Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

7.3.6. “Китоб ул-хирож” 
“Китоб ул-хирож” (“Хирож солиғи ҳақида китоб”) асарининг муаллифи 
Абу Юсуф Яъқубдир (731-798 йй.). Бу қонуншунос олимнинг тўла исми Абу 
Юсуф Яъқуб ибн Иброҳим Куфийдир. У асли Шомнинг Куфа шаҳридан, 
имом Абу Ҳанифанинг (699-767 йй.) шогирди, Аббосийлардан ал-Маҳдий 
(775-785 йй.) ва Хорун ар-Рашид (786-809 йй.) даврида Бағдод қозиси бўлган. 
“Китоб ул-хирож” асарида Араб халифалигининг VII-VIII асрлардаги 
ижтимоий-иқтисодий аҳволи, хусусан ер эгалиги ва ундан фойдаланиш каби 
ижтимоий масалаларни ўрганишда қимматли манба ҳисобланади. Халифа 
Хорун ар-Рашиднинг топшириғи билан ёзилган бу асарда ўрта асрларда 
аҳолидан йиғиладиган асосий солиқ - хирож, унинг турлари ва миқдори, 


тўлаш тартиби баён этилган. Бундан ташқари феодал мулкчилик, хусусан 
корандалик тартиби, йирик ер эгаларининг шахсий хўжаликларида қўл 
меҳнатидан фойдаланиш ҳақида ҳам маълумотлар мавжуд. 
Асарнинг арабча матни 1884 йилда Мисрнинг Булоқ шаҳрида чоп 
қилинган. Уни Е.Фаньян французчага таржима қилган.
7.3.7. “Китоб ахбор ул-булдон” 
Ибн ал-Фақиҳ “Китоб ахбор ул-булдон” (“Мамлакатлар ҳақида 
хабарлар” асари билан машҳур бўлган тарихчи олим. Унинг тўла исми 
Абубакр Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Ҳамадонийдир. Ушбу асаридан (тахминан 
903 йили ёзилган) маълум бўлишича, у халифалардан ал-Мўътадид (892-902 
й.) ва ал-Муқтафий (902-908 й.)лар билан замондош бўлган. “Китоб ал-
фиҳрист” муаллифининг сўзларига қараганда, Ибн ал-Фақиҳ ўз замонасининг 
атоқли адибларидан бўлиб, нақл-ривоят ва адабиётни яхши билган. 
“Китоб ахбор ул-булдон” асари сиёсат, тарих ва маданий ҳаётга оид 
материалларга бойдир. Ибн ал-Фақиҳнинг айниқса йирик шаҳарлар, Балх, 
Самарқанд ва бошқалар ҳақида келтирган маълумотлари ниҳоятда 
қимматлидир. 
“Китоб ахбор ул-булдон”нинг Али ибн Жаъфар аш-Шайзорий 
тарафидан бажарилган (1022 й.) қисқа таҳрири де Гуе томонидан 1885 йили 
Лейденда чоп этилган. 
Ушбу асарнинг мўътабар қўлёзмаси, аниқроғи унинг иккинчи қисми, 
1923 йили Машҳаддаги (Эрон) Имом Ризо масжиди кутубхонасидан топилди. 
Унда Эрон ва Мовароуннаҳрнинг иқтисодий ва тарихий географиясига оид 
диққатга сазовор маълумотлар бор. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish