Фойдаланилган
адабиётлар:
1. Звягинцев Д.Г., Бабьева И.П., Зенова Г.М., Биология почв: учебник.- 3-е изд., испр. и доп. – М.: Изд-во
МГУ, 2005. -445с.
2. Новикова И.И. Биологическое обоснование создания и применения полифункционалных биопрепаратов
на основе микробов –антагонистов для фитосанитарной оптимизации агроэкосистем: Дисс. …д-ра
биол.наук: 06.01.11. – М.: РГБ, 2005.
3. Смирнов В. В., Сорокулова И.Б., Бережнецкая Т.Г., Ваньяц Г.М., Менликиев М.Я., Недорезков В.Д.,
Минеев М.И. Вазитов В.А., Байгузина Р.М., Биопрепарат фитоспорин для защиты растений от болезней //
Патент РФ №209947 1998.
4. Смирнов В.В. Киприанова Е.А. Бактерии рода Pseudomonas., 1990.
5. Сорокина Т.А., Леманова Н.Б., Липасова В.А., Хмель И.А. Антагонистическое действие двух штаммов
Pseudomonas на фитопатогенные грибы и бактерии и перспективы их использования для биологической
борьбы с заболеваниями растений // Биотехнология. 1998. № 2. С. 37–43.
6. Тихонович И.А., Кожемяков А.П., Чеботарь В.К. и др. Биопрепараты в сельском хозяйстве (Методология
и практика применения микроорганизмов в растениеводстве и кормопроизводстве). — М.:
Россельхозакадемия, 2005. — 154 с.
182
ЎСИМЛИКЛАРНИ ЗАРАРКУНАНДАЛАРГА ЧИДАМЛИЛИГИ ВА ЧИДАМЛИ НАВЛАР
ЯРАТИШ
Болтаев Б.С., Тожиева М., Саидов С., Рамазонов А.
ТошДАУ
Қишлоқ хўжалик экинларининг айни бир нави бир тур зараркунандага чидамсиз бўлсада, бошқа тур
зараркунандалар учун чидамли бўлиши мумкин. Бундай табиий чидамлилик ўсимликларнинг генотиплари
томонидан назорат қилинади. Масалан нўхот бити (Aсyrthosiphon pisum), беда(Medicago sativa)ни
чидамсиз навларида озиқланиб 10 кун ичида 60 дан ортиқ авлод қолдиради. Шу зараркунанда бошқа
беданинг чидамли навларида озиқланса, умуман авлод бермайди ёки 1-2 та авлод қолдиради. Шундай
ҳолатни қалқонли қандала(Beissus Leucopterus)ни оқ жўхори (Sorgum vulgari)да озиқланишида ҳам кўриш
мумкин. Бу зараркунанданинг урғочиси чидамсиз навларда 100тагача тухум қўяди. Чидамли навларда
озиқланганда эса биттагина тухум қўяди холос.
Зараркунандаларга қарши уйғунлашган курашда чидамли навлар яратишни селекцион усул
дейилиб, бу усул зараркунандаларнинг зарарини олдини олишда ниҳоятда катта аҳамиятга эга бўлиб
экологик хавфсиз усул ҳисобланади.
Ўсимликларда 3 хил чидамлилик кузатилади. И.Д.Шапиронинг (1979) кўрсатишича, ўсимликларда
3 ҳил чидамлилик бўлиши мумкин. а)ўсимликларни бир ҳил турлари ёки навлари маълум ҳашаротлар
билан мутлақо шикастланмаслиги. б)ўсимликда зараркунанда мавжудлигига қарамай, унинг мутлақо ёки
қисман шикастланиши. Бунга сабаб антибиоз-озиқани ҳашарот ёқтирмаслиги. в)ўсимликнинг юқори
даражада бардошлилиги сабабли, унга етказилган шикастга қарамай, у ривожланиб қимматли ва
аҳамиятли ҳосил бериши мумкин.
Ўсимлик чидамли навларини экиш зараркунанда ва касалликларга қарши кимёвий ишлов беришни
кескин камайтиради ёки умуман қўлламаслик имконини беради. Масалан, кунгабоқар парвонаси
(Homoeosoma nebulella)га қарши энг яхши кураш чораси кунгабоқарнинг «кунгабоқар қуртига» чидамли
ёки пўстлоғи қалин бўлган навларини экишдир. Парвона капалаги ўсимликнинг бу навларига тухум
қўяди, аммо улардан чиққан қуртлар кунгабоқарни зарарламайди, чунки кунгабоқар уруғлари бу вақтгача
қалин қобиқ билан ҳимояланган бўлади.
Зараркунандаларга чидамли бўлган ўсимлик навларини танлашнинг аҳамиятини кунжут навлари
кунжут қўнғизи (Acmaeodera ballionis) билан зарарланиши тўғрисидаги маълумотларни анализ қилиш
билан очиқ-ойдин кўрсатиш мумкин. Бу маълумотлар Родд, Гуссаковский ва Антовалар томонидан
Жиззахда 6 марта такрорланган тажрибаларда олинган. Кунжут навларининг кунжут қўнғизидан
зарарланиши ва ундан нобуд бўлиши тубандагича ифодаланган: 957-навнинг 98,6% зарарланган ва 92,67%
нобуд бўлган; 112-навнинг 31,13% зарарланган ва 2,38% нобуд бўлган; 122-навининг 41,47% зарарланган
ва 1,75% нобуд бўлган; 170-навнинг 45,03% зарарланган ва 3,49% нобуд бўлган; маҳаллий навнинг 46,27%
зарарланиб, 2,35% нобуд бўлган.
Тажриба натижалари кунжутнинг 957-нави кунжут қўнғизидан жуда жиддий зарарланиши туфайли
Жиззах шароитида экиш мутлақо мумкин эмаслигини кўрсатди. Ўзбекистоннинг ўрта қисмида яхши
ўсмайдиган бу нав кунжут қўнғизидан айниқса оммавий зарарланади, бунинг сабаби сифатида
зараркунанда билан одатда заифлашган ўсимликлар кўпроқ зарарланиши тахмин қилинади.
Полиз бургаси (Phyllotreta) жуда кўп тарқалган жойларда карамнинг полиз бургасини ўзига жалб
қилмайдиган навларни – брауншвейг, сабуровка, гулкарам, қизилбошли карам ва бошқаларни экиш жуда
маъқул.
Ҳатто ўсимликларнинг турли навлари зараркунандалар билан бир хил даражада зарарланадиган
бўлса ҳам, бу ўсимликларнинг маҳаллий иқлим ва тупроқ шароитида ўсишга яхши мослашган навларини
танлаш, ҳосил зараркунандалардан нобуд бўлишини анча камайтирувчи агротехник тадбир сифатида
катта аҳамиятга эга, чунки соғлом ва бақувват ўсимликлар зараркунандалар хуружига яхшироқ қаршилик
қила олади.
Ғўзанинг ашаддий зараркунандаси ўргимчаккана ингичка толали навларга суст, ўрта толали ғўза
навларига кучли таъсир этади. Бу ана шу ўсимликлар баргининг морфологик тузилишида бўлган фарқга
боғлиқ эканлигини кўпгина тадқиқотчилар тасдиқлашган (В.В.Яхонтов, 1947; М.И.Кособуцкий, 1956;
Ф.М.Успенский, 1961 ва бошқалар). Ф.С.Толиповнинг(1977) ўтказган тадқиқотларига асосан ғўзанинг
ўргимчакканага бардошли, ёки чидамли бўлиши унинг баргларидаги остки эпидерма ва ғовак паренхима
ҳужайралари қаватининг баландлигига боғлиқ бўлар экан. Бу хужайраларнинг баландлиги 150,7-166,9 мкм
(микрон)га тенг бўлганида, кана устунчасимон паренхима ҳужайраларининг шираси билан озиқлана олмас
экан, чунки етук ўргимчакканада санчиб сўрувчи оғиз аппаратининг узунлиги 116,9-120,7 мкм ни, катта
ёшдаги личинкаларида эса 102,6-105,4 мкм ни ташкил қилади. Ғўзанинг ўргимчакканага бардош бериш
даражасига барг майдони бирлигидаги ҳужайраларнинг зичлиги, ҳужайра ширасининг осмотик босими
ҳамда юқорида қайд этилганидек, остки эпидерма ва мезофилланинг ғовак паренхимаси катта таъсир
183
қилади. Бу кўрсаткичларга минерал моддалар билан озиқланиш ҳам жиддий таъсир кўрсатади.
Я.Содиқовнинг (1975) тадқиқотларидан маълумки, амалдаги сарфмеъёрларга нисбатан икки баравар
оширилган суперфосфат билан озиқлантириш ғўзани ўргимчаккана билан зарарланишини икки марта
камайтиради.
Хулоса қилиб айтганда қишлоқ хўжалик экинларининг зарарли организмларига чидамлилигини
ошириш учун агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли қилиб ўтказиш ва чидамли навларни яратиш
учун ген инженерияси соҳасидаги тадқиқотларни кучайтириш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |