130
Номоддий активлардан кутилаётган иқтисодий самара ўзгарадиган
бўлса, уларга нисбатан қўлланиладиган амортизация усули ҳар йили ҳисобот
даври охирида қайтадан кўриб чиқилиши керак. Амортизация усули ўзгарган
тақдирда жорий давр учун ҳисоблаб ёзилган амортизацияга тузатиш
киритилади.
«Номоддий активлар» номли 7-сон бухгалтерия ҳисоби
миллий
стандарт кўра, ҳисобот даври учун амортизация меъёрларини қайта кўриб
чиқиш ва тузатиш мумкинлиги эътироф этилади. Амортизация суммаси
қолган даврлар учун тақсимланади, бу эса хўжалик юритувчи
субъектларнинг солиққа тортиладиган базасига таъсир кўрсатади.
Юқоридаги мисолда дастурий таъминотнинг хизмат қилиш муддати 10 йил,
дастлабки қиймати 500000 сўмга тенг. Лекин бу объектдан яна 4 йил
фойдаланиш мумкинлиги аниқланди. Демак,
дастурнинг фойдаланиш
муддати 10 йилдан 5 йилгача камайди. Дастурий таъминотга йиллик
амортизация суммаси бухгалтерия ёзувларида қуйидаги тартибда акс
эттирлади;
Дебет:0430 «Дастурий таъминоти» счёти-45000 сўм.
Кредит:0530 «Дастурий таъминот амортизацияси» счети - 45000 сўм.
Дастурий таъминотнинг қолган қиймати эса тўрт йил учун тенг бўлган
суммада ҳисоб-китоб қилинади:
(500000-45000-5000=405000 сўм).
Қолдиқ қиймати 405000 сўмга тенг бўлиб у 4 йилга тақсимланади.
(405000/4);
Дебет: 9400 «Давр харажатлари» счётлари – 101250 сўм.
Кредит: 0530 «Дастурий таъминот амортизацияси» счёти-101250
сўм
Номоддий активларнинг амортизацияланган қийматини ҳисобдан
чиқариш бухгалтерия ўтказмаларида қуйидагича акс эттирилади:
амортизация қиймати 5000 сўм бўлган номоддий актив ҳисобдан чиқарилди.
Дебет: 0510-0590-«Номоддий активлар амортизацияси» счётлари-
5000 сўм
Кредит: 9220-«Бошқа активларнинг сотилиши ва турли чиқими»
счёти- 5000 сўм.
Ғарб давлатларида бухгалтер ходимлар
активларнинг амортизация
меъёрларини қайта кўриб чиқишгани билан уларнинг баҳосини
ўзгартирмайдилар, чунки активларнинг баҳоси ўзгарганда мувофиқлилик ёки
таққослаш тамойили бузилади. Бунда ҳисобот йилидаги даромад (фойда)
билан харажатлар билан ўзаро солиштириш имкониятига эга бўлинмайди.
Амортизацияланадиган мулк кўпгина ҳолларда активларнинг асосий
қисмини ташкил этади. Бу ҳақда иқтисодчи олима М.Юсупова қуйидаги
фикрни
билдиради:
«Амортизация
ҳисоби,
фақатгина
бошқарув
131
ҳисобинигина эмас, балки молиявий ҳисобнинг ҳам асосий бўлагидир».
26
Бу
фикрларга иқтисодчи олим Б.Ҳасанов. эса қуйидагича ёндашади: «Номоддий
активлар бўйича амортизация ҳисоблаш уларнинг бошланғич қиймати
унумли фойдаланиш муддатига тенг равишда амалга оширилади».
27
Номоддий активларга ҳисобланаётган амортизация суммасини
харажатлар таркибига тўғри акс эттиришнинг иқтисодиёти
ривожланган
давлатлар олимлари, жумладан америкалик олимлар Нидлз. Б, Андерсон. Х
ва Колдуэлл Д. лар қуйидагича изоҳлайдилар: «Асосий воситалар бўйича
эгри тартибда, номоддий активлар бўйича эса тўғри усул билан амортизация
ҳисобланиши керак.»
28
Номоддий активларнинг амортизацияси, бизнинг фикримизга кўра,
худди шу объектни яна қайта харид қилиб олишни англатмайди.
Корхона
хўжалик фаолиятида бир неча номоддий активларни харид қилиб олиши
мумкин. Амортизация харажатларини бир маротаба қоплаш керак бўлади. Бу
эса уларга ҳисобланаётган амортизациянинг тўғри чизиқли усулидан
фойдаланиш кераклигини тақозо қилади.
Номоддий активлар бўйича амортизация ҳисобланганда
белгиланган
меъёраларга асосан «Номоддий активлар бўйича амортизация» қайдномаси
(НМА 5-шакл) жорий даврда тузилади. Мазкур қайдномада номоддий
активларнинг дастлабки (баланс) қиймати, фойдаланиш (ҳизмат) муддати
йиллик амортизация меъёрлари,
жами амортизация суммалари, ой
давомидаги амортизация суммалари ва қолдиқ қиймати кўрсатиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: