Лойиҳа матни 28251-(29520)


Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик



Download 0,51 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/18
Sana24.02.2022
Hajmi0,51 Mb.
#193642
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18
Bog'liq
Лойиҳа матни - 28251-(29520)

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик
гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларнинг тадбиркорлик
субъектлари – юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Низом


project.gov.uz
21.02.2021
13
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон (кейинги ўринларда
имтиҳонлар деб аталади) ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларининг тадбиркорлик
субъектлари – юридик шахслар (кейинги ўринларда тадбиркорлик субъектлари деб аталади)
томонидан кўрсатилиши тартибини белгилайди.
2. Имтиҳонларни ўтказиш ушбу давлат хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга
бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
3. Тадбиркорлик субъектларида “А”, “В”, “С”, “D”, “ВЕ”, “СЕ” ва “DE” тоифали
транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар ўтказилади.
2-боб. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
4. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш истагида бўлган шахс
(кейинги ўринларда ариза берувчи шахс деб аталади) имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат
хизматларини кўрсатиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектига бевосита ёки
онлайн мурожаат (кейинги ўринларда ариза деб аталади) қилади.
5. Ариза берувчи шахс Ўзбекистон Республикасининг “Йўл ҳаракати хавфсизлиги
тўғрисида”ги қонуни 27-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлиши ва қуйидаги ҳужжатларни
электрон шаклда тақдим этиши керак:
а) мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги ариза (ариза намунаси тадбиркорлик
субъекти расмий сайтида жойлаштирилади);
б) фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи (шахсини тасдиқловчи) бошқа расмий
ҳужжат нусхаси;
в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга
яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома нусхаси;
г) тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта
тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақида ягона намунадаги гувоҳнома нусхаси
(ушбу банднинг “д” кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);
д) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона
ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар
бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги
диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг
нусхалари (ушбу банднинг “г” кичик бандида назарда тутилган шахслардан ташқари);
е) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасини
алмаштириш, қўшимча тоифа олиш ва мавжуд тоифа бўйича малакасини тасдиқлаш учун
имтиҳондан ўтказилиши қонунчиликда белгиланган ҳолларда мазкур банднинг “а”, “б” ва “в”
кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси;
ж) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиладиган



Download 0,51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish