Тарихий манбашунослик


Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/189
Sana24.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#192294
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   189
Bog'liq
tarixij manbashunoslik

Манбашуносликка оид адабиётларни таҳлили 
Бизнинг тарихимиз жуда бой, ёзма ёдгорликларимиз кўп бўлишига 
қарамай, ўз маданий меросимизни бутун бойлигини намойиш этадиган, 
унинг ўзига хос хусусиятлари ва жаҳон маданияти хазинасига ҳисса бўлиб 
қўшилганларини алоҳида кўрсатдиган манбашунослик фани соҳасида 
яратилган мукаммал дасрлик ва қўлланмага эга эмасмиз. Лекин юртимизда 
тарих фани соҳасида олиб борилган деярли уч минг йилдан узоқроқ давр 
давомида тўпланган тажриба умумлаштирилгани йўқ.
Ҳозирча мавжуд дарслик ва қўлланмалар ичида академик Б.Аҳмедовнинг 
“Ўзбекистон тарихи манбалари” дарслиги иккинчи нашрини энг мукаммал 
деб тан олишимиз мумкин. Қимматли маълумотлар жамлангани билан 
ажралиб турган бу асар янада мукаммал дарслик учун асос бўлиб хизмат 
қилади. 
А.Ҳабибуллаевнинг 
“Адабий 
манбашунослик 
ва 
матншунослик” 
қўлланмасида ҳам қатор ижобий хусусиятлар мавжуд бўлиб, улардан 
тарихий манбашунослик бўйича дарслик тузишда фойдаланиш мумкин. 
А.А.Мадраимов томонидан тузилган “Манбашуносликдан маърузалар 
мажмуаси”да илк бор араб, форс ва турк тилидаги тарихий манбалар 
хусусиятларини характерлашга ҳаракат қилинган ва манбалалар 
тўғрисидаги маълумотлар манба номи остида берилиши билан ажралиб 
туради. 


Манбашунослик фани кўп асрлик анъанага эга бўлса-да, юртимиз 
манбашунослиги юқорида зикр этилган асарларда умумлаштиришга 
ҳаракат қилинди. Манбашуносликни ўрганиш учун биринчи галда тарихга 
оид илмий тадқиқотлар, ёзма ёдгорликлар нашрлари ва бирламчи ёзма 
манбалар билан бевосита ишлашга тўғри келади. Бу соҳада Я.Ғуломов, 
Б.А.Аҳмедов, А.Ў. Ўринбоев каби йирик олимлар асарлари, Ўзбекистон 
Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги 
Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзмалар тавсифини ўз ичига 
олган 11 жилдлик монографик каталог ҳамда махсус каталог – фиҳристлар, 
тадқиқотлар бўлғуси манбашунослар учун намуна бўлиб хизмат қилиши 
мумкин. 
Талабалар ёрдамчи манба сифатида энциклопедик қомуслардан 
фойдаланиш мумкин. 
Манбашуносликни яхши эгаллаш учун талаба бир неча тил, айниқса араб 
ёзувидаги туркий тил ва ғарб тилларидан инглиз, немис ва француз 
тилларидан бирини яхши билиши керак. Бу соҳада рус тили ҳам маълум 
мавқега эга. 
Манбашунослик тарих фанининг бир қатор ёрдамчи соҳалари – 
палеография, 
дипломатика, 
геральдика, 
сфрагистика, 
эпиграфика, 
нумизматика, метрология ва хронология қўдга киритган ютуқларига 
таянади. 
Палеография (юнон. Палео - қадимий, грапхо – ёзаман; қадимий ёзув) 
қадимий қўлёзма асарларнинг қоғози, муқоваси, сиёҳи, ёзуви ва ёзиш 
усулларини текширади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish