифода қилган бўламиз‖.
[4]
Агар ғоя тушунчаси асосан ақлий фаолият билан боғлиқ бўлса, миллий ғоя тушунчаси
миллий ҳис-туйғу, миллат менталитети билан узвий боғлиқдир. Миллий ғоя —
ҳалқнинг қалбидан чиқувчи, унинг орзу-умидларини ўзида ифода этувчи, халқнинг
ҳақ-ҳуқуқини ҳимоя қилувчи, унинг қадр-қийматини юксалтиришга ундовчи ҳаққоний
фикрдир. Миллий ғоя халқнинг ўзлигини англатувчи, миллий туйғуларини уйғотувчи,
миллий ғурур ва ориятини қўзғатувчи фикрдир. Миллий ғоя халқни уюштирувчи,
унинг
қадр-қийматини
тикловчи,
ўзлигини
англатувчи,
ижодкорлик
ва
яратувчанлигини рўѐбга чиқарувчи, жамият тараққиѐтини инсонпарварлик
йўналишига етакловчи куч сифатида намоѐн бўлади. Миллий ғоя ватанпарварликка,
халқнинг тарихий хотирасига, ўзлигини англашига асосланади. Бизнинг миллий
ғоямиз миллатнинг, давлатнинг, юртнинг қадр-қийматини юксалтиради, иқтисодий,
социал, сиѐсий ва маънавий салоҳиятини юзага чиқаради, орият ва ғурурини асрайди,
истиқболини белгилайди, келгуси тараққиѐт учун йўл-йўриқлар кўрсатади. Миллий
ғоя ўзбек миллатининг ўзига хослиги нимада эканлигини асослаб берувчи илмий-
назарий ва фалсафий қарашлар системасидир.
[5]
Дарҳақиқат, Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъкидлаб ўтганидек, тарих —
миллатнинг тарбиячисидир, ўзликни англаш — тарихни билишдан бошланади, —
исбот талаб қилмайдиган бу ҳақиқат давлат сиѐсати даражасига кўтарилиши лозим.
Алоҳида инсон хотирасида ўзининг ҳаѐтида нималар қилганлиги, унинг ақл-заковати
ва иродаси нималарга сарфланганлиги қай даражада ўрнашиб қолса, миллат учун ҳам
у томондан амалга оширилган нарсалар шу даражада яқин ва қимматлидир. Тарих —
бу инсониятнинг, миллатнинг ижтимоий хотираси, унинг ўз-ўзини билиши ва
англашидир: воқеликда йўқолган нарсалар онгда, хотирада яшайди. Ўтмишни билиш
ҳозиргини яратиш учун беқиѐс аҳамиятга молик. Ижтимоий ҳаѐтни тушунишдаги
биринчи қадам ҳозирнинг ўтмиш томонидан яратилганлигини тасаввур қилиш билан
боғлиқдир. Миллий ғоя халқимиз тарихига, унинг тарихий хотирасига таянади.
Тарихий хотирасидан жудо бўлган халқ ўзини миллат сифатида англай олмайди,
миллатнинг манфаат ва эҳтиѐжларини қалбан хис қила олмайди. Бинобарин миллий
ғоя ҳам рационал, ҳам иррационал моҳиятга эга бўлиб, у миллий руҳият, кайфият,
ички уюштирувчи, йўналтирувчи, ҳаракатга келтирувчи, етакловчи миллий хис-туйғу
ҳисобланади.
Истиқболнинг яратувчиси ҳисобланган миллий мафкура — муайян жамиятнинг
таркибидаги миллатларнинг ўз мустақиллигини, мустақиллик манфаатларини ҳимоя
қилиш, ривожлантириш йўналишидаги ички интилишлари натижасида вужудга
келувчи
туйғулари,
мақсадлари,
ҳохиш-иродаларини
ифодаловчи
ғоялар
мажмуасидир. Миллий мафкуранинг ўзагини миллий ғоя ташкил этади, у жамиятда
барқарорлик, тинчлик, миллатлараро ва фуқаролараро тотувликни таъминлайди.
Миллий ғоянинг асосий таянчи нуқтаси ҳам, ҳаракатга келтирувчи, уйғотувчи кучи
ҳам миллий ўзликни англашдир. Миллат ўзини халқ сифатида, миллат сифатида, эл
сифатида англамагунча унинг обрўйи, қадр-қиммати, ор-номуси ҳақида қайғуриши,
миллий фахр ва ғурури учун курашиши мумкин эмас. Ўзликни англаш халқни
ғафлатдан уйғотувчи, фаол ҳаракатга келтирувчи, ижтимоий уюштирувчи кучдир.
Миллий мафкурамизнинг тарихий асослари, унинг маъно-мазмуни, асосий ғоя ва
тамойиллари миллий давлатчилигимизни қайта тиклаб, жамиятимизнинг тараққиѐт
йўлини шарқона тафаккур тамойилларига суянган ҳолда назарий жиҳатдан асослаб
берган Президент Ислом Каримов миллий мафкурамизнинг фалсафий илдизларини
англаш хусусида тўхталар экан, уни шакллантиришдаги энг катта манба — бу
ҳаққоний ѐритилган тарих эканлигини, тарихни билмай туриб, мафкуранинг фалсафий
илдизларини англаб бўлмаслигини, зеро мафкуранинг фалсафий асослари ўз даврида
тарихий ҳақиқат туфайли туғилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтади
[7]
.
Дарҳақиқат, совет мафкураси манфаати учун мустақил фикрлайдиган, сиѐсий онги ва
маданияти кучли шахснинг кераги йўқ эди. Чунки бундай шахс ғоявий-мафкуравий
жиҳатдан боқимандаликка маҳкум этилган бўлиб, уни бошқариш осон бўларди. Ислом
Каримов томонидан совет мустабид тизими мафкураси мазмун-моҳиятининг очиб
берилиши шу нуқтаи назардан ғоят муҳимдир.
Ислом Каримов ишлаб чиққан миллий тикланиш концепциясида миллий ўзликни
англаш, миллий қадриятларни тиклаш янгича тарзда ҳал этилди. Президентнинг
«Тарихий хотирасиз келажак йўқ», деган шиорида жуда катта маъно бор. Гап шундаки,
маънавий, ғоявий-мафкуравий жиҳатдан совет мустабид тизими даврида
«шикастланган» фуқароларни соғломлаштириш лозим эди. Бу эса фақат тарихни
ўрганиш, «мозийга қараб иш кўриш» билангина ҳал бўлиши мумкин. Шунингдек,
тарих инсонни тарбиялайди, уни ҳушѐрликка чақиради, «жамиятнинг ҳар бир аъзоси
ўз ўтмишини яхши билса, бундай одамларни йўлдан уриш, ҳар хил ақидалар таъсирига
олиш мумкин эмас. Тарих сабоқлари инсонни ҳушѐрликка ўргатади, иродасини
мустаҳкамлайди»
1
.
Ислом Каримовнинг миллий тикланиш концепциясида жамият ижтимоий
тараққиѐтига таҳдид солаѐтган ғоялар, мафкуралар, уларга қарши курашиш зарурлиги
кўрсатиб берилган. 80-йилларнинг охирида Ўзбекистонга кириб кела бошлаган ва
мамлакатимизга ўзини «дўст», «диндош», «миллатдош» сифатида кўрсатганларнинг
ҳақиқий ғоявий-мафкуравий қиѐфасини кўрсатиб, уларга қарши жиддий курашиш
лозимлигини алоҳида таъкидлаган эди.
Шундай қилиб, Ислом Каримов Ўзбекистон ижтимоий-сиѐсий ҳаѐтига ХХ асрнинг
90-йилларида жадал кириб келган диний фундаментализм, экстремизм ва халқаро
терроризмнинг мазмун-моҳиятини очиб берди. Айни пайтда ушбу концепцияда мазкур
масаланинг икки томонига эътибор берилди. Биринчиси, диний фундаментализм,
ақидапарастлик ва халқаро терроризм фақат ислом динига тааллуқли эмас. Бундай
салбий ҳолатлар бошқа динларга ҳам тегишли эканлиги қайд этилди. Бу билан ислом
динининг софлиги сақланди. Иккинчи томондан, бундай салбий ҳолатларга қарши
курашишнинг ягона йўли — фуқароларда ғоявий иммунитетни шакллантириш ва у
орқали одамларни ғоявий, маънавий-руҳий тарбиялаш, уларни миллий ғояга
ишонтириш, уюштириш ва сафарбар этиш зарурияти ҳамда йўл-йўриқлари
кўрсатилди.
Ислом Каримовнинг бу борадаги назарий қарашларида диний экстремизм,
фундаментализм ва халқаро терроризмга қарши курашишда кишиларнинг иймон-
эътиқодини мустаҳкамлаш, мустақил фикрга эга бўлган баркамол авлодни тарбиялаш,
миллий-маданий меросни асраш ва амалий фаолиятда унга суяниш кабилар ўз аксини
топди. Ислом Каримовнинг миллий тикланиш концепциясида миллий ва умуминсоний
манфаатлар уйғунлигини қарор топтиришга алоҳида аҳамият берилди. Дарҳақиқат,
ижтимоий ривожланишнинг асоси миллий ва умуминсоний манфаатлар
уйғунлигидадир. Хоҳ ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий, хоҳ маънавий-маърифий соҳада
бўлсин, Ислом Каримов мазкур манфаатлар нисбатини тўғри олишга ҳаракат қилган.
Мустақиллик йилларида совет мустабид тузуми даврида топталган ва йўқотишга
маҳкум этилган миллий мафкура тикланди. У мустақиллик, миллий тикланиш ғоялари
асосида янги сифатлар билан бойитилди. Чунки, ҳар бир ижтимоий-сиѐсий тузумга
унинг моҳиятидан келиб чиқадиган ғоявий-мафкуравий қарашлар мос бўлади. Шу
билан бирга ғоявий-мафкуравий қарашлар ворислик тамойилига эга бўлганлиги учун
ҳам улар янги мазмун ва сифатлар билан такрорланиши мумкин. Ўзбекистонда
шаклланиб, ривожланаѐтган миллий ғоя асосида юртимизда минг йиллар давомида
пайдо бўлган цивилизация муҳим аҳамият касб этади. «Ҳозир Ўзбекистон деб
аталувчи ҳудуд, яъни бизнинг Ватанимиз,- деган эди Ислом Каримов,- нафақат Шарқ,
балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан
олмоқда»
1
.
Мустақиллик йилларида халқимизнинг ғоявий-мафкуравий меросини ижодий
ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Ғоявий-мафкуравий мерос
ҳар бир халқ ҳаѐтида тарихан шаклланган феноменал ҳодиса ҳисобланади. Бундай
мерос ўзгармас ва қотиб қолган нарса эмас. У доимо ижодий ривожланиб борадиган,
янги сифат ва мазмун билан бойийдиган ҳодисадир. Ўзбекистондаги узоқ даврлар
мобайнида шаклланган ижтимоий-сиѐсий, маданий меросга эътибор бериладиган
бўлса унда инсон ва жамиятни эзгулик ва яхшиликка ундовчи ғоялар ҳамиша устувор
аҳамият касб этганлигини кўришимиз мумкин. Аммо, миллий маданий меросимиздаги
барча қадриятлар ҳам ўзгармас, деган хулоса келиб чиқмаслиги лозим. Албатта,
бундай мерос билан биз фахрланамиз. Аммо, айни пайтда, уни мутлақлаштириш ҳам
яхши натижаларга олиб келавермайди. «Ота-боболаримиз шуҳратининг соясига
маҳлиѐ бўлиб юрадиган даврлар энди ўтди. Бугун жаҳон биздан ўз сўзимизни
айтишимизни, ўз тафаккуримизни намоѐн этишимизни талаб қилмоқда. Бошқа
халқлар, бошқа миллатлар бизга ѐтсираб — беписанд қарамаслиги, балки бизни
эътироф этиши, бизни эҳтиром этиши керак. Биз ана шу юксак муносабат ва ҳурматга
лойиқ бўлишимиз даркор»
[8]
. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов айтган ушбу
гаплар миллий ғоямизнинг асосий вазифасига айланмоғи лозимдир.
Умуман, фуқаролик жамиятини барпо этишнинг муҳим шарти давлат ва жамият
қурилишини эркинлаштиришдир. Ўзбекистонда бу жараѐн «Кучли давлатдан кучли
жамият сари» деган тамойил асосида олиб борилмоқда. «Ҳаммамизга аѐнки, — деб
қайд этган эди Ислом Каримов, — бу йўналиш ижтимоий-иқтисодий жараѐнлар билан
боғлиқ кўп масалаларни ҳал қилишда давлат тузилмаларининг ролини жамоат
ташкилотларига ўтказа боришни тақазо этади»
Миллий ғоянинг фикрлар, ғоялар хилма–хиллиги, эркин фикр, шахс эркинлигига
эришиш тамойилига амал қилиши мамлакат сиѐсий, иқтисодий ҳаѐтини, давлат ва
жамият қурилишини янада демократиялаштиришга хизмат қилади. Шу нуқтаи
назардан, эркинлаштиришга жамиятни демократлаштиришнинг бошланғич босқичи
сифатида қаралиб, жамият ҳаѐтининг барча соҳаларини ривожлантириш вазифалари
амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда миллий тикланиш концепцияси миллий маънавиятни тиклаш, маънавий
омилларни такомиллаштириш билан бевосита боғлиқдир. Умуман, мустақиллик
йилларида мамлакатимиз ижтимоий ҳаѐтида юз берган энг буюк ўзгаришлардан бири
— миллий маданиятга нисбатан давлат сиѐсатининг ўзгарганлиги бўлди. Жамиятда
содир бўлаѐтган барча соҳалардаги ислоҳотлар натижаси маънавий омиллар билан
ўлчана бошланди. Шу ўринда мамлакат ҳукумати, Президент Ислом Каримовнинг
мустақилликни мустаҳкамлаш, давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига қўшилишини
маънавият ва маърифат билан ўзаро уйғун ҳолда олиб қарашлари алоҳида аҳамият
касб этди.
Мамлакатимизда
маънавиятни
ривожлантириш
ўзининг
ғоявий-мафкуравий,
маънавий-ахлоқий негизларига эга бўлиши алоҳида таъкидланди. Булар мамлакат
Президенти томонидан қуйидагича белгиланди: умуминсоний қадриятларга содиқлик;
халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш; инсоннинг ўз
имкониятларини эркин намоѐн қилиши; инсонпарварлик ва ватанпарварлик.
Мамлакатимиз миллий тикланиш концепциясида маънавий-маърифий соҳадаги
ислоҳотларни давлат сиѐсатининг устувор йўналиши сифатида эътироф этилиши,
маданиятнинг мамлакат ижтимоий-сиѐсий, иқтисодий соҳадаги барча муаммоларни
ҳал этишдаги роли ва ўрнининг ортиб бориши, миллий маданиятнинг миллий ғоя ва
мафкура билан уйғунлиги каби масалалар истиқлол даври адабий-бадиий, маънавий-
маданий ҳаѐтида сифат жиҳатдан янгиланиш, покланиш ва барқарорлашувнинг
бошланганлигидан далолат беради.
Шу ўринда Президент Ислом Каримовнинг «жамият тараққиѐтининг асоси, уни
муқаррар ҳалокатдан қутқариб қоладиган ягона куч — маърифатдир»[10], деб
таъкидлаши бу борадаги ислоҳотларнинг тўғрилигига ва давомийлигига ишорадир.
Президент томонидан имзоланган «Маънавият ва маърифат жамоатчилик маркази
фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги (1996 й. 9 сентябр) Фармони,
«Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш
тўғрисида» (2006 й. 25 август) Қарори эса мазкур соҳани ривожлантириш давлат
сиѐсатининг бош мақсади эканлигидан дарак беради.
Ислом Каримовнинг миллий тикланиш концепциясида миллий ва умуминсоний
манфаатлар уйғунлигини қарор топтиришга алоҳида аҳамият берилди. Дарҳақиқат,
ижтимоий ривожланишнинг асоси миллий ва умуминсоний манфаатлар
уйғунлигидадир. Хоҳ ижтимоий-сиѐсий ва иқтисодий, хоҳ маънавий-маърифий соҳада
бўлсин, Ислом Каримов мазкур манфаатлар нисбатини тўғри олишга ҳаракат қилган.
Ислом Каримов асос солган ва асослаб берган, юртимизда шаклланиб, ривожланаѐтган
Миллий ғоя барча миллатларнинг манфаатларига мос. Ватан равнақи, юрт тинчлиги,
халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик,
динлараро бағрикенглик Ўзбекистондаги барча миллат ва элат вакилларининг Ғояси
бўлиб қолмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |