Тарихий манбашунослик



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

2.4. Археография 
Археография - ёзма манбаларни илк тавсифга олиш ёки уларни қидириб 
топиб, биринчи марта тавсифлаш, илмий муомалага олиб киришни назарда 
тутади. Бу илмий йўналиш Республикамиз Фанлар Акаднмиясининг Абу 
Райҳон Беруний ва собиқ Қўлёзмалар Институтида бошланган бўлиб 
маълум давргача Фарғона водийси, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм 
вилоятларига қатор археографик экспедициялар уюштирилган бўлиб, 
уларда А. Муродов, А.Ирисов, И.Абдуллаев, А.Аҳмедов, Б.Ҳасанов, 
О.Жалилов, М.Ҳакимов, Ю. Турсунов ва бошқалар иштирок этганлар. 
Булар натижасида бир қанча нодир қўлёзмалар ва ҳужжатлар аниқланиб, 
давлат хазиналарига олиб келинган. 
Ҳамид Сулаймон (ваф.1979) Англия, Франция (1868) ва Ҳиндистон 
кутубхоналарига (1976-1977) археографик экспедициялар уюштирган эди 
ва бунинг натижасида қатор ёзма манбалар тўғрисида маълумотлар, 
айримларининг микрофильм ва фотокопиялари юотимизга келтирилган 
эди. 
Ҳозирги пайтда Шарқшунослик институти ва Ислом университети 
қошида шарқ қўлёзмаларини қабул қилиш арзеографик комиссиялари 
мавжуд бўлиб, уларда аҳоли ўртасида мавжуд ёзма манбаларни қийматини 
аниқлашга қодир мутахассислар бор. 
2.4.1. Тарихий манбаларни аниқлаш, танлаш ва таҳлил этиш 
Назарий манбашуносликда энг зарур тарихий манбаларни аниқлаш, 
танлаш ва ниҳоят уни илмий таҳлил қилиш ҳар қандай катта кичик 
тадқиқотнинг дастлабки босқичи ҳисобланади. 
Танланган мавзунинг илмий ҳамда назарий жиҳатдан тўғри ҳал 
этилиши кўп жиҳатдан ҳар қандай тадқиқотнинг асоси, пойдеворини 
ташкил этадиган манбанинг сифат ва салмоғига, яъни мукаммаллигига ва 
фактик материалга бойлигига боғлиқдир. 
Манбашунослик талабларидан бири шуки, бирор мавзуни тадқиқ 
этишда бир эмас, балки бир неча манбалар турига – расмий ҳужжатлар, 
солномалар, гео-космографик, агиографик ва биографик асарларга 
асосланиб, улардаги маълумотларқиёсий солиштирилиб таҳлил этилса 


илмий тадқиқот савияси ошиб, хулоса ва умумлашмалар ишонарли ва 
асосли бўлиб, унинг илмий аҳамияти ҳам катта бўлиши шубҳасиздир. 
Тадқиқот учун ёзма манбаларнинг қайси бири асосий ва қайсилари 
ёрдамчи роль ўйнаши танланган мавзунинг характерига боғлиқдир. 
Масалан, иқтисодий-ижтимоий масалаларни ўрганишда расмий ҳужжатлар 
асосий бирламчи манба ролини ўтайдиган бўлса, сиёсий ҳамда маданий 
ҳаётни ёритиб беришда солномалар – тарихий асарлар ва биографик 
тазкиралар ҳамда адабий-бадиий асарлар етакчи ўринда турадилар. Лекин 
шунга қарамай, илмий тадқиқот олиб боришда фақат асосий ҳисобланган 
биргина бирламчи манба билан кифояланиб қолмай, имкон қадар бошқа 
иккинчи даражали манбаларга мурожаат этиш, уларни ҳам тадқиқотга 
жалб этиш мақсадга мувофиқдир. 
Манбашунос олимларнинг тажрибаси шуни кўрсатадики, аксарият 
тарихий асарлар ижтимоий-иқтисодий масалалар ҳамда маданий ҳаётга 
оид қимматли маълумотларга бой бўлади. Расмий ҳужжатларда ва 
биографик асарларда эса сиёсий тарихга оид қимматли фактларни, тарихий 
асарда йўқ маълумотларни учратиш мумкин. 
Манбашуносликдаги илмий ишда кўп ва турли типдаги манбаларга 
асосланиб, тадқиқ этилмиш мавзуга оид барча манбаларни ишга жалб этиш 
бўдажак илмий асарнинг қийматини ва аҳамиятини белгиловчи асосий ва 
ҳал қилувчи омиллардан биридир. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish