навт-фазогир), ўзлаштириш(рубль-рубл), яқин сўз синоним танлаш(пирог-пишириқ),
тавсифлаш(уха-балиқшўрва) шу йўллар билан таржима қилишга тавсия қилганлар.
Буларнинг барчаси тўғри кўрсатилган йўлдир. “Реалема” сўзининг ўзи лотин тилидаги
сифатнинг кўплик шаклдаги средний роди бўлиб (realis-e; кўплиги realia - “хақиқий”,
“моддий”,”хос”), мавжуд лексик категориянинг таъсири остида отга айланиб кетган. О.С.
Ахманованинг таъкидлашича, реалема моддий маданият нарса (предмет)лари хамдир.
Реалема - сўзлар ва реалия-нарсаларни бир биридан фарқлаш лозим. “Реалема” атамаси
реалема-сўз маъносида, реалия-нарса белгиси сифатида ҳамда маълум бир тил лексикаси-
нинг элементи сифатида таржимонлик адабиётида анча кенг қўлланилади.[2.-Б.476]
Реалемага таъриф берган олимлардан яна бири Г. Д. Томахиннинг шархига кўра, реалема
- бу “маълум бир халқга ва миллатга тегишли бўлган моддий маданият нарсалари, тарих
фактлари, давлат ташкилотлари, миллий ва фолклор қахрамонлар номлари, мифологик
мавжудотлар ва хоказоларга оид номлар”.[1.-Б.417] Г. Д. Томахин реалема тушунчасига
реалема-нарса маъносида беради. Энг кўп тарқалган таржима усулларидан транслитерация,
транскрипция, калкалаш, тасвирий таржима, яқинлаштирилган таржима ва трансформацион
таржималардир.
1.Транслитерация- усули қўлланганда манбаа тилдаги сўзнинг график шакли таржима
қилинаётган тилнинг воситалари орқали берилади. Транскрипция жараёнида эса - унинг
товушли формаси акс эттирилади . 2.Калкалаш - чет тилидаги реалияларни ташкил этувчи
қисмлари, яъни морфема ёки сўзларни таржима қилинаётган тилдаги тўғридан тўгри
мос келадиган лексик муқобиллари ёрдамида таржимада беришдир. (масалан: Executive-
Committee-ижроийқўмита). 3.Тасвирий (“изохли”) таржима. Бу усул манбада тил лексик
бирликларининг маъносини очишда воқеъликни ифодалаган белгиларни очиб берувчи
мукаммал сўз бирикмаси кўмагида таржима қилишда ишлатилади, масалан: landslide - кўп
овоз тўплаб сайловда ғолиб чиқиш.
4.Яқинлаштирилган таржима - таржима қилинаётган тилда аниқ муқобиллари бўлмаган
манба тил лексик бирликларнинг маъносига кўра яқин бўлган сўзларни топишдан иборат.
Бу турдаги лексик бирликларнинг яқинлаштирилган муқобилларини аналоглар деб аташ
мумкин
5.Трансформацион таржима- бу айрим ҳолларда таржимон гапнинг синтактик
структурасини ўзгартиришга, бирор сўзнинг маъносини тўлиқ ўзгартириш орқали лексик
ўзгарувчиларни қўллаши мумкин, яъни лексик- грамматик таржима трансформациялари
деб аталадиган нарса содир бўлади. Таржимада сўз маъноси беришда бир неча таржима
имкониятларидан бирини танлаш керак бўлиб қолади. Бунда эса А. В. Федоров “Умумий
11
Do'stlaringiz bilan baham: |