Ўзбекистон республикаси олий


Мустаҳкамлаш учун саволлар



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/141
Sana24.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#193439
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   141
Bog'liq
умумий тилшунослик (2013)

 
Мустаҳкамлаш учун саволлар: 
 
1. Август Шлейхер ким? ва у қайси таълимотга асос солди? 
2. Натурализм таълимотининг асосий ғояси нимадан иборат? 
3. А. Шлейхер организм терминини қандай маънода қўллади? 
4.А. Шлейхер тил тараққиётида қайси даврларни ажратди, бу даврлар 
асослими? 
 
Асосий тушунчалар: 
 
1. Август Шлейхер – тилшуносликда натурализм ғоясининг асосчиси ва 
қиёсий-тарихий тилшуносликда хизматлари жуда катта бўлган олим. 
2. Компендиум – Ҳинд-Европа тилларининг тараққиёти қиёсий 
ўрганилиб, уларнинг қадимий бир боботилдан келиб чиққанлиги ғоясини 
асослашга қаратилган асар. 
3. Натурализм – тилни жонли, табиий организм сифатида – биологик
маънода талқин қилувчи таълимот. 
4. Шажара дарахти – Ҳинд-Европа тилларининг тараққиёти, 
ривожланиши дарахт кўринишида, шаклида берилган чизма (расм). 
Адабиётлар: 
1. Я.В.Лоя. История лингвистических учений. -М., 1968. 
2. С.Усмонов. Умумий тилшунослик. -Т., 1972. 
3. В.И.Кодухов. Общее языкознание. -М., 1974. 
4. Т.А.Амирова, Б.А.Ольховиков, Ю.В.Рождественский. Очерки по исто-
рии лингвистики.- М., 1975. 
5. Н.А.Кондрашов. История лингвистических учений. -М., 1979. 
Гейман Штейнталь 
Психологизм 


89 
 
Фалсафий тилшуносликнинг асосчиси бўлган Вильгельм Гумбольдт 
томонидан тилнинг алоҳида шахсларнинг руҳий ҳаёти ва тафаккурига 
муносабати жиҳатидан ўрганилиши Гейман Штейнталь, А.Потебня, 
И.Бодуэн де Куртенэ каби тилшуносларнинг таълимотларида – умуман 
тилшуносликдаги 
психологик 
йўналишда 
давом 
эттирилади. 
Тилшуносликдаги психологик оқимнинг – психологизмнинг энг йирик 
вакили, асосчиси немис назариётчи тилшунос олими Берлин университети 
профессори Г.Штейнтальдир (1823 

1899). У умумий тилшунослик соҳасида 
ўзини Гумбольдтнинг шогирди, унинг ғояларини давом эттирувчи деб 
ҳисоблайди. Психоло-гизм соҳасида эса у Иоганн Герберт (1776 

1841) 
таълимо-тининг – ассоциатив психологиянинг давомчиси эди. Айни таъли-
мотга кўра нарса - ҳодисалар инсон психикасида ўзаро боғлиқ ҳолда бир – 
бирларини эслатадилар, эсга туширадилар. 
Тилшуносликдаги психологизм оқими натурализмни қаттиқ танқид остига 
олди. Психологизм натурализмдан фарқли унга зид ҳолда тилни худонинг ёки 
одам руҳининг акси, кўриниши, ифодаси деб талқин қилди. Шунга кўра тил соф 
психик, руҳий ҳодиса сифатида баён қилинди. Психологистлар тилнинг та-
раққиётини алоҳида шахсларнинг тафаккуридаги, руҳиятидаги тараққиёт билан 
боғлиқ деб ҳисобладилар. 
Демак, тилдаги ҳодисаларнинг асосида ижтимоий ҳодисалар, ижтимоий 
тараққиёт–жамият тараққиёти эмас, балки индивидуал фаолият, индивидуал 
тараққиёт, инсон психикаси, унинг фикрий фаолияти ётади, улар ҳал қилувчи 
роль ўйнайди. 
Ана шундай ғоялар, қарашлар билан қуролланган психологизм вакиллари, 
жумладан, Г.Штейнталь таълимо-тидаги энг муҳим ғоя нутқнинг индивидуал 
акти инсоннинг фаолиятидан, ижтимоий жараёндан ажралганлигидир. 
Г.Штейнтальнинг лисоний қарашлари, таълимоти унинг қуйидаги қатор 
ишларида баён қилинади. Булар «Тилларнинг таснифи тил ғоясининг та-
раққиёти сифатида» (1850), «Тилнинг пайдо бўлиши» (1851), «Грамматика, 
мантиқ ва психология» (1855), «Тил қурилишининг энг муҳим типлари ха-
рактеристикаси» (1860), «Психология ва тилшуносликка кириш» (1871), 
«Гумбольдтнинг тилшуносликка оид асарлари ва Гегель фалсафаси» (1848), 
«Фалсафа, тарих, психология ва уларнинг ўзаро муносабати» (1863) ва 
бошқалар. 
Тилшуносликдаги психологик оқим вакиллари тилни индивидуал психика 


90 
фаолиятининг махсус механизми, алоҳида инсон онгидаги тасаввурларнинг 
механизми сифатида ёки халқ психологиясининг специфик намоён бўлиши 
сифатида талқин қилишларини талаб қиладилар.Мазкур ғоянинг дастлабкиси 
индивидуал психологизм билан боғланиб, бунда алоҳида индивид ва унинг 
психикаси асос бўлиб ҳисобланади. Ушбу ғоянинг кейингиси эса ижтимоий 
психологизм билан боғланади. Ижтимоий психологизмнинг диққат маркази-
да халқ, жамият, миллат туради. 
Хуллас, тилшуносликдаги психологик йўналиш натуралистик йўналиш 
таълимотига қаршилик кўрсатувчи оқим сифатида, қиёсий – тарихий тилшу-
носликнинг психологик йўналиши сифатида юзага келди ва тилшу-
носликдаги лисоний биологизмни четлаштирди. 
Г.Штейнталь индивидуал психологизм вакили сифатида майдонга чиқди. 
Г.Штейнталь 
лингвистик 
таълимотининг 
психологик 
асоси 
бўлиб, 
И.Гербертнинг ассоциатив психологияси ҳисобланади. Ассоциатив психология 
инсон онгининг барча фаолиятини тасаввурлар муносабатига, психик ассоциа-
циялар, алоқалар механизмига боғлайди, сўзни эса тасаввурлар комплекси би-
лан, ассоциациялар билан боғлиқ деб ҳисоблайди. 
Инсоннинг психик фаолияти фикрлаш жараёни сифатида тасаввурлар ас-
социациясидир, алоқасидир, боғланишидир. 
Психологизм тилни фақат тафаккур қуроли ва фикрни ифодалаш воситаси 
сифатида белгилайди. 
Тил психологик концепциясининг жиддий хатоси тасаввурлар ролининг 
ошириб юборилиши, тушунчалар ролининг эса пасайтирилиши, камайтирили-
шидир. Психологизм тилнинг ижтимоий ҳодиса сифатидаги ўзига хослигини 
инкор қилади. 

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish