181
ЎСИМЛИК КАСАЛЛИКЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МИКРОБИОЛОГИК ПРЕПАРАТЛАРДАН
ФОЙДАЛАНИШ
Султонова Ш.А., *Муродова С.С., Зупаров М.М.
Тошкент давлат аграр университети,
*Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Маълумки, экологик тоза, инсон ва ҳайвонлар учун зарар келтирмайдиган ва энг муҳими
иқтисодий жиҳатдан арзон биологик препаратлардан фойдаланиш истиқболли усуллардан бири бўлиб
ҳисобланади. Дунё амалиётида қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги, тупроқ унумдорлигини ошириш,
ўсимликларни касалликлардан асрашда микробли препаратлардан кенг фойдаланилади. Ўсимликларни
касалликка қарши эмлаш, уларни умумий ёки носпецифик чидамлилигини оширади. Ўсимликларни
иммун тизимини кучайтирадиган моддалар – элиситорлар дейилади. Ҳозирги кунда кўп учрайдиган
бактериал препаратларнинг икки тури мавжуд бўлиб, булар
Pseudomonas ва
Bacillus subtilis бактериялари
асосидаги препаратлардир.
Pseudomonas бактериясидан АГАТ-25К (Ризоплан) ва Псевдобактерин -2 препаратлари олинган. Бу
икки препарат фунгицид ва бактерицид таъсирига эга бўлиб, улар қишлоқ хўжалик экинларининг ва илдиз
касалликлари, ниҳол касалликлари, барг касалликларида тавсия қилинади. Ушбу препаратлар кучли
биологик таъсирга эга (75-95%), лекин уларнинг сақланиш муддати анчагина қисқадир.
Bacillus subtilis бактериясининг алоҳида ҳар хил хусусиятга эга жуда кўплаб штаммлар мавжуд
бўлиб, улар асосида Фитоспорин , Экстрасол, Алирин, Гамаир препаратлари олинади. Фитоспорин
препарати –(
Bacillus subtilis 26Д) машҳур ва кенг тарқалган элисаторлардан бири бўлган
биофунгициддир. У кукун, суюқ ва паста ҳолатида чиқарилади. Паста ҳолатидагисини тупроқни тозалаш
учун кўлланилади яъни қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш давридан олдин ишлов берилади.
Фитоспорини бир мавсумда 2-3 марта қўллаш мумкин , агарда олдинги мавсумларда замбуруғ
касалликлари эптфитотияси учраганда 4 мартагача қўллаш мумкин.
Алирин ва Гамаир препаратлари ҳам - микробиологик фунгицидлар бўлиб, Фитоспорин ва
Экстрасол бактерияларига қараганда бошқа хил турдаги штаммларни сақлайди.
Амирин (
Bacillus subtilis 10-ВИЗР) ни замбуруғ касалликларида яъни илдиз чириши,
септориоз,ризоктониоз,
фитофтороз,альтернариоз,
церкоспо-роз.трахомикоз
чириш,
пероноспороз,монилиоз, қўнғир чириш, занг касалликларида кўллаш самарали натижа беради.
Гамаир - (Bac. Sub.М-22 ВИЗР)- микробиологик фунгицид бўлиб, замбуруғли фитопотоген ва
бактериал касалликларга қарши қўлланилади: лимон касалликлари, некроз, поя қуриш касалликларида
ушбу иккала препаратни кўшиб кўллаш ўта самарали натижа беради. Бу препарат таблетка кўринишида ва
суюқ ҳолатда чиқарилади, сақлаш муддати 3 йил.
Глиокпадин (
ДВ Trichoderma harziannum) биопрепарати замбуруғлар асосида ишлаб чиқарилади
.Ҳозирги кунда илдиз чириш касаллигига қарши ягона препарат ҳисобланади.Бу микробиологик препарат
тупроқ замбуруғ касалликларида, илдиз чириш, вертициллёз, фитофтороз, поя қуриш касалликларида
таъсири юқори.
Амирин, Гамаир, Планриз каби микробиологик препаратларни, бошқа кимёвий препаратлар
билан биргаликда қўллаш мумкин эмас, уларни ҳаттоки биологик препаратлар билан ҳам 7-14 кун
орилиғида қўлланилиши шарт .
Do'stlaringiz bilan baham: