Лойиҳа матни 28251-(29520)



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#193642
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Лойиҳа матни - 28251-(29520)

project.gov.uz
21.02.2021
14
ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳолларда мавжуд банднинг “а”, “б” ва “в” кичик
бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга, ваколатли ички ишлар органининг имтиҳонга
йўлланмаси нусхаси.
Қонунчиликда белгиланган ҳолларда ариза берувчи шахс Ўзбекистон Республикасининг
“Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунининг 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган
бўлишига доир талабдан четга чиқилиши мумкин.
6. Ариза келиб тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш
натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га
имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори
тўғрисида электрон хабар юборилади.
7. Ариза берувчи шахс томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини
кўрсатиш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилиши унинг давлат хизматларини кўрсатиш
шартларига розилигини ифодалайди. Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв
қилинади.
8. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга ўзгартириш киритиш (фақат бошқа кунга
кечиктириш) ариза берувчи шахс томонидан давлат хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик
субъектининг расмий сайтида амалга оширилиши мумкин. Имтиҳонлар учун резерв қилинган
вақтга 24 соатдан кам вақт қолган ҳолатлар бундан мустасно.
9. Форс-мажор ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилишининг кечиктирилиши ҳақида
ариза берувчи шахсга 24 соат ичида электрон хабар берилади.
Форс-мажор ҳолатлари бартараф этилгандан сўнг ариза берувчи шахсга имтиҳонлар учун
резерв қилинган вақт тўғрисида икки иш куни ичида электрон хабар берилади.
10. Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганида ариза берувчи шахсга рад этиш
сабаблари асослантирилган ва қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда
электрон хабар берилади.
3-боб. Имтиҳонларни ўтказиш тартиби
11. Тадбиркорлик субъектининг расмий сайти орқали мурожаат этган ва давлат хизматини
кўрсатиш шартлари асосида белгиланган тўловни амалга оширган аризачилар (кейинги ўринларда
ҳайдовчиликка номзодлар деб аталади) имтиҳонларга киритилади..
12. Имтиҳон топшириш учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда, белгиланган манзилга
келган ҳайдовчиликка номзодлар мазкур Низомнинг 5-банди “б” – “ж” кичик бандларида
кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар имтиҳон ўтказишга
доир иш юритиш ҳужжатларидаги маълумотлар билан таққосланиб, сўнгра эгасига қайтарилади.
13. Имтиҳонлар автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда АИТ деб
аталади)да аввал назарий, сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади.
14. Назарий имтиҳонда ҳайдовчиликка номзоднинг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув
дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса
автомототранспорт воситасини бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади.
15. Назарий имтиҳонни топшира олмаган шахс амалий имтиҳонга қўйилмайди, назарий



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish