Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

8.3.11. “Тарихи Масъудий” 
Анъанавий тарихий асарлардан яққол ажралиб турадиган “Тарихи 
Масъудий” (“Масъуд тарихи”) асарнинг муаллифи Абулфазл Муҳаммад ибн 
ал-Ҳусайн ал-котиб ал-Байҳақийдир (995-1077). У Нишопур вилоятига 
қарашли Ҳарисобод қишлоғида бадавлат мансабдор оилада туғилган, асосан 
Нишопур шаҳрида таълим олиб, балоғатга етган.
Абулфазл Байҳақий тахминан 1021 йили Ғазнавийлар давлатининг 
девони расоили - хорижий мамлакатлар билан алоқа юритувчи маҳкамага 
дабирлик мансабига қабул қилинди ва вазир Абу Наср Мишкон раҳбарлигида 
19 йил йша мансабда хизмат қилди. Абу Наср Мишкон вафотидан сўнг 1039 
йили Абулфазл Байҳақий унинг ўрнига девон бошлиғи этиб таъйинланди. 
1041 йили Султон Масъуд ўлдирилгандан сўнг у сарой хизматидан 
четлатилди ва фақат Султон Абдурашид 1050 йили ҳокимият тепасига 
келгач, яна ўз ўрнига тикланди. Абулфазл Байҳақий бу лавозимда 1059 
йилгача, яъни Султон Фарруҳзод (1053-1059 йй.) салтанатининг охиригача
давлат хизматида бўлди, кейин истеъфога чиқиб, илмий иш билан машғул 
бўлди. У 1077 йили вафот этган. 
Абулфазл Байҳақий “Зийнат ул-китоб” (“Китоблар зийнати”), “Тарихи 
оли Маҳмуд” (“Маҳмуд хонадонининг тарихи”) ёки “Жомиъ фи тарихи оли 
Сабуқтегин” (“Сабуктегин хонадони тарихидан ҳикоялар мажмуаси”) 
номли асарлари билан машҳур. “Тарихи Байҳақ” (“Байҳақ (вилояти) тарихи”) 
асар муаллифи Абулҳасан Али Байҳақий, ХII асрнинг иккинчи ярмида ўтган 
ва кўпинча ибн Фундуқ номи билан машҳур бўлган олимнинг маъоумотига 
қараганда, Абулфазл Байҳақийнинг “Тарихи оли Маҳмуд” асари ўттиз 
жилддан иборат бўлган. Лекин бу улкан асарнинг фақат олтинчи жилдининг 
иккинчи қисми, 7, 8, 9 жилдлари ҳамда 10-жилдининг бир қисми етиб келган, 
халос. Бу қисмлар Султон Масъуд (1030-1041 йй.) даври тарихини ўз ичига 
олади ва “Тарихи Масъудий” номи билан маълум ва машҳур.
“Тарихи Масъудий” асарида бошқа тарихий китоблардан фарқли 
муаллиф ўзи кўрган ва ишончли кишидардан аниқлаган маълумотларни, 
шунингдек, ҳукумат маҳкамаларида сақланган расмий ҳужжатлар асосида 
ҳамда маъиший тафсилотларга ҳам алоҳида эътибор берилган. 
Бу хусусият асарнинг далилий маълумотларга бойлиги, воқеаларнинг 
кенг ва атрофлича баён этилиши ва ниҳояти зўр бадиий маҳорат билан 
ёзилганлиги, унинг бошқа тарихий асарлардан алоҳида ажратиб туради.


Китобда асосан Султон Масъуд даври Ғазнавийлар салтанати 
ихтимоий-сиёсий аҳволига кенг ўрин берилган. Бундан ташқари, асарда 
Саффорийлар, Сомонийлар, Салжуқийлар тарихига оид муҳим маълумотлар 
ҳам бор. Айниқса, Ғазнавийлар билан Хоразм, Салжуқийлар ҳамжа 
Қорахонийлар давлати ўртасида бўлган сиёсий муносабатлар ҳақида 
қимматли маълумотлар кўп. 
Ушбу асарда Абу Райҳон Беруний ҳаёти тўғрисида тафсилотлар ва 
унинг бизгача етиб келмаган Хоразм тарихига оид асаридан лавҳалар биз 
учун жуда қимматлидир. Чунки муаррих улуғ ватандошимиз билан 
мулоқотда бўлган, уни яхши билган ва фикрларини қадрлаган. 
“Тарихи Масъудий” асарининг форсий матнини У. Морлей Калкуттада 
1861 йили, Теҳронда эса Аҳмад Пешаворий 1886 йили, Саид Нафисий 1941-
1954 йиллари, Ғани ва Фаёз 1945 йили чоп этганлар. Унинг арабча 
таржимаси Қоҳирада Яҳё Ҳашшоб ва Содиқ Нишот томонидан чоп этилган. 
“Тарихи Масъудий” асарининг русча таржимаси тадқиқот ва зарур 
изоҳлар билан атоқли манбашунос олим А.К.Арендс томонидан Тошкентда 
1962 йили ва Москвада 1969 йили эълон қилинди. Китобнинг Х-ХI аср 
тарихини ўрганувчилар учун манба сифатидаги аҳамияти жуда катта. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish