Ma'ruza matni doc



Download 0,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/99
Sana24.02.2022
Hajmi0,83 Mb.
#200455
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99
Bog'liq
zoologiya

Ривожланиши. Тухум ҳужайрасида сариқлик нотекис жойлашган 
(пелолейциталь) лиги сабабли бўлиниш тўлиқ, лекин нотекис бўлади. 
Ривожланиши тўлиқ ўзгариш йўли билан ўтади. Личинкалари қисман балиқларга 
ўхшайди ва жабралар ёрдамида нафас олади. Личинкалари итбалиқ деб 
юритилади. Итбалиқлар ўсиш давомида аста – секин вояга етган шаклга 
айланади. Шуниси қизиқки, личинкаларида биринчи пайдо бўлган олдинги оёғи 
секин ўсади ва орқа оёқдан анча кейин шаклланади. Бу ҳодиса функционал 
жиҳатдан олдин ишга тушувчи органлар тез ривожланади деган (Г.Воккен) 
иборани тўғри эканлигидан далолат беради. 
Келиб чиқиши. Амфибияларнинг панжа қанотли балиқлардан келиб 
чиққанлиги юқорида кўрсатиб ўтилди. Узоқ вақт бу нарса далилсиз эди, ўтган 
асрнинг 30-йилларида Греландия ва Канадада палеонтологлар олиб борган 
изланишлар натижасида қадимий амфибиянинг тўла скелети топилди. 
Топилманинг энса суягида бўртманинг бўлиши, қулоқ тешиги, тил ости ёйини 
эшитиш суягига айланганлиги бу скелет амфибияники эканлигини курсатса, 
жабра қопқоғининг рудименти, бурун тешигининг жойлашиши икки хил нафас 
олувчи балиқларга ўхшаб кетар эди. Бу ҳайвон ихтиостегаллар туркумига 
киргизилиб, унга стегоцефаль деб ном берилди. Стегоцефаллар бундан 300 
млн.йил илгари яшаган. Улар панжа қанотли балиқларнинг гўштдор сузгич 
қанотларини оёққа айланиши натижасида келиб чиққан. 
Стегоцефаллардан ва унга яқин вакиллардан триас даврининг охири, юра 
даврининг бошларида ҳозирги замон амфибиялари шаклланган. 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


Ҳозирги вақтда амфибияларнинг 2000 дан зиёд (2170) тури фанга маълум 
бўлиб, улар 3 та туркумга киритилган: думлилар – Caudata, думсизлар - 
Eucaudata ва оёқсизлар – Apoda. 
Думлилар туркумига 280 тур киради, уларнинг таналари чўзинчоқ ва 
думга эга, 2 жуфт оёқлари бор. Тубанларида хорда сақланиб қолган. Ташқи 
тузилиши ва ҳаёт тарзи билан думлилар бошқа амфибияларга қараганда 
балиқларга анча яқин туради ва умрининг кўпчилик қисмини сувда ўтказади. 
Ўпкалари жуда содда тузилган, баъзиларида жабралар сақланиб қолган. Кўп 
олимларнинг фикрича думлилар иккиламчи (қайтадан сувга мослашган) сув 
ҳайвонларидир. Эҳтимол, судралиб юрувчилар пайдо бўлгач, баъзи амфибиялар 
улар билан рақобатбардошликка бардош бера олмасдан қайтадан кичик сув 
ҳавзаларида яшашга мослашгандир, бу ҳавзаларда судралиб юрувчилар ҳам, 
балиқлар ҳам бўлмаган. 
Думли амфибияларнинг типик вакилларига тритонлар, саламандра, протей 
ва сиренларни кўрсатиш мумкин. Ўзбекистонда думли амфибияларнинг 
вакиллари учрамайди. Улар Кавказда, Шимолий Қозоғистонда, Россия ва унга 
қўшни Европа давлатларида тарқалган. Хитой ва Японияда думли 
амфибияларнинг йирик вакиллари учрайди. (Гигант саламандра 5 – 7 кг. массага 
эга). 

Download 0,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish