Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 7,23 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/339
Sana24.02.2022
Hajmi7,23 Mb.
#191983
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   339
Bog'liq
2 5370732693841513713

У
иш ҳақ. реж.
1,05 
Срежт=(1- —————) ( Дреж=(1- ———) ( 23%=0,46% 
Уреж 1,07 
2. Доимий ҳаражатлар ўзгармаган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши 
натижасида маҳсулот таннархининг пасайиши: 
Уи/ч.р. 1 
Со.т=(1- ———) ( Дреж=(1- ———) ( 20%=1,6% 
Уи/ч.х. 1,09 
3. Иккала омил таъсири натижасида маҳсулот таннархининг пасайиши: 
0,46%Қ1,6%=2,06% 
4. Маҳсулот таннархининг пасайиши натижасида эришилган тежам: 
400,0 х 2,06 
Э= ———————=8,24 млн.сўм. 
100 
 Меҳнатга ҳақ тўлашнинг қоидалари, шартлари ва корхонада иш ҳақини 
тартибга солиш 


115 
Ишчиларга иш ҳақи тўлаш - бу ишлаб чиқариш жараѐнида иштирок этадиган меҳнат 
ресурсларининг нархидир. У сарфланган меҳнат миқдори ва сифати билан белгиланади, 
лекин унга талаб ва таклиф, мавжуд конъюнктура, худудий жиҳатлар, қонуний ҳужжатлар 
каби соф бозор омиллари ҳам таъсир қилади. Масалан, АҚШда минимал иш ҳақи, ҳамда 
вақтбай ставкалар қонун билан тартибга солинади. 
Корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона ташкил қилиш ходимлар фаолиятини 
рағбатлантириш, тайѐр маҳсулот ва меҳнат бозорида рақобатчиликни, рентабелликни ва 
маҳсулотларнинг даромадлилигини таъминлаши лозим. Меҳнатга ҳақ тўлашни оқилона
ташкил этишдан мақсад(унинг ҳажми ва ходимнинг корхона хўжалик фаолиятига меҳнат 
фаолиятида қўшган ҳиссасига мос келишини таъминлаш, яъни меҳнат ўлчами ва истеъмол 
ўлчами ўртасидаги мутаносибликни таъминлашдир. 
Иш ҳақи - ҳар бир ходимнинг сарфлаган меҳнати миқдори ва сифатига мос равишда 
тақсимланувчи ва ходим тасарруфига пул шаклида келиб тушувчи миллий даромаднинг 
бир қисмидир. Иш ҳақи(бу меҳнат учун мукофотдир. 
Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ишлаб чиқариш жараѐнига жалб қилинган меҳнат 
ресурсларининг баҳосидир. Бошқача қилиб айтганда, иш ҳақи – бу, маҳсулот ишлаб 
чиқариш ва сотиш ҳаражатларининг корхона ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш учун 
сарфланувчи қисмидир. 
Иш ҳақининг номинал ва реал турлари мавжуд. 
Номинал иш ҳақи(бу ходимнинг маълум бир вақт мобайнида бажарган меҳнати учун 
ҳисобланган ва тўланган иш ҳақидир. 
Реал иш ҳақи(номинал иш ҳақига сотиб олиш мумкин бўлган товар ва хизматлар 
миқдори; реал иш ҳақи – бу, номинал иш ҳақининг ―истеъмол қобилияти ‖дир. 
Корхоналарда иш ҳақи соҳасидаги сиѐсатни ишлаб чиқиш ва уни ташкил этишда 
қуйидаги тамойилларни инобатга олиш зарур: 

адолатлилик, яъни бир хил меҳнат учун бир хил ҳақ тўлаш; 

бажарилаѐтган ишнинг мураккаблиги ва меҳнат малакаси даражасини ҳисобга 
олиш; 

меҳнатнинг зарарли шароитлари ва оғир жисмоний меҳнатни ҳисобга олиш; 

сифатли, сидиқидилдан меҳнат қилишни рағбатлантириш, йўл қўйилган 
йўқотишлар ѐки ўз мажбуриятларига масъулиятсиз ѐндашишни моддий 
жазолаш; 

меҳнат унумдорлиги суръатини ўртача иш ҳақининг ўсиш суръатларига 
нисбатан тезроқ ўстириш; 

иш ҳақи миқдорини инфляция суръатларига мос равишда мувофиқлаштириш; 

меҳнатга ҳақ тўлашнинг корхона эҳтиѐжларига тўлиқ жавоб берувчи илғор 
шакл ва тизимларини қўллаш.
Замонавий шароитларда корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлашнинг турли тизим ва 
шакллари қўлланилиб, улардан энг кўп тарқалганлари сифатида ишбай ва вақтбай усулни 
кўрсатиш мумкин. 
Меҳнатга ишбай ҳақ тўлаш ишлаб чиқарилган маҳсулот (бажарилган иш, кўрсатилган 
хизмат) учун тўланадиган ҳақни англатади. 
Корхоналарда кўпинча фақат ишбай эмас, балки ишбай-мукофотли ҳақ тўлашдан 
фойдаланилади. 
Меҳнатга ишбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи бажарган ишига ҳақ олишдан 
ташқари, мукофотга ҳам эга бўлади. Мукофот асосан маълум бир кўрсаткичларга эришиш - 
маҳсулот ишлаб чиқариш режасини бажариш, маҳсулот сифатини ошириш, хом ашѐ ва 
материалларни тежаш ва шу кабилар учун берилади. 
Меҳнатга вақтбай ҳақ тўлаш тариф тизимида кўзда тутилувчи ишлаб берилган вақт - 
календар вақт эмас, балки норматив вақт учун тўланадиган ҳақни англатади. 


116 
Вақтбай-мукофотли ҳақ тўлашда ишчи ишлаб берган вақтига ҳақ олишдан ташқари, 
ушбу иш ҳақига маълум бир фоиз ҳисобида мукофот ҳам олади. 
Меҳнатга аккорд ҳақ тўлаш тизими меҳнатга ишбай ҳақ тўлашнинг бир тури бўлиб, 
унинг моҳиятига кўра, бунда бажарилиши керак бўлган ишларни муддатини кўрсатган 
ҳолда баҳолаш амалга оширилади. 
Корхонада қуйидаги ҳолларда аккорд ҳақ тўлаш тизимидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади: 
корхона бирон-бир буюртмани ўз вақтида бажара олмаса ва бунинг учун шартномага 
асосан йирик миқдорда жарима тўлайдиган бўлса; 
корхонанинг тўхтаб қолишига сабаб бўлувчи фавқулодда вазиятлар (ѐнғин, сел, 
зилзила, сув тошқини ѐки жиддий сабабларга кўра асосий технологик линияларнинг ишдан 
чиқиш ҳоллари) рўй берганда; 
алоҳида ишларни бажаришга ўта зарурат туғилганда ѐки корхонада янги асбоб-
ускуналар ишга туширилганда. 
Кўпчилик корхоналарда иш ҳақини ҳисоблаш тариф тизими, айниқса унинг тариф 
ставкаси ва тариф сеткалари каби элементлари асосида амалга оширилади. 
Тариф ставкаси(турли гуруҳ ва категориядаги ишчиларнинг вақт бирлигидаги меҳнати 
учун тўланувчи ҳақнинг мутлақ (абсолют) ўлчамидир. Минимал тариф ставкаси ѐки 
биринчи разрядли ставка бошланғич ҳисобланади. У энг оддий меҳнат турига тўланувчи 
ҳақ даражасини белгилаб беради. 
Тариф сеткалари меҳнатга ҳақ тўлашдаги мутаносибликларни малака даражасини 
ҳисобга олган ҳолда, белгилаш учун хизмат қилади. У тариф разрядлари ва уларга мос 
келувчи тариф коэффициентлари йиғиндисини ифодалайди. Тариф коэффициентининг энг 
паст разряди бирга тенг деб олинади. Ундан кейинги тариф разрядлари мос келувчи тариф 
ставкалари биринчи разрядли тариф ставкасидан неча марта катта бўлишини кўрсатади. 
Кадрлар, меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақи ўзаро чамбарчас боғлиқ бўлган тушунчалар 
ҳисобланади. Ҳар бир корхонада меҳнат ва иш ҳақи бўйича режа тузилиб, унинг 
мақсадлари ишчи кучидан фойдаланишни яхшилаш заҳираларини топиш ва бу асосда 
меҳнат унумдорлигини оширишга қаратилган бўлиши лозим. Бу режаларга кўра меҳнат 
унумдорлигининг ўсиш суръати ўртача иш ҳақи суратларидан тезроқ ўсиши лозим. 
Демак, истеъмолчи томонидан тан олиниши ва бозор конъюнктураси ҳолати - жамоа 
ва алоҳида ишчининг даромад даражасини аниқлайдиган икки омил ҳисобланади. Бундай 
вазиятда ишлаб чиқарувчиларнинг кенг аҳоли қатламларига боғлиқлигини оширади, бу 
билан биргаликда яратилган маҳсулот натижалари учун маъсулиятни, сифат ва нарх 
даражасини оширади. 
Меҳнат бўйича тақсимлашга ѐндашув ўзгаради. Тенг иш учун тенг иш ҳақи асосида 
ҳаражатлар, яъни иш вақти соатлари сони ва малака даражаси эмас, балки меҳнат 
натижалари - бозорда меҳнат маҳсулотининг товар сифатида тан олиниши ѐтади. Товар 
сотишдан олинган маблағлар товар ишлаб чиқарувчилар меҳнатининг миқдори ва 
сифатини баҳолаш учун юқори мезонга ва шахсий даромадларнинг асосий манбаига 
айланади. 
Бозор шароитида иш кучи ҳаракати кучаяди. У бир қатор омилларга боғлиқ. Бозорда 
товар номенклатураси ва сифатига янги талаблар пайдо бўлиши сабабли корхоналар 
фаолияти ўзгаради; бир хиллари йўқолади, бошқалари пайдо бўлади. Муҳим омил - 
миграция жараѐнларидир. Ходимнинг битта жамоада ва битта иш жойида барқарорлиги 
ўтмишда қолмоқда: бозор шароитида ишчи ўз қоблиятларини тўлиқроқ намоѐн қилиш 
имконияти мавжуд иш жойини излайди. Аммо салбий жиҳатлар ҳам пайдо бўлади, яъни - 
ишончсизлик ва хавотирланиш ҳисси ва ниҳоят, энг муҳими ишсизлик имконияти. 
Тадбиркор ўз фаолиятида ишлаб чиқаришга жалб этиладиган ҳар бир омилни ҳаққини 
тўлайди. У асбоб, машина, ускуналар, хом ашѐни ҳарид қилади ва ишлаб чиқаришни 
бошлаш учун, иш кучини ѐллайди. Меҳнат учун тўлов - иш ҳақи ҳисобланади. Бир 


117 
томондан, иш ҳақи ишчининг жисмоний ва ақлий кучларини қоплаши лозим, бошқа 
томондан - ишчи ўз иш ҳақини бошқа шунга ўхшаш корхонада шундай меҳнат тўлови 
билан солиштирганда ўзини зарар кўрган деб ҳис қилмаслиги лозим. Лекин тадбиркорни 
ташқи хусусиятини бир қатор омиллар чеклайди, яъни; 
- давлат томонидан белгилангн минимал иш ҳақи даражаси; 
- тадбиркор ва ишчилар жамоаси ўртасидаги шартнома шартлари; 
- касаба уюшмалари талаблари. 
Иш ҳақи тўловини ташкил этишда тадбиркор қуйидагиларни амалга ошириши лозим: 
- ишчиларга иш ҳақи тўлаш шакли ва тизимини аниқлаш; 
- ишчилар, мутахассислар, бошқаруви ходимлари учун лавозим окладлари тизимини 
ишлаб чиқиш; 
- ишчилар ва бошқарув ходимлари учун қўшимча тўловлар миқдорларини аниқлаш ва 
мезонларни ишлаб чиқиш. 
Тадбиркорлар у ѐки бу иш ҳақи шакли ѐки тизимини танлаш борасида кенг 
имкониятларга эга, мукофот ва рағбатларни аниқлашда эса улар янада кенгаяди. Лекин 
раҳбар санъати мавжуд воситалардан муайян корхона, бу корхонада ишлайдиган 
ходимларга мос келадиганларини танлаб олишдан иборат. 
2. Иш ҳақи тўлаш шакллари ва тизимлари турли мулк шаклидаги корхоналарда иш 
ҳақи тўловининг икки шакли кенг тарқалган: ишбай - ҳар бир маҳсулот бирлиги ѐки 
бажарилган иш ҳажми учун тўлов; ва вақтбай - ишлаган вақти учун тўлов, бу вақт тариф 
сеткасида кўзда тутилган норматив бўйича аниқланади. 
Ишбай иш ҳақини қўллаш қуйидагиларга олиб келса, уни қўллаш тавсия этилмайди: 
- маҳсулот сифатининг ѐмонлашишига; 
- технологик режим бузилишига; 
- ускуналарга хизмат кўрсатишнинг ѐмонлашишига; 
- техника хавфсизлиги талабларининг бузилишига; 
- хом-ашѐ ва материалларнинг ҳаддан ташқари кўп сарфланишига. 
Вақтбай иш ҳақини қўллаш шарт-шароитлари: 
- маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш имкониятининг йўқлиги; 
- ишлаб чиқариш жараѐни қатъий регламентлаштирилган; 
- ишчининг вазифаси технологик жараѐнни назорат қилишдан иборат; 
- ишлаб чиқаришни кўпайтириш маҳсулот сифатининг бузилишига олиб келиши 
мумкин. 
Ҳар бир корхонада ишлаб чиқариладиган маҳсулот хусусияти, у ѐки бу технологик 
жараѐнлар мавжудлиги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш даражасига боғлиқ 
ҳамда у ѐки бу иш ҳақи шакли қўлланилади. Масалан, агар фақат ишбай мукофотлаш ѐки 
ишбай-прогрессив бўлиши мумкин, лекин агар аккордли тизимни қўлласа, самарадорлик 
ошади. Битта корхонада цехлар бўйича муайян маҳсулот турини ишлаб чиқаришга боғлиқ 
ҳолда қўлланиладиган иш ҳақи вариантлари турлича бўлиши мумкин. 
У ѐки бу шаклни қўллаганда иш ҳақи қандай аниқланишини кўриб чиқамиз. 
Бевосита ишбай ѐки оддий ишбай тизимда меҳнат ишлаб чиқарилган маҳсулот 
бирлиги учун ҳисоблар бўйича тўланади. Маҳсулот ѐки иш бирлиги учун индивидуал 
ишбай раценка қуйидагича Ии.ҳ - аниқланади: 
Ис Ис 
Ии.ҳ= ——— ѐки —— 
Мс тм 
Бу ерда: Ис - бажариладиган иш разрядига мувофиқ белги- 
ланадиган соатбай тариф ставкаси, сўм/соат; 
Мс - бу маҳсулотни ишлаб чиқаришнинг соатбай 


118 
нормаси; 
тм - маҳсулот (иш) бирлиги учун вақт меъѐри,
соат. 
Ишчининг умумий иш ҳақи миқдори ишбай раценкани ҳисоб даврида ишлаб 
чиқарилган маҳсулот миқдорига кўпайтириш йўли билан аниқланади. 
Ишбай мукофотлаш тизимида ишчи иш ҳақини бевосита ишбай ратсенкалар бўйича 
олади ва қўшимча равишда мукофот олади. Лекин бунинг учун мукофотлаш кўрсаткичлари 
аниқ белгиланиши ва улар ҳар бир ижрочига етказилиши лозим. Янги қабул қилинган 
ишчилар бу ҳақда хабардор қилинишларини назорат қилиш муҳим. Бундан ташқари, бу 
кўрсаткичларни бажариш ва ортиғи билан бажариш учун мукофот миқдори белгиланиши 
лозим. Булар қуйидаги кўрсаткичлар бўлиши мумкин: ишлаб чиқариш унумдорлигини 
ўсиши; ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши; техник жиҳатдан асосланган ишлаб чиқариш 
меъѐрларининг бажарилиши ва меъѐрланган меҳнат сиғимининг камайиши, ишлаб 
чиқариш топшириқлари, шахсий режаларнинг бажарилиши; маҳсулот сифати ва навини 
ошириш; маҳсулотларни камчиликсиз яратиш; яроқсиз маҳсулотларни ишлаб чиқаришга 
йўл қўймаслик; норматив-техник ҳужжатлар, стандартларга риоя қилиш; хом ашѐ, 
материаллар, инцрументлар, мойлаш материаллари ва бошқа моддий бойликларни тежаш. 
Кўрсаткичлар миқдорини кўпайтириш мумкин, у ѐки бу кўрсаткичнинг қўлланилиши 
у ѐки бу корхонада вужудга келган муайян ишлаб чиқариш шарт-шароитлари билан 
аниқланади. Лекин бу кўрсаткичлар рўйхати жуда катта бўлмаслиги лозим, яъни беш-
еттита кўрсаткич, ундан кўпини ишчи эсда сақлай олмайди. 
Билвосита ишбай тизимда ишчининг иш ҳақи у хизмат кўрсатадиган ишчиларга 
бевосита боғлиқ. Бу тизим асосий ишчилар учун эмас, балки ѐрдамчи ишчилар учун 
қўлланилади. 
Билвосита ишбай раценка Иб қуйидагича аниқланади: 
Ис 
Иб.б= ——— 
Мс(И 
Бу ерда: Ис - билвосита ишбай тизим бўйича иш ҳақи 
оладиган ишчининг тарифли соатбай ставкаси, 
сўм; 
Мс - маҳсулот бирлигида хизмат кўрсатаѐтган 
битта ишчининг соатбай ишлаб чиқариш
нормаси; 
И - хизмат кўрсатилаѐтган ишчилар сони -
хизмат кўрсатиш нормаси. 
Умумий иш ҳақи ѐки ѐрдамчи ишчи ставкасини хизмат кўрсатилаѐтган ишчилар 
меъѐрларини бажаришнинг ўртача фоизга кўпайтириш, ѐки билвосита ишбай раценкани 
хизмат кўрсатилаѐтган ишчиларнинг ҳақиқий ишлаб чиқарган маҳсулоти миқдорига 
кўпайтириш йўли билан аниқланади. 

Download 7,23 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   339




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish