гапларни... билган бўлсам, тил тортмай улай!
Ултон кулумсиради.
– Фақат сен билмас экансан.
– Ҳа. Ҳалиям сал-пал...
– Шуям етади.
Ултон милтиққа ўқ жойлаб, Бўтабой Сўпига йўналди. Наби ҳам
шошиб эргашди.
– У ёқдан қочганингизни...– бўғилиб, йўталиб олди, – кеча
эшитдим-у, ўлай агар, уйидан чиқиб кетдим. Мошинасига ўт қўяй,
дедим-у, сизни...
542
– Хабарим бор... – деди Ултон директорнинг олдига етиб, бўш
қўлини белига тиради. Кейин, ўша қўл билан сигарет чиқариб силкитди-
да, бирини лабига қистирди. Наби гугурт чақиб тутди. Ва Ултоннинг
сўрамоқчи бўлган гапи...
ёдига тушиб кулумсиради. – Қани, ўртоқ директор... – Уни
сийлагандай туюлди-ю, – Ҳов, – деди.
Бўтабой Сўпи бошини кўтарди: кўзи қип-қизил эди. Сўнг яна ён-
верини пайпаслар экан, Ултон яна қирқмани тўғрилади. Директор уф
тортиб, Набига юзланди:
– Сигарет...
– Хўп бўлади, директор бобо! – Наби мошинага қараб чопиб кетди.
Ултон унга “ТУ”ни тутди. Бўтабой Сўпи бош чайқаб, Набига қараб
турди. – Кардон кетипти, мой оқаяпти... – дея Наби “ВТ” олиб келди.
Директор битта сигаретни бемалол тишлаб, Наби тутган ўтда
тутади-да, йўталиб қолди. Кейин уҳ тортиб:
– Ҳе, фалак, – деди энишга қараб. – Яна гапинг борми?.. Умуман,
айтганларингни кўпи рост... – У қорғин бош ирғади. – Лекин менинг
жойимда бўлганингда...
– ... бўлмас эдим! – деди Ултон.
Бўтабой Сўпи синиқ жилмайди.
– Ҳа.
– Хў-ўш... Ҳалиям сиз билан машмаша қилиб, анча вақтим кетди,
–деди Ултон. – Айтинг- чи, жаноб, отамнинг ишида... нима нуқсон бор?
Do'stlaringiz bilan baham: |