Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

 
8.3.14. “Жомеъ ут-таворих” 
“Жомеъ ут-таворих” (“Тарихлар мажмуаси”) асарининг муаллифи 
машҳур қомусий олим, тарихчи, тилшунос, табиб ва йирик давлат арбоби 
Рашиуддин Фазлуллоҳ ибн Имодуддавла Абулхайр ал-Хамаданийдир. Унинг 
ота-боболари ҳам ўз замонининг ўқимишли кишиларидан бўлгандар. 
Масалан, бобоси дастлаб йирик қомусий олим Носируддин Тусий (1201-1274 
йй.) билан биргаликда Аламут қалъасида
30
Исмоилийлар хизматида бўлган, 
сўнг мўғуллар тарафига ўтиб кетган. Отаси Имодуддавла Абулхайр ўрта ҳол 
киши бўлиб, Ҳамадонда табибчилик билан кун кечирган, кейинчалик 
Элхлнийлар саройига таклиф қилиниб, у ерда ҳам ўз касби билан 
шуғулланган. 
30
Аламут қалъаси - Қазвиннинг шимоли-ғарбий тарафида, Эльбурс тоғида жойлашган мустаҳкам қалъа, 
Исмоилийларнинг муҳим қароргоҳларидан.


Рашидуддин 1247 йили Ҳамадонда туғилган. Ёшлигидан яхши ўқиб, 
ота касбидан ташқари, кўпгина илмларни – илоҳиёт, табиий фанлар, мумтоз 
адабиёт, тарих, география ва бошқа фанларни пухта эгаллаган. 
Рашидуддин Элхон Абақахон (1265-1282 йй.) даврида унинг шахсий 
табиби бўлиб хизмат қилган, кейинча Ғозонхон (1295-1304 йй.) ва 
Ўлжойтухон (1304-1317 йй.)лар вазири бўлган. Ушбу хонларнинг ҳомийлиги, 
айниқса ўзининг тадбиркорлиги орқасида, давлатнинг молиявий муассасаси 
тамоман унинг қўлида эди, Рашидуддин вазирлик йиллари (1298-1317 йй.) ўз 
даврининг энг бадавлат ва нуфузли кишиларидан бирига айланди. 
Ҳалокуийлар давлатининг турли вилоятларида унинг 80 000 гектар ҳосилдор 
ер-суви, боғлари, ўнлаб ҳаммомлари, карвонсаройлари, ҳунармандчилик ва 
савдо дўконлари, яйловларда эса 250 000 қўйи, 30 000 йилқиси, 10 000 туяси 
бўлган. Рашидуддиннинг шахсий бойлиги, тарихий манбаларнинг гувоҳлик 
беришича, 35 000 000 динорга тенг бўлган. Унинг кўп сонли ўғиллари, 16 
нафар Бағдод, Рум, Гуржистон, Ардабил, Исфаҳон, Форс, Хузистон, Кирмон 
ва Домғон вилочтларининг ҳокими эдилар. 
Рашидуддин феодал тарқоқлик ва айирмачилик тарафдори бўлган 
кўчманчи турк-мўғул катта ер эгаларидан фарқли ўлароқ, ўтроқлик ҳамда 
марказий давлат муассасини мустаҳкамлаш тарафдори эди. Унинг Ғозонхон 
даврида ўтказган маъмурий ва молиявий ислоҳотлари шунга қаратилганди. 
Охири Рашидуддин элхонийлар саройида ҳукм сурган фитна қурбони бўлди. 
Эндигина тахтга ўтқазилган Абу Саъидхон (1317-1335 йй.) Рашидуддинни 
саройдан четлаштирди. Орадан бир йил ўтгач, у Ўлжойтухонни заҳарлаб 
ўлдиришда айбланиб, 1318 йилнинг 18 июлида қатл этилди, барча мол-мулки 
мусодара қилинди. Ўшанда унинг Табриздаги 600 000 жилд китобга эга бой 
кутубхонаси ҳам талон-тарож қилинди. 
Рашидуддин тарихда ўзининг йирик асарлари билан ҳам ном қолдирди. 
Илоҳиёт илмининг айрим масалаларига бағишланган “Ал-мажмуот ар-
Рашидия” (“Рашидуддиннинг мажмуалари”), табиётга оид “Ал-осор ва-л-
иҳйа”(“Тирик нарсаларнинг қолдиқлари”), “Баён ал-ҳақоиқ” (“Ҳақиқатлар 
баёни”), қурилиш масалаларига бағишланган “Асила ва ажиба”(“Ажиб ва 
асил нарсалар”) ва ниҳоят, жаҳон тарихини ўх ичига олган “Жоме ут-
таворих” унинг қаламига мансуб асарлар жумласидандир. 
Олимнинг бизнинг замонамизгача тўла етиб келган бирдан-бир асари 
ана шу “Жоме ут-таворих” бўлиб, у ўрта аср тарихнавислигининг ўзига хос 
ноёб асари ҳисобланади. Бу китоб ўрта аср Шарқ тарихчилигида янги 
анъанани бошлаб берган асар. Унда умумий тарих сифатида мусулмон 
мамлакатлари тарихи билан бирга, Ғарб мамлакатлари, Хитой ҳамда 
Ҳиндистон тарихини ҳам ёритишга интилган, Шарқ мамлакатлари тарихини 
умум жаҳон тарихининг бир қисми, деб ҳисобланган. 
“Жоме ут-таворих” асари 1301-1311 йиллари орасида Ғозонхоннинг 
топшириғи билан ёзилган. Асар уч қисмдан иборат: 1) мўғуллар ва улар асос 
солган давлатлар Улуғ юрт яъни Мўғулистон, Элхонийлар давлати ҳамда 
мўғуллар асоратига тушиб қолган мамлакатлар, Шимолий Хитой, Урта Осиё 
ва Яқин ҳамда Ўрта Шарқ мамлакатлари халқларининг мўғул истолчисигача 


бўлган қисқача тарихи; 2) Шарқ мамлакатлари халқларининг исломиётдан 
аввалги тарихи, Араб халифалиги ва унинг таркибида ташкил топган 
Ғазнавийлар империяси, Салжуқийлар давлати, Хоразмшоҳлар давлати 
тарихи; Хитой, қадимги яҳудийлар, франклар, Рим империяси ва Ҳиндистон 
тарихи; 3) Ер курраси ҳамда етти иқлим мамлакатларининг географик 
ҳолати. Афсуски, асарнинг сўнгги, учинчи қисми сақланмаган. Қўлёзма 1318 
йили Рашидуддиннинг шахсий кутубхонаси талон-тарож қилинган вақтларда 
йўқолган бўлиши мумкин. 
Мазкур асар, айниқса унинг турк ва мўғул халқларининг Чингизхонга 
қадар кечган тарихи Маҳмуд Кошғарий ва Алоуддин Отамалик Жувайний 
асарлари, Элхонийлар кутубхонасида сақланаётган “Олтин дафтар”, 
Чингизхон ва унинг ота-боболари тарихи, шунингдек, турк-мўғул халқлари 
тарихи ва ирвоятларини яхши билган кишилар, Пўлод, Чжен-сян, Ғозонхон 
ва бошқаларнинг оғзаки ахборотлари, Ғарб мамлакатлари, Хитой ва 
Ҳиндистон халқлари тарихига оид қисмлари ўша вақтларда Эронга келиб 
қолган франциялик икки католик роҳиб, икки хитойлик олим ва кашмирлик 
роҳибнинг иштирокида ёзилган. Тўпланган маълумотларни тартибга солиш 
ишларини муаллифнинг ёрдамчилари Абдулла Кошоний ҳамда Аҳмад 
Бухорийлар бажарганлар.
“Жоме ут-таворих” асарининг айниқса турк-мўғул халқлари тарихини 
ўз ичига олган қисми Марказий Осиё халқлари тарихини ўрганишда катта 
аҳамиятга эга. Китобнинг Ўрта Осиё, Эрон ва Кавказ орти халқларининг ХIII 
аср бошларидаги ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид қисмлари ҳам бениҳоятда 
қимматлидир. 
Асарнинг айрим қисмлари Катрмер (1836 й.), Э.Блоше (1911 й.), К.Ян 
(1941 й.), И.Н.Березин (1858-1888 йй.) тарафидан рус, француз ҳамда немис 
тилларига таржима қилинган ва форсча матни, сўз боши билан чоп қилинган. 
Унинг ўзбек тилига қилинган иккита таржимаси бор. Улардан бири 
Шайбонийлардан Кўчкинчихоннинг (1510-1530 йй.) топшириғи билан 
Муҳаммад Али ибн Дарвиш Али Бухорий томонидан қилинган ва муқаддима 
ва уч жилддан иборат. Бу таржиманинг ноёб қўлёзмаси Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар Академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги 
Шарқшунослик институти фондида 2 тартиб рақами остида сақланмоқда. 
Иккинчи таржима эса 1556 йили Нисо шаҳрида Солур боб ибн Қул Али 
тарафидан Урганч ҳокими Али Султоннинг (1572 йили вафот этган) буйруғи 
билан бажарилган бўлиб, унинг қўлёзма нусхаси Ашгабадда Туркманистон 
Фанлар Академиясининг Тил ва адабиёт институтида сақланади. 
“Жоме ут-таворих” асарининг тўла русча таржимаси 7 нафар мўътабар 
қўлёзмалар асосида 1946-1960 йиллари Санкт-Петербургда амалга 
оширилган. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish