Мустаҳкамлаш учун саволлар:
1. Автоматик таҳлил методи қандай метод?
2. Компьютер ёрдамида қандай лингвистик масалаларни ҳал қилиш
мумкин?
185
Қар.: С. Усмонов . Ўша асар, 202-бет.
2. С. Усмонов. Ўша асар, 203-бет.
256
Асосий тушунчалар:
1. Автоматик таҳлил методи – муайян тилдаги бирликларнинг (масалан,
сўз бирикмаси, гап, матн кабиларнинг) бошқа бир тилнинг шундай
бирликларига мазмуний-фикрий мослиги, мувофиқлиги асосида ушбу
тилларнинг биридан иккинчисига (бир тилдан бошқасига) шу (иккинчи) тил
бирликлари орқали компьютер ёрдамида таржима қилиш жараёнини
ўрганади.
2. ЭҲМ – электрон ҳисоблаш машинаси.
Адабиётлар:
1. О.С. Ахманова . Словарь лингвистических терминов.- М., 1966.
2. Б.И. Косовский . Общее языкознание. -Минск. 1969.
3.В.М.Солнцев. Язык как системно – структурное образование.- М.,1971.
4. С. Усмонов. Умумий тилшунослик. -Т., 1972.
5. Общее языкознание. Методы лингвистических исследований.- М.,
1973.
6. В.И. Кодухов . Общее языкознание.- М., 1974.
7. Д.Э.Розенталь,М.А.Теленкова. Словарь - справочник лингвистических
терминов.- М., 1976.
8. А.Т. Хроленко. Общее языкознание.- М., 1981.
9.Н.А. Баскаков , А.С. Содиқов, А.А.Абдуазизов. Умумий тилшунослик.
-Т., 1979.
10.А. Шерматов, Б.Чориев . «Умумий тилшунослик» курсидан мустақил
ишлар.- Т., 1989.
11. Основы лингвистических исследований (тексты лекций спецкурса).
Составленной Х.Рахимов.- Т. 2000.
12. H.Ne’matov.Ilmiy tadqiq metodikasi,metodologiyasi va metodlari Buxoro,
2006.
257
ХУЛОСА
Тил табиатан, моҳиятан ўта мураккаб, ўзига хос зиддиятларга эга
ижтимоий ҳодиса сифатида жамиятга фикрларнинг мантиқий алоқасини,
моддий намоён бўлишини таъминловчи қудратли қурол сифатида хизмат
қилиб келмоқда. Айни вақтда у, ушбу жараёнда, турли лисоний оқимлар,
йўналишлар томонидан турли текшириш методлари, усуллари орқали
ўрганиб борилмоқда, таҳлил қилинмоқда, унинг ўзига хослиги, ички «сир-
синоати» - моҳияти очиб берилмоқда.
Тилни – унинг ҳодисаларини, тилнинг мавжудлигини, моддийлигини
таъминловчи лисоний бирликларни – энг “оддий шакл” – фонема (товуш)дан
тортиб, энг мураккаб – гап, матн ка-биларнинг табиатини ёритиш, уларнинг ҳар
бирининг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, топиш, мукаммал билиш, шак-
шуб-ҳасиз, муайян методлар, муайян ёндашувлар асосида амалга ошади.
Шундай экан, айтилганлардан тилни бутун бир мураккаб система сифатида
ўрганиш, айни системанинг структурасини ёритиш учун қўлланиладиган турли-
туман методларнинг бўлиши табиий ва зарурийдир. Ушбу фикрнинг ўзиёқ
лисоний тадқиқот методлари муаммосининг мавжудлигини, мураккаб ва
долзарб эканини кўрсатади. Негаки, системалар системаси бўлган тил ҳақида
объектив, илмий-назарий, фалсафий ғоялар, умумлашма-лар, мукаммал
таълимотлар яратиш фақат муайян тадқиқот ме-тодлари орқали, уларни ўз
ўрнида тўғри қўллаш ва улардан мо-ҳирона фойдаланиш орқали амалга ошади.
Негаки, тадқиқот ме-тодлари фан учун, илмийлик учун, фан тараққиёти учун
хизмат қилади.
Демак, у ёки бу фаннинг мавжудлиги, унинг фаол ҳаракати, хулосалари
фақат тадқиқот объекти (манбаи), тадқиқот мақсади кабилар билангина
белгиланмайди, балки унинг тадқиқот методлари билан ҳам белгиланади.
Тадқиқот методларисиз бирорта фан ҳам ўз мақсадига (стратегиясига),
тадқиқот объектининг моҳиятини очишга эриша олмайди. Чунки у ёки бу
фаннинг табиат ва жамият ҳодисаларини аниқлаши, уларга хос
қонуниятларни топиши, улар ҳақида илмий-фалсафий ғоялар чиқариши, шак-
шубҳасиз, муайян методлар орқали амалга ошади.
258
Do'stlaringiz bilan baham: |