Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти



Download 7,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/50
Sana24.02.2022
Hajmi7,26 Mb.
#198618
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50
Bog'liq
samarqand turizm maskani

 
3.4. Зарафшон давлат қўриқхонаси 
 
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг тўқайзорлари ҳудудларида жами 5 та 
қўриқхона ташкил этилган бўлиб, Зарафшон қўриқхонаси шулардан бири 
ҳисобланади. Қўриқхонага 1975 йилда асос солинган. Унинг ҳудуди Чўпон ота 
тоғининг баландликларидан бошланиб, ўнг қирғоқи бўйлаб 47 километр 
узоқликда давом этади. Қўриқхона ҳудуди 2352 гектар ҳимоя қилинадиган 
ҳудуд ҳисобланади. Улардан 680 гектарини ўрмон ташкил этади. 
Қўриқхонани ташкил этишдан мақсад – бугунги кунда йўқолиш 
арафасида бўлган турли қушлар, Бухоро буғулари, ҳудуднинг флора-фаунаси ва 
доривор ўсимликлар дунёсини сақлаб қолиш ҳисобланади. Бу ерда 17 турдаги 
сут эмизувчилар, 170 дан ортиқ қуш турлари ҳамда бир неча ўнлаб турдаги 
судралиб юрувчилар яшайди.
49-расм. Қўриқхонада мавжуд қуш турлари 
Бутунжаҳон ёввойи табиатни сақлаш фонди (WWF) томонидан Бухоро 
буғуларини ўз яшаш ҳудудларига қайтариш ишлари ташкил этилган. Натижада 
Бухоро буғулари Зарафшон қўриқхонаси ҳудудига қайтарилган эди. Амалга 
оширилган чора-тадбирлар натижасида 2006 йилда Марказий Осиёда уларнинг 
сони 1000 тани ташкил этди. 
Зарафшон қўриқхонасининг ғурури бу Бухоро буғусидир. Ўрғочи 
буғунинг вазни 300 килограммгача бўлади. Шохлари ҳар йил ўзгариб боради. 
Тана ранги оч кулранг, малла ранг бўлиб, унинг ранги қишга нисбатан ёзда 
эркинлашади. Оёқлари тана рангига нисбатан очроқ. Янги туғилган буғулар 


66 
очроқ рангда бўлиб, уларнинг тана қисми ён томонларида оқ доғлари бўлади. 
Кичик буғучаларнинг бўйи 60 сантиметрни ташкил этади. Танасининг оғирлиги 
эса 9 килограммни ташкил этади.
 
 
50-расм. Бухоро буғуси 
100 йиллар аввал Бухоро буғуларини Ўзбекистоннинг барча ҳудуддарида 
учратиш мумкин эди. Улар Амударё ва Сирдарё дарёларининг тўқайзорлари 
бўйнида ингичка йўл бўйлаб яшашади. 
Қишлоқ хўжалигининг жадал ривожланиши, тўқайзорларнинг дарё 
ёқасидан юқотилиши, чорва молларининг 
кўпайиши, буғдойзорларни 
кенгайтириш 
ва 
тартибга 
олинмаган 
овчилик 
натижасида 
уларнинг 
популяцияси ХIХ асрга келиб камайиб кетди. 1990 йилга келиб, бутун дунёда 
Бухоро буғуларининг сони 300-350 тани ташкил этди.
Ҳозирги кунда Бухоро буғуларини сақлаб қолиш ва уларнинг яшаш 
ҳудудларида сонини кўпайтиришга қаратилган дастур амалга оширилиб 
келинмоқда. Бу дастурни амалга оширишнинг асосий ташаббускори Франция 
Миллий 
Илмий 
Тадқиқотлар 
маркази 
ҳисобланиб, 
марказ 
ўзининг 
лойиҳаларини Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси орқали амалга 
оширилиб келинмоқда. 
 


67 

Download 7,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish