“Iqtisodiyot va innovatsion texnologiyalar” ilmiy elektron jurnali. № 4, iyul-avgust, 2020 yil
72
4/2020
(№
00048)
http://iqtisodiyot.tsue.uz
Аммо, бизнинг фикримизча, транспорт ташкилотларини бошқаришда айнан
мавсум билан боғлиқ ҳолатлар таҳлили амалга оширилиши ва шу асосда тегишли
бошқарув қарорларини қабул қилиш мақсадга мувофиқ. Чунки транспорт
ташкилотлари турлича бўлиб, бир вақтнинг ўзида барча транспорт турлари бўйича
хизмат кўрсатадиган, ходимларини ва бошқа ишларини шунга мослаштириб,
ўзгартириб борадиган транспорт ташкилотлари камдан кам. Шу боис, транспорт
ташкилотлари ўзларининг кўрсатадиган хизмат турлари бўйича ташкилотни самарали
фаолият юритиши учун таҳлил ишларини, жумладан, иқтисодий таҳлил ташкил этиши
мақсадга мувофиқ.
Адабиётлар шарҳи
Транспорт ташкилотлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни ҳам доимий
равишда бир хилда таъминлаш имконияти мавжуд эмас. Шундан келиб чиқиб, ҳар
бир транспорт хизматининг турлари бўйича алоҳида таҳлил ишларини ташкил этиш
методикаси ишлаб чиқилиши лозим. Шундагина, ташкилотда асосли бошқарув
қарорлари қабул қилинади ҳамда транспорт ташкилотининг ривожланиши
таъминланади.
Аксарият ҳолларда ташкилотларда иқтисодий таҳлилни ташкил этиш унинг
бошқарув қарорларини қабул қилиш, самарали бошқарув қарорларини чиқиш учун
қилинадиган бўлса бошқарув таҳлили, харажатлар таҳлилига мурожаат қилинади.
Жумладан, О.А. Кулакова, Е В. Иода ўзларининг илмий ишланмаларида корхоналарни
бошқаришнинг самарали усули сифатида харажатларни таҳлил қилишни тавсия
этишади [3]. Муаллифлар томонидан асосий эътибор харажатлар ва уларнинг
таркибий тузилиши ҳамда таҳлилига бағишланган ҳамда шу бўйича хулоса
шакллантирилган.
Муаллифлар
С.М. Бычкова
ва
Д.Г. Бадмаевалар
ўз
тадқиқотларида
корхоналарда
харажатларни
таҳлил
қилиш
уларни
самарадорлигини
ва
мақсадлигигини баҳолаш учун ўтказилишини ҳамда натижалар харажатларни
бошқариш жараёнида вужудга келадиган муаммолар, оператив бошқарув
чораларини ишлаб чиқиш мақсадида ўтказилишини таъкидлашади[1].
В.П.Павельев, Е.В.Павельевалар эса корхоналар бошқариш самарадорлигини
баҳолашда омилли таҳлилдан фойдаланиш масалалари хусусида тадқиқот олиб
бориб, асосий эътиборни материал-моддий харажатларни бошқариш таҳлили бўйича
мулоҳазалар юритишган[7].
С.А. Яценко транспорт хизматлари таннархини пасайтириш пасайтириш
юзасидан таҳлилчиларнинг охир оқибатдаги асосий вазифаси сифатида таннархни
пасайтиришнинг энг мақбул вариантларини таклиф этиш эканлигини айтиб ўтади[11].
Н.В. Тарханова транспорт хизматлари таннархига бағишланган ишланмаларида
транспорт ташиш хизматлари таннархини пасайтиришда асосий захира: ташиш
маршрутларини рационаллаштириш – кўпайтириш, автомобилларни линияга қўйиш
коэффициентини ошириш, юк билан туриб қолиш даражасини пасайтириш,
ишчиларнинг моддий ва маънавий қизиқишларини ошириш, моддий ва молиявий
ресурслардан
самарали
фойдаланиш,
транспорт
ташкилотлари
бошқариш
структурасини такомиллаштириш эканлигини келтириб ўтади[9].
Аммо бизнинг фикримизча, транспорт ташкилотлари бошқарувида иқтисодий
таҳлилни ташкил этишда фақат харажатлар таҳлилини ташкил этиш етарли бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |