кенгдир. Агар товар маҳсулотнинг ҳаммаси сотилса, у ҳолда иккаласи тенг бўлади.
Хўжаликларнинг ҳозирги ҳисоботларида товар маҳсулотнинг реал миқдори ва қиймати
аниқланмайди. Сотиш пайтида сотилган маҳсулот натурал
формадан пулда ифодаланган
қиймат формасига ўтади. Сотилган маҳсулотнинг бир қисми ўша заҳотиёқ қиймат шаклини
олади. Бу четга кўрсатилган хизматлар ёки бошқа корхоналар учун бажарилган ишларга
олинган пул тушумидир. Бир бутун қишлоқ хўжалигининг ҳамда алоҳида қишлоқ хўжалик
корхоналари ва алоҳида маҳсулот турларининг товарлилиги икки кўрсаткичда
ифодаланади:
1. Товар маҳсулотининг массаси;
2. Товарлилик даражаси.
Бу кўрсаткичларнинг ҳар бири ўзи мустақил аҳамиятга эга, аммо
товар фондининг
абсолют миқдори ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг товарлилик даражаси муҳим аҳамиятга эга
бўлиб, у сотилган маҳсулотни ялпи маҳсулотга бўлиб топилади ва фоизларда
ифодаланади.
Алоҳида маҳсулот тури бўйича товарлилик даражасини аниқлашда ялпи маҳсулот
ва товар маҳсулот натурал кўринишда фойдаланилади. Маълум бир тармоқнинг ёки
бутун
қишлоқ хўжалигининг товарлилик даражасини аниқлашда ёки ҳар хил маҳсулот
чиқарадиган турли тармоқ товарлилик даражасини солиштирганда ялпи сотилган
маҳсулотнинг қиймат кўринишидан фойдаланилади. Бунда ялпи маҳсулот ва
сотилган
маҳсулот бир хил баҳода баҳоланиши мақсадга мувофиқдир. Амалиётда товарлилик
даражаси қуйидагича ҳисобланади:
СМ; СМК
Тд = ----------------- * 100 (17.10)
ЯМ; ЯМК
Тд - товарлилик даражаси;
СМ; СМК – сотилган маҳсулот(миқдори, қиймати.);
ЯМ; ЯМК – ялпи маҳсулот(миқдори, қиймати.)
Бозор муносабатлари шароитида қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг
товарлилик даражаси икки омил: талаб ва таклиф билан аниқланади. Кўпчилик қишлоқ
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиси маҳсулотга бўлган ички ишлаб чиқариш истеъмолини
чегаралаб, товарлилик даражасини кўтаришга ҳаракат қилади. Товар маҳсулот миқдорини
кўпайтириш мақсадида қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
1.Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлиги ва моллар маҳсулдорлигини
ошириш
ҳисобига ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришни ўстириш. Масалан: 1 йилда 1 та сигирдан 2500
кг сут соғиб олинса, унинг товарлилик даражаси 80 фоиз – 85 фоиз бўлса, 5000 кг соғиб
олинганда, у 90 фоиз - 95 фоиз кўтарилиши мумкин;
2.Маҳсулотларнинг ишлаб чиқариш жараёнида сарфланишини қисқартириш;
3.Уруғлик ва емнинг сифатини яхшилаш, шунингдек саноат ишлаб чиқарадиган
сунъий ва омухта озуқалардан фойдаланиш;
4 Маҳсулотни ишлаб чиқариш жараёнида, уни сақлашда ва сотишда йўқотишларни
қисқартириш.
Корхонада маҳсулот сотишга катта имконият бўлиши мумкин, лекин ҳар бир маълум
даврда маҳсулотга бозор талаби чегараланган бўлади. Бу эса маҳсулотнинг тўлиқ
сотилмаслигига, сотилмаган қолдиқнинг вужудга келишига олиб келади.
Шунинг учун
Do'stlaringiz bilan baham: