Тарихий манбашунослик


“Китоб ул-масолик ва-л-мамолик”



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

7.3.15.“Китоб ул-масолик ва-л-мамолик” 
Ушбу китобнинг муаллифи Ибн Ҳавқал (ваф. 976 й.)дир. У ўз 
даврининг кўзга кўринган йирик географ олими ва сайёҳи бўлган. Олимнинг 
тўла исми Абулқосим ибн Ҳавқал ан-Насибий бўлиб, нисбасига кўра вчлм 
Шимолий Месопотамияда жойлашган Нисибин шаҳридан чиққан. 
Ибн Ҳавқал 943 йилдан бошлаб савдогар сифатида турли мамлакатлар 
Марказий Африка, Испания, Италия, Эрон, Ҳиндистон бўйлаб саёҳат қилган.
У Истахрий билан шахсан учрашган. Учрашув вақтида Истахрий гўёки ундан 
ўз асаридаги хато ва чалкашликларни халос қилиш ва кайтадан ишлашни 
илтимос қилган. 
“Мен,-деб ёзади Ибн Ҳавқал,- унинг китобидаги бир эмас, бир неча 
хариталарни тузатдим, сўнгра ушбу ўз китобимни ёзишга қарор қилдим. 
Истахрий китобида учраган хатоларни тузатдим, китобимга бир нечта (янги) 
хариталарни илова қилдим ва уларни изоҳлаб бердим.” 


Ибн Ҳавқалнинг асари “Китоб ул-масолик ва-л-мамолик” (“Йўллар ва 
мамлакатлар ҳақида китоб”) ёки қисқача “Китоб сурат ал-арз” (“Ернинг 
сурати”) номи билан машҳур бўлиб, Ҳамадонийлардан Сайфулла Али I га 
(945-967 й.) бағишоанган. Уни ёзишда муаллиф саёҳатлари вақтида тўплаган, 
савдогарлардан сўраб-суриштириб йиққан материаллардан ҳамда Ибн 
Хурдодбеҳ, ал-Жайҳоний, Қудама асарларидан фойдаланган. Китобда 
тавсифланган ҳар бир мамлакат ва вилоятнинг харитаси ҳам берилган. 
Масалан, Мовароуннаҳр қисмига илова қилинган харитада Жайҳун 
(Амударё), Бухоро, Самарқанд, Усрушана (Ўратепа), Испижоб (Сайрам), 
шош ва Хоразм шаҳарлари ва вилоятлари тасвирланган. Асарда туркий ва 
ғуззлар, уларнинг машғулоти, шунингдек, Мовароуннаҳр шаҳарлари, 
халқлари хусусида келтирилган маълумотлар ниҳоятда қимматлидир. 
“Китоб ул-масолик ва-л-мамолик” асарининг арабча матни икки марта 
М.Я. де Гуе (1878) ҳамда Крамерс тарафидан (1938-1939) чоп этилган. 
Крамерс нашри (у 1086 йили кўчирилган ва ҳозир Истамбул 
кутубхоналаридан бирида сақланаётган мўътабар қўлёзмага асосланган) 
бирмунча нашр сифатида қадрланади.

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish