П. Даромадлар ва тузатувчи казм алар п мавзу. Даромадлар ва тузатувчи утказмалар



Download 10,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/177
Sana24.02.2022
Hajmi10,8 Mb.
#190902
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177
Bog'liq
fin uchot

190902

П. Даромадлар ва тузатувчи ^казм алар
П - МАВЗУ. ДАРОМАДЛАР ВА ТУЗАТУВЧИ УТКАЗМАЛАР
1. Соф фойда
2. Трансформация ва тузатувчи утказмалар
3. Хисоблаш тамойили
1. Соф фойда
Фойда олиш - хар кандай тадбиркорлик фаолиятни асосий максади хисобланади. Шунинг учун 
бухгалтерия хисобининг максади молиявий хисоботда ушбу максадга эришишда корхонанинг 
ютукларини бахолаш ва акс эттиришдир.
Соф фойда -  иктисодий фаолият натижасида унинг хусусий капиталиДаги соф купайишидир. Ссф 
фойда суммаеи даромадлар ва харажатлар орасидаги фарк сифатида аникданади. Агар харажатлар 
даромаддан ошиб кетса, бу холатда фаолият натижаси соф зарарни ташкил этади.
Даромадлар - корхонанинг асосий ва энг мухим, доимий фаолияти турларини ташкил этадиган 
товарларни ишлаб чикариш ва етказиб бериш, хизматларни курсатиш ва фаолиятнинг бошка турлари 
натижасида корхона активларини купайиши ёки бошка турдаги яхшиланиши, ёки мажбуриятларни 
копланишидир. Ушбу даромадларни энг оддий бахоланиши - бу мазкур давр мобайнида олинган ёки 
олинишга мулжалланган активларни кийматида бахоланишидир.
Харажатлар - корхонанинг асосий ва энг мухим, доимий фаолияти турларини ташкил этадиган 
товарларни ишлаб чикариш ва етказиб бериш, хизматларни курсатиш ва фаолиятнинг бошка турлари 
натижасида корхона активларини камайиши ёки бошка турдаги фойдаланиши, ёки мажбуриятларни 
пайдо булишидир. Шунингдек, харажатларни даромадларни олиш жараёнида фойдаланилган 
товарлар ёки хизматлар таннархи сифатида хам таърифлаш мумкин.
Харажатлар хусусий капитални ва корхона активларини камайтиради ва пассивларни 
купайтиради. Бирок, биргина харажатлар хусусий капитал ва корхона активларини камайишига сабаб 
була олмайди. Хусусий капитал ва корхона активлари, шунингдек мулкдорлар томонидан капитални 
кайтариб олиши натижасида хам камайиши мумкин.
Даромадлар, уз навбатида, хусусий капитални ва корхона активларини купайтиради. Бирок, хар 
кандай хусусий капитал ва корхона активларини купайиши хам даромад булмайди. Хусусий капитал 
ва корхона активлари шунингдек мулкдорлар томонидан капитал га кунгамча равишда улуш кушиши 
натижасида хам купайиши мумкин. Активлар пул маблагларини карзга олиш натижасида хам купаяди.
Капитални узгариш сабабларини аниклаш максадида корхона рахбарияти ва бошка манфаатдор 
шахслар хар бир даромад ва харажатлар учун алохида хисобвараклар очади. Хисобот даврининг охирида 
ушбу хисобвараклар ёпилади ва якуний колдикдари фойда ва зарарлар тугрисидаги хисоботга 
утказилади. Шунинг учун ушбу хисобвараклар вацтинчалик ёки номинал хисобвараклар деб аталади. 
Хар бир хисобот даврнинг бошида вактинчалик хисобваракларнинг колдиклари нолга тенг булиши керак.
Корхона активлари, мажбуриятлари ва капитали хакидаги маълумотлар доимий ёки амалий 
хисобвараклар деб аталади. Доимий хисобваракларнинг колдикдари бухгалтерия балансида акс этшрилади.
Хисобот даврининг муаммоси харажатлар ва даромадларни ой ёки йил каби киска вакт даврига 
утказишда мавжуд булган кийинчиликлардан иборат, чунки киска муддат ичида соф фойдани 
хисоблаш шак-шубхасиз тахминий булади. Бухгалтерлар ушбу муаммони даврийлик хакида тахмин 
ёрдамида хал этишади. Ушбу тахмин корхонанинг фаолият курсатишининг бутун давридан кам 
булган хар, кандай давр учун соф фойда тахминий булиши, аммо шу давр учун унинг бахоланиши 
фойдали деб фараз килишга асослангандир.
Одатда хисобот даври сифатида бир хил даврийликдаги вакт, коида буйича, ун икки ой кабул 
килинади. Бундай хисобот давр молиявий йил деб номланади.
Фойдани хисоблашда ва молиявий хисоботни тузишда, умуман бухгалтер икки мухим фараздан 
келиб чикиши керак:
1. Ф аолиятнинг узлуксизлиги. Корхона фаолияти тугатилиши хакида хеч кандай белгилар 
мавжуд булмаса, бухгалтер корхона фаолияти чексиз равишда узок давом этади деб фараз килиши 
керак. Фаолиятнинг узлуксизлиги тугрисидаги фараз ёрдамида бухгалтер корхона фаолият курсатиш 
даврининг аникланиши кийинчилигидан ташкил топган узлуксизлик муаммосини хал этади.
2. М увофиклик хакидаги тахмин. Даромадлар кайси даврда товарлар сотилган, хизматлар 
курсатилган булса шу даврга утказилиши керак, харажатлар эса даромадлар олиниши учун 
фойдаланилган хисобот даврига утказилиши керак. Мувофиклик хакидаги тахмин ёрдамида 
бухгалтер кайси даромадлар хакикатда хисобот даврида ишлаб топилган, кандай килиб уларни шу 
даврда олинган пул маблагларидан ажратиб олиш кераклиги, шунингдек, хисобот даври ичида кайси 
харажатлар хдкщатда килинган, ва кандай килиб уларни пул маблаглари туланганларидан 
фарклашда пайдо буладиган кийинчиликлардан иборат булган мувофицлик муаммосини хал этади.
11


Баъзида даромадлар ва харажатлар орасидаги мувофикдикни аниклаш жуда осон, айникса унчалик 
катта булмаган корхоналарда, хаттоки агар у ерда хисобнинг касса усули кулланилганда хам, ушбу 
усул буйича харажатлар ва даромадлар пул маблагларини туланиши асосида тан олинади. Бирок, 
аксарият холатларда ундай эмас.
Мувофиклик коидасини к^лланилиши уисоблаш усули буйича уисоб юритишни ишлаб чикишни 
талаб этди. Х^исоблаш усули буйича хисоб юритиш операциялар ва бошка ходисаларни корхонага 
молиявий таъсирини пул маблаглари олиниши ёки туланиши даврида эмас, балким уларни хак,щатда 
содир булганда руйхатга олишга имкон яратади. Х,ис°блаш усули икки кадамни уз ичига олади: 
даромадлар ва харажатларни тан олиш ва трансформация (тузатиш)ларни амалга ошириш.
Даромадни тан олиш - даромадни олиш вактини аниклаш жараёнидир. Масалан:
1. Реклама агентлиги даромадларни мижозлар томонидан пул олиш пайтида эмас, балким 
реклама эълонларини чоп этилиши пайтида тан олади.
2. Сугурта компанияси уз даромадларини мижозлар томонидан сугурта полисини сотиб олинган 
кунида эмас, балким сугурта полней амал килиши муддати тугаганда тан олади. Агар сугурта полней амал 
килиш муддати узок булса, унда даромадлар сугурта полиси сотилган пайтида тан олиниши мумкин, 
шу билан бирга провизия (резерв) хисоблаш йули билан харажатлар хам эътироф этилиши керак.
2. Трансформация
Трансформаг(ш -  молиявий хисоботни тузиш учун зарур булган маълумотни олиш максадида 
синов балансидаги хисобвараклар колдикларини узгартиришдир. Бухгалтерия баланси хисобот 
даврига корхона активлари, мажбуриятлари ва капитали, фойда ва зарарлар тугрисидаги хисобот эса
- маълум даврга корхонанинг барча даромадлар ва харажатлари хакидаги маълумотларни акс 
эттиради. Аксарият операциялар нафакат хисобот даврига, балким битта ва ундан ортик даврларга 
тааллукли булгани сабабли, трансформация жараёнига зарурият пайдо булади.

Download 10,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   177




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish