11-мавзу. ЎЗбекистонда фуқаролик жамияти институтлари ва маҳаллий ўЗ-Ўзини бошқариш( 4-соат)


тўғрисидa‖ги, “Жaмoaт фoндлaри тўғрисидa”ги, “Ҳoмийлик тўғрисидa”ги



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/22
Sana24.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#184250
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22
Bog'liq
11-мавзу

тўғрисидa‖ги, “Жaмoaт фoндлaри тўғрисидa”ги, “Ҳoмийлик тўғрисидa”ги 
қoнунлaри, Ўзбeкистoн Рeспубликaси Прeзидeнтининг “Ўзбeкистoндa фуқaрoлик 
жaмияти 
институтлaри 
ривoжлaнишигa 
кўмaклaшиш 
чoрa-тaдбирлaри 
тўғрисидa”ги қaрoри вa яна бошқа ҳуқуқий асосларнинг шакллантирилганлиги 
натижасида нодавлат нотижорат ташкилотлар ўзларида фуқaрoлик жaмияти 
институтлaрига хос белгиларни ифода эта бошладилар. 
Лекин, шу билан бирга, Концепцияда мамлакатда фуқаролик жамияти 
институтларини янада ривожлантириш ва демократлаштириш, жaҳoн ҳaмжaмиятигa 
янада чуқурроқ интeгрaциялaшув мақсадлари, фуқаролар иродасининг муҳим давлат 
қарорларида ифодаланиши, аҳолининг ислоҳотларда ва ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги 
иштирокини фаолаштириш мақсадида яна қатор қонунлар қабул қилишга зарурат 
сезилаётганлиги асослаб берилди. Жумладан, бу соҳада маълум ривожланишга эришиш, 
aмaлгa oширилaётгaн ислoҳoтлaрнинг oчиқ-oшкoрaлиги вa сaмaрaдoрлигини тaъминлaш, 
давлат органлари билан фуқаролар ўзаро муносабатларида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш 
мақсадида “Ижтимoий шeриклик тўғрисидa”ги Қoнунни қaбул қилиниши ҳозирги давр 
кун тартибига қўйилган эди. Айниқса, бу қонуннинг “aҳoли турли қaтлaмлaрининг ҳуқуқ 
вa эркинликлaри, мaнфaaтлaрини ҳимoя қилишдa нoдaвлaт нoтижoрaт тaшкилoтлaрининг 
дaвлaт тузилмaлaри билaн ўзaрo мунoсaбaтлaридaги aниқ чeгaрaлaрни бeлгилaш вa 
тaшкилий-ҳуқуқий мexaнизмлaрни тaкoмиллaштириш кaби мaсaлaлaр бўйичa ҳуқуқий 
нoрмaлaр”ни ўз ичига олишига муҳим эътибор қаратилди ва бу Қонун 2018 йил 1 
январидан буён ишлаб турибди. 
Ўзбекистонда нодавлат ташкилотларга доир қонунчилик ривожланган мамлакатлар 
тажрибаси, халқаро ҳуқуқий меъёрлар ва миллий анъаналар асосида шакллантирилган 
бўлиб, у ўзида демократик принциплар ва қадриятларни мужассамлаштиради. Мамлакатда 
давлат бош ислоҳотчи сифатида нодавлат ташкилотларнинг қонунчилик асосларини ҳар 
томонлама ривожлантиришга муҳим аҳамият бермоқда. Парламентда нодавлат нотижорат 
ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришга доир юзлаб қонунлар ва бошқа ҳуқуқий 
меъёрлар қабул қилинган бўлиб, уларнинг ичида Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат 
нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни (1999 йил 14 апрель) нодавлат нотижорат 
ташкилотларнинг серқирра фаолиятини ҳар томонлама мувофиқлаштириш ва ҳуқуқий 
жиҳатлардан таъминлашга қаратилди. 
Қонуннинг 1-моддасида нодавлат нотижорат ташкилоти тузишнинг умумий мақсади 
ижтимоий фойдали манфаатларнинг қондирилиши эканлиги эътироф этилиб, бу билан 
нодавлат ташкилоти ўз фаолиятида халқчиллик принципига амал қилиши шарт эканлиги 
белгилаб қўйилди
24

Мазкур Қонуннинг 2-моддасида «Нодавлат нотижорат ташкилоти тушунчаси»нинг 
таърифи демократик қадриятлар асосида талқин қилинади: «Нодавлат нотижорат 
ташкилоти - жисмоний ва (ёки) юридик шахслар томонидан ихтиёрийлик асосида ташкил 
этилган, даромад (фойда) олишни ўз фаолиятининг асосий мақсади қилиб олмаган ҳамда 
олинган даромадларни (фойдани) ўз қатнашчилари (аъзолари) ўртасида тақсимламайдиган 
ўзини ўзи бошқариш ташкилотидир. 
24
Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.// «Нодавлат 
нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига шарҳлар.-Т.:Адолат,2001.-
Б.15. 


Нодавлат нотижорат ташкилоти жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва 
қонуний манфаатларини, бошқа демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, ижтимоий, 
маданий ва маърифий мақсадларга эришиш, маънавий ва бошқа номоддий эҳтиёжларни 
қондириш, хайрия фаолиятини амалга ошириш учун ҳамда бошқа ижтимоий фойдали 
мақсадларда тузилади»
25

Ушбу қонунда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан давлатнинг ҳамкорлиги 
шундай ўз ифодасини топганки, давлат органи, яъни парламент қонун қабул қилади, бу 
қонунга биноан «учинчи сектор» аъзолари ва жамият манфаатлари учун хизмат қилади. 
Қонунда қайд этилган ижтимоий фойдали мақсад тушунчаси нодавлат ташкилотлар 
фаолиятини аҳолининг ночор қатламларини ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтиради. Давлат 
органларининг муҳим функцияларидан бири аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш эканлигини 
эътиборга олсак, бу соҳада давлат органлари билан нодавлат ташкилотларнинг ўзаро 
ҳамкорлиги учун ҳуқуқий асосларнинг яратилганлиги намоён бўлади. 
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги қонунга биноан нодавлат 
нотижорат ташкилотларининг мақсадлари қуйидаги йўналишлардаги фаолиятлар бўйича 
амалга оширилади: 
-биринчидан, кенг маънодаги маданий мақсадларга эришишни кўзлаб тузилган. 
Бунда маориф, илм-фан, маданият соҳаларида фаолият олиб борилади; 
-иккинчидан, мамлакат аҳолисининг сиҳат-саломатлигини таъминлашни кўзлаб 
фаолият юритиш (спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи, турли хил 
хасталикларнинг олдини олиш ва уларни даволашнинг илғор тажриба ҳам усулларини 
тарғиб этувчи ташкилотлар); 
-учинчидан, турлича фаолият йўналишидаги ҳуқуқни муҳофазаловчи ташкилотлар 
(масалан, истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоялаш жамияти); 
-тўртинчидан, фуқароларнинг маънавий ва бошқа хилдаги номоддий эҳтиёжларини 
қондиришга қаратилган ташкилотлар (носиёсий уюшмалар, ижтимоий жамғармалар ва 
бошқалар); 
-бешинчидан, хайр-эҳсон ишлари билан шуғулланувчи ташкилотлар
26
.
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўзаро муносабатлари ва 
ҳамкорлиги ушбу Қонуннинг 4-моддасида қуйидагича таърифланади: «Давлат нодавлат 
нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини 
таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар 
яратиб беради. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг алоҳида ижтимоий фойдали 
дастурларига давлат кўмак кўрсатиши мумкин”. 
Қонуннинг мазкур 4-моддаси нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат органлари 
билан ўзаро муносабати асосларини белгилаб беради. Давлат, бир томондан, қонуний 
асосда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини 
мустаҳкамлайди, иккинчи томондан, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ҳуқуқи ва 
қонуний манфаатларини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш масъулиятини ўз зиммасига 
олади.
Давлат нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатлари амалга 
ошишини кафолатловчи шарт-шароитлар яратади, барча давлат органлари ва мансабдор 
шахсларнинг зиммасига қонун талабларини сўзсиз ижро этиш вазифасини юклайди, зарур 
ҳолатларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳар 
хил тажовузлардан ҳимоялайди. Нодавлат нотижорат ташкилотлари ўз ҳуқуқи ва қонуний 
манфаатларини ҳимоя этилишини мавжуд барча ҳуқуқий усуллар билан муҳофазалашга 
ҳақлидир. 
Шунингдек, қонуннинг 4-моддасига мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари 
ўзларининг молиявий манбаини шакллантириш, ички тизилма ва асосий фаолият 
йўналишларини ўз ихтиёри билан ўзи белгилаш масалаларида тўла мустақилдир
27

25
Ўша жойда.-Б.14. 
26
Ўша жойда.-Б.16.


Шу билан бирга, ривожланган мамлакатлар ва халқаро ҳуқуқ меъёрлари ва миллий 
қонунчиликдан келиб чиқиб, давлат қуйидаги йўналишларда нодавлат нотижорат 
ташкилотларининг фаолиятини назорат этиш ҳуқуқига эгадир: 
-нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятлари Ўзбекистон Республикаси 
Констутуцияси ва қонунлари доирасида амалга ошиш лозимлиги давлат томонидан назорат 
этилади (Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ)
28

-нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олган давлат органи мазкур 
ташкилотлар фаолиятлари йўналишлари улар низоми доирасида бўлишини назорат этади 
(Қонуннинг 21-моддасига мувофиқ)
29

-нодавлат нотижорат ташкилотлари анжуманлари ва тадбирларида давлат органлари 
вакили иштирок этиши мумкин; 
-нодавлат нотижорат ташкилотлари статистика ва солиқ органларига ўз вақтида ҳамда 
тегишли тарзда ҳисобот беришларини назорат қилади (Қонуннинг 33-моддасига 
мувофиқ)
30

-нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўз навбатида, давлат органлари ва мансабдор 
шахсларнинг ишига аралашмайди
31
, яъни, улар давлат органларининг иши устидан назорат 
ўрнатиш, ҳисобот талаб этиш, молиявий назорат ўрнатишга ҳақли эмас. (Конституциянинг 
58-моддаси).
«Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддаси давлат 
органлари билан нодавлат ташкилотлар ўзаро муносабатлари ва ҳамкорлиги фаолиятини 
ҳуқуқий жиҳатлардан мувофиқлаштиради. Бу модда шундай талқин этилади: 
«Нодавлат нотижорат ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга: 
-ўз аъзолари ва қатнашчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ифодалаш
ҳамда ҳимоя қилиш; 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish