Баѐнномаси билан маъқулланган ва нашрга тавсия этилган


КУЗАТИЛГАН МАШҒУЛОТНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet144/166
Sana24.02.2022
Hajmi4,14 Mb.
#189796
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   166
Bog'liq
4.2-Texnik-ijodkorlik

 
2.КУЗАТИЛГАН МАШҒУЛОТНИ ҲУЖЖАТЛАШТИРИШ 
ТАРТИБИ 
Тўгарак раҳбарлари машғулотини кузатиш ва уни таҳлил қилишни 
махсус дафтарга ѐзган ҳолда хужжатлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Мазкур дафтарга кузатилган машғулотни қуйидаги педагогик 
талаблар асосида ѐзиб бориш мумкин. 
1. Тўгарак машғулотини ўтувчи тўгарак раҳбари ва тўгарак 
машғулоти хонаси ҳақида умумий маълумотлар: 
-шу кунги сана ва йил; 


192 
 
-тўгарак раҳбарининг исми ва шарифи; 
-унинг маълумоти, педагогик фаолияти ва унвони; 
-тўгарак машғулотининг номи; 
-тўгарак машғулоти мавзуси; 
-ўқув хоналарининг таълим муассасаси гигиенаси талабларга тўлиқ 
жавоб бериш ҳолати ўрганилади. 
2. Тўгарак раҳбарининг машғулотга тайѐргарлик ҳолати:
-тўгарак раҳбарининг кундалик машғулот режаси ва баѐни (унинг 
мақсадга мувофиқ ѐки номувофиқ тузилганлиги); 
-ўзи ишлаган ва тўгарак машғулотига олиб кириш учун танлаган 
кўргазмали қуроллари (диаграмма, таблица, расм, турли коллекция ҳамда 
гербарий кабилар); 
-тўгарак машғулоти давомида кузатиш учун танланган ўқув фильмлар 
ѐки диафильмлар (уларнинг мақсадга мувофиқлиги ѐки номувофиқлиги); 
-мазкур тўгарак машғулотига тайѐргарлик даврида тўгарак раҳбари 
томонидан фойдаланилган илмий-методик ва умумий педагогик адабиѐтлар 
рўйхати. 
Тўгарак машғулотлари таҳлили учун алоҳида дафтар ажратилмаганда 
қуйидаги ҳолатда тўгарак машғулотлари таҳлили бланкасидан
фойдаланиш мумкин. 
Тўгарак машғулотини кузатувчининг мақсади:
Шу ўринда тўгарак машғулотини кузатувчи ўз олдига қайси 
мақсадни қўйган бўлса, таҳлил дафтарининг шу қисмига ѐзиб қўяди. 
Масалан, тўгарак машғулотида тўгарак раҳбарининг таълимни тарбия билан 
боғлаш йўллари ва бу борадаги методларини ўрганиш. 
Тўгарак машғулотининг боришига илмий-методик, дидактик, 
умумий педагогик ва умумий психологик тавсиф. 
Тўгарак машғулотининг тузилиши, унинг қисмларини 
режалаштириш, вақтдан, ўқув тахтасидан ва ўқув кўргазмали қуроллардан 
фойдаланиш (мазкур машғулот машғулотининг кабинет тизимида олиб 
борилганлиги ѐки олиб борилмаганлиги), ўқув хонасининг санитар-гигиеник 
ҳолати, синфдаги тўгарак аъзоларини ўқув анжомлари билан қанчалик 
қуролланганлиги; 
Ўрганилаѐтган мавзунинг вақт ва мазмун жиҳатидан ўқув 
дастурига мослиги, тўгарак раҳбари баѐн этаѐтган мавзунинг илмийлиги, 
тўлалиги, мавзунинг тўгарак аъзолари ѐшига мослиги, ғоявий қиммати, 
машғулотнинг тарбиявий аҳамияти, тўгарак раҳбари баѐнининг равонлиги; 
Ўтган машғулот мавзусининг сўралиши, янги мавзунинг ўтилган 
мавзуга боғланиши; 
Тўгарак раҳбарининг машғулот ўтиш усул ва методлари, машғулот 
давомида олдинги ѐки ўтган машғулотда ўтилган мавзуни сўрашда янги 
мавзуни баѐн қилишда, мустаҳкамлаш ва якунлашда тўгарак раҳбари 
қўллаган методлар, уларнинг мақсадга мувофиқлиги, машғулот давомида 
фойдаланилган кўргазмали қуроллар, техник воситалар, машғулотда 
ўқувчиларнинг мустақил ишлаши; 


193 
 
Тўгарак аъзоларининг машғулотга муносабати - машғулотга ўз 
вақтида етиб келиши, диққат билан тинглаши, кузатиши, қизиқиши, 
фаоллиги, иштиѐқи, интизоми, мазкур фан асосларини билиши, мустақил 
фикрлаш қобиляти, амалий ѐки лаборатория ишларини мустақил бажара 
олиши. 
Тўгарак- раҳбарининг тўгарак машғулотига муносабати - ўз вақтида 
яхши тайѐргарлик билан тўгарак машғулотига етиб келиши, мазкур 
гуруҳдаги тўгарак аъзоларининг психологиясини билиши, тўгарак 
машғулотида тўгарак аъзоларига нисбаган муомаласи, гуруҳни бошқара 
билиши, иш услуби, машғулотда тўгарак раҳбарининг раҳбарлик роли, нутқ 
маданияти, ташқи қиѐфаси, тўгарак аъзолари ўртасидаги обрўси, машғулотда 
техника воситаларидан фойдаланиши, мазкур гуруҳ билан алоқаси ва ҳоказо. 
Тўгарак машғулотининг ижобий ва салбий томонлари. Бунда 
кузатувчи тўгарак машғулотининг боришига илмий методик, дидактик, 
умумий педагогик ҳамда умумий психологик йўналишдаги тавсифи ичидан 
тўгарак машғулотининг ютуқ ва камчиликлари териб олинади ва машғулот 
таҳлилининг шу қисмига илмий ва умумпедагогик тавсияларини тўгарак 
машғулотларини кузатиш дафтарига ѐзиши. 
Тўгарак машғулоти ҳулосаси - тўгарак машғулоти режасининг 
бажарилиши, тўгарак раҳбарининг ўз олдига қўйган таълимий, тарбиявий, 
ривожлантирувчи мақсадига тўлиқ эришиши ѐки ериша олмаганлиги, тўгарак 
аъзолари билимининг сифати, машғулотдаги таълимнинг давлат ўқув 
дастурига, стандартига мослиги ва таълимнинг тарбияга боғланиши, тўгарак 
раҳбарининг илмий-методик жиҳатдан ѐрдамга муҳтожлиги ѐки мазкур 
тўгарак раҳбарининг илғор тажрибасини оммалаштиришга лойиқлиги ва 
ҳоказолар. 
  Тўгарак машғулоти самарадорлиги ва тўгарак раҳбарининг иш 
фаолиятини янада яхшилашга оид машғулот кузатувчи томонидан 
бериладиган таклифлар Таълим-тарбия ишларини янада такомиллаштиришга 
ѐрдам бериши лозим. Маълумки, тўгарак машғулоти таҳлили фақатгина 
методик аҳамиятга эга бўлиб қолмай, балки таълим муассасасида ўқув тарбия 
ишларига раҳбарлик ва назоратнинг муҳим шакли ҳамдир.Хулоса қилиб 
айтганда, таҳлил жараѐни таълим муассасаси ишларини самарали ташкил 
этишга ѐрдам беради, тўгарак машғулотларни таҳлилий материаллари 
асосида таълим муассасаси раҳбарияти мутахассислар фаолият сифатини 
янада ошириш юзасидан таклифлар тайѐрлайди ва уни белгиланган тартибда 
амалга ошириш учун чора-тадбирла ишлаб чиқади. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   140   141   142   143   144   145   146   147   ...   166




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish