2-§. Хориж фуқаролари билан боғлиқ ишлар бўйича
тергов олиб боришнинг хусусиятлари
Хорижлик фуқароларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганда
ёки жабрланувчи хориж фуқароси бўлган ҳолларда, одатдаги масалалар-
дан ташқари бир қанча ўзига хос масалалар ҳал қилинади: хорижлик
фуқаронинг мавқеи, Ўзбекистонда бўлишининг қонунийлиги, қонуний
яшашнинг белгиланган муддати.
Хориж фуқаросини ушлаб туриш ёки қамоққа олиш ҳақидаги
хабарнома ТИВ орқали 3 кундан кўп бўлмаган муддат ичида қайси давлат
фуқароси бўлса, ўша давлатнинг элчихонаси ёки консуллигига жўнатила-
ди. Ушлаб турилган ёки қамоққа олинган хорижий давлат фуқаросини бо-
риб кўришга рухсат элчихона хизматчиларига ёки консулликнинг мансаб-
дор шахсларига уларнинг илтимоси ушлаб олинган ёки қамоққа олинган-
дан сўнг 4 кундан кўп бўлмаган муддат ичида берилиши керак. Рухсат
Ўзбекистон Бош прокурори ёки унинг муовини томонидан ТИВ билан ке-
лишилган ҳолда берилади ва зарурият туғилганда Ўзбекистон Республи-
каси МХХ, ИИВ ёки Олий суди билан келишилади. Агар ушлаб турилган
ёки қамоққа олинган шахс бундай учрашувдан воз кечса ва бу ҳақда ёзма
хабар берса рухсат берилмайди ва бу ҳақда ТИВга маълум қилинади. Жи-
ноят иши қўзғатилганда хорижлик фуқаро ўзбек тилини билиши, қай да-
ражада билиши ва таржимон кераклиги, тушунтириш, кўрсатмалар қайси
тилда беришни афзал кўриши аниқланади. Агар ўзбек тилида кўрсатмалар
бера олмаса, таржимон таклиф этилади ва барча процессуал ҳаракатлар
унинг иштирокида олиб борилади. Бу ҳолда таржимонга унинг ҳуқуқ ва
мажбуриятлари тушунтирилади ва у ЖК 238-моддасига асосан қасддан
нотўғри таржима қилиш учун жиноий жавобгарлиги ҳақида огоҳлантири-
лади; хориж фуқаросига ўзи танлаган тилида кўрсатма бериш ва таржи-
монни рад қилиш ҳуқуқини тушунтирадилар.
Тилга оид тўсиқдан ташқари терговни қийинлаштирадиган
муайян психологик омиллар таъсирини ҳам ҳисобга олиш керак.
Бегона давлатда турган чет эллик шароитни тушунмаслиги, ҳуқуқни
муҳофаза этувчи органлар ишига ишончсизлик билан қараши, баъзан
уларни умуман тушунмаслиги мумкин. Ўзекистон Республикаси суд жа-
раёнининг қоидаларини билмаслик, терговчининг қарорлари ва ҳаракат-
лари гўёки ноқонунийлиги хорижлик фуқарода ҳаққоний янглиш фикрга
олиб келиб, у томондан қаршилик кўрсатишга олиб келиши мумкин.
Бундай ҳолларда терговчи хорижлик фуқарога унинг янглишганини
одоб ва сабр билан тушунтириб ёрдам бериши мумкин. Бу масалада ҳимо-
ячиси ҳам ёрдам бериши мумкин.
Хорижлик фуқаро мамлакатимиздаги мавжуд давлат тузуми хусуси-
да янглиш фикрга эга бўлиши, Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва
мажбуриятлари ва уларни чеклаш қоидалари ҳақида нотўғри фикрларга
эга бўлиши мумкин. Психологик алоқа ўрнатилаётганда, шу каби ҳоллар-
да унга ишнинг ҳақиқий ҳолатини ётиғи билан тушунтириш зарур.
Терговни ташкил этиш ва тактикасига хорижлик фуқаро иш бўйича
жабрланувчи ёки гувоҳ сифатида қатнашганда бизнинг ҳудудимизда қисқа
муддат бўлиши жиддий таъсир этиши мумкин. Бу ҳолда тергов харакатла-
рини ўта тезкор равишда ва шунчалик сифатли ўтказиш керакки, уни қай-
та ўтказиш зарурияти туғилмаслиги лозим.
Юқорида таъкидланганидек, Ўзбекистон суд қилиш ҳуқуқидан да-
хлсизликка эга хорижлик фуқарони тергов ҳаракатларига жалб этиш
фақатгина уларнинг илтимоси ёки розилиги билан амалга оширилиши
мумкин ва бу нарса ёзма равишда қайд қилинади. Уларни гумон қили-
нувчи ёки айбланувчи сифатида жавобгарликка тортиш қайси мамлакат
вакили бўлса, фақатгина ўша мамлакат органлари томонидан дахлсиз-
ликдан маҳрум этилгандан сўнггина мумкин бўлиб, бу ҳолат амалиётда
камдан-кам учрайди.
Хорижлик фуқароларга қарши содир этиладиган жиноятлар тизими-
да мулк ва тажовуз-зўрлик жиноятлари кўпчиликни ташкил этади: ўғри-
лик, талончилик ва қуролли босқинчилик.
Одатда ўғриликни хорижлик фуқаролар жойлашган ҳудудда яшовчи
шахслар (меҳмонхона, кемпинг, курорт ва бошқалар), хорижлик фуқаро-
лар билан алоқа қилишга «ихтисослашган» фоҳишалар ёки уларнинг ше-
риклари амалга оширади; бу ҳолда қиз кўп ҳолларда хўрак вазифасини
ўтайди ва хориж фуқаросини шериклари талайдиган ва қуролли босқин-
чиликни амалга оширадиган ерга олиб келади. Жиноий гуруҳ шериги
бўлиб аэропорт ёки вокзалда унинг хизматидан фойдаланишни таклиф
этувчи такси ёки бошқа транспорт воситасининг ҳайдовчиси бўлиши му-
мкин.
Хориж фуқароси иштирок этиши талаб қилинмайдиган тергов ҳара-
катлари қабул қилинган расмий тартибда олиб борилади. Жабрланувчи
ёки гувоҳ бўлган хориж фуқароси Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетган
бўлса, муайян қийинчиликлар вужудга келиши мумкин. Бу биринчи нав-
батда одамлар ва буюмларни таниб олиш учун кўрсатишга тегишли. Бу
ҳолда иккита йўл мавжуд: агар бу давлат билан ҳуқуқий ёрдам ҳақида ша-
ртнома тузилган бўлса, фото ёки видео тасвирлардан фойдаланиб уларни
тегишли идоралар орқали хориж фуқароси яшаётган ерга юбориш (бундай
шартнома бўлмаса, бу ҳаракат Интерпол орқали амалга оширилиши мум-
кин); агар хориж фуқароси сўроқ қилинган бўлса, сўроқ баённомасидаги
тавсифга кўра объектни идентификация қилиш. Айнан ўхшашлик ҳақида-
ги терговчининг хулосасини исботлаш учун тегишли экспертиза ўткази-
лиши талаб қилиниши мумкинлиги эҳтимолдан холи эмас.
Жабрланган ёки гувоҳ хорижлик фуқарони сўроқ қилиш алоҳида
аҳамиятга эга. Унинг мамлакатимизда бўлиши қисқа муддатли бўлганда,
сўроқ тезлик билан амалга оширилиши керак ва тергов ҳаракатлари зу-
длик билан ўтказилган бўлиши керак. Сўроқнинг вақти ва жойи шу ҳолла-
рни ва хорижлик фуқаронинг турар жойини ҳисобга олган ҳолда аниқла-
нади; уни сўроқ қилиш ҳақида алоҳида талабнома жўнатиш эҳтимоли бор.
Делегациялар, туристик гуруҳлар ва шу кабиларнинг таркибида ма-
млакатга келган хорижлик фуқароларни шу гуруҳлар, делегациялар
раҳбарлари орқали сўроққа чақирилиши тавсия этилади. Ўқувчилар улар
аъзо бўлган ўқув муассасалари, ҳамшаҳар ва бошқа ташкилотларнинг
маъмурияти орқали чақирилишлари мумкин. Ўзбекистонга доимий асосда
келаётган мутахассис ва ишчилар фирма ёки муассасаларнинг маъмурияти
орқали чақирилишлари мумкин. Бу ҳолда терговчи тил ва шаҳарни бил-
майдиган хорижлик фуқарони қандай қилиб сўроқ жойини топиб келиш
масаласини пухта ўйлаб кўрмоғи керак.
Сўроқда таржимондан ташқари сўроқ қилинувчининг илтимосига
кўра, унинг мамлакатининг дипломатик ёки консуллик ваколатхонасининг
ходими иштирок этиши мумкин. Бу шахслар иштирокида сўроқнинг
жойи, вақти ҳақидаги барча музокаралар тергов бўлими раҳбари томони-
дан фақат ТИВ орқали олиб борилади.
Гумон остидаги хориж фуқаросининг сўроғи пайтида дипломатик
ёки консуллик ходимининг иштироки ҳақидаги илтимоси кўриб чиқили-
ши шарт. Илтимосни қондириш рад этилганда, терговчи буни махсус
қарор билан асослашга мажбур; илтимос қондирилганда вакилнинг ишти-
роки ҳақидаги илтимос ТИВ органлари орқали жўнатилади. Қайта сўроқ
ўтказиш заруриятида бундай чақирувчининг расмий тартиби қайтарилади.
Сўроққа тайёргарлик режа тузишни ўз ичига олади. Энг муҳим саво-
лларни олдиндан маълумот бериладиган тилга таржима қилиш ва мумкин
бўлганда таржиманинг айнан тўғри эканлигига ишонч ҳосил қилиш керак.
Агар сўроқда ҳужжатларни тақдим қилиш кўзда тутилса, иш учун муҳим
қисмини мазмуни ҳам олдиндан таржима қилиниши мумкин. Бу ҳолат
ашёвий далилларга ҳам тааллуқли: уларнинг номлари ва улардаги белги-
лар, улар топилгандаги текшириш ёки тинтув баённомасининг қисмлари
олдиндан таржима қилиниши керак. Олдиндан қилинган бундай таржима
сўроқ қилинаётган шахсга бу буюмларни тўсатдан тақдим этгандагина за-
рур тактик таъсирни таъминлайди.
Хорижлик фуқарони сўроқ қилишни баённомадан ташқари магнито-
фон тасмаси ёки видеомагнитофон лентаси ёрдамида ёзиб олиш мақсадга
мувофиқдир. Бу хорижлик фуқароларни ёки хорижлик фуқаролар ишти-
рокидаги юзлаштиришда айниқса муҳимдир.
Таржимоннинг иштироки масаласини ҳал қила туриб, терговчи,
ҳозирги пайтда МДҲ давлатларида яшовчи шахслар яшаётган жойидаги
тилни билмасликлари мумкин, чунки бу ҳодиса бу давлатларда яшаётган
русийзабон аҳоли учун хосдир. Табиийки, бундай ҳолларда улар маълумо-
тларни рус тилида беришни ҳоҳлайдилар ва бу нарса сўроқ баённомасида
қайд қилинган бўлиши керак.
Шундай шароит вужудга келиши мумкинки, терговчи хорижлик
фуқаро маълумот бермоқчи бўлган тилни билади. Қонун бу тилда сўроқ
олиб борилишига қарши эмас, агар терговчи унда бемалол гаплаша олса,
бу албатта, сўроқ қилинаётган шахс билан мулоқотни анча енгиллаштира-
ди, психологик алоқа, ишончли муносабатларнинг ўрнатилишига ёрдам
беради. Лекин бунда шу тилда сўроқ баённомасини ҳам тузиш, кейинча-
лик таклиф этилган таржимон ёрдамида баённомани суд олиб борган
тилга таржима қилиш ва мустақил таржимани ишга тикиб қўйиш тавсия
этилади.
Дахлсизликка эга бўлмаган гувоҳ ёки жабрланувчи хорижлик
фуқарони сўроқ қилаётганда, терговчи уни ўз кўрсатмаларидан бош
тортгани ва ёлғон маълумотлар бериши учун жиноий жавобгарлиги ҳақи-
да огоҳлантиради. Бу огоҳлантириш сўроқ баённомасида унинг имзоси
билан тасдиқланади. Дахлсизликка эга бўлган шахс сўроқ қилинганда уни
маълумот беришдан бош тортиши учун жавобгарлиги ҳақида огоҳланти-
риш аҳамияти йўқлиги шубҳасиз. Ёлғон маълумотларни берганлиги учун
жавобгарликка келсак, бу ҳолат маълум даражада аҳамиятга эга, чунки
бундай жавобгарлик ҳақидаги масала дипломатик йўл билан ҳал этилади,
яъни, огоҳлантириш тактик маънога эга бўлади. Яна шуни кўзда тутиш
керакки, бир қанча давлатларда кўрсатмаларнинг ҳаққонийлигини исботи
сифатида қабул қилинган қасам Ўзбекистон қонунчилигида назарда ту-
тилмаган, бу ҳол эса хориж фуқаросига тушунтирилиши керак.
Сўроқ қилинувчига эркин ҳикоядан сўнг бериладиган саволлар ўз
моҳиятига кўра ҳар хил шарҳларга йўл қўймаслиги керак. Сўроқ қили-
наётган шахс тушунмайдиган ва аниқ таржима этилмайдиган иборалар,
мақол ва маталларни ишлатишдан ўзини тутиши керак.
Юзлаштиришда маълум қийинчиликлар вужудга келиши мумкин.
Унинг иштирокчилари турли тилда гаплашувчи хорижлик фуқаролар
бўлиши мумкин ва бу ҳолда таржимон ва қўшалоқ таржима керак бўлади.
Бу ҳақда таржимонга айтиш ва унга юзлаштиришда иштирокчиларнинг
бир-бири билан терговчини четлаб мулоқот қилишининг олдини олиш ва-
зифасини юклаш керак.
Суд экспертизасини амалга ошириш жиноят иши бўйича
ўтаётган шахслардан эксперт текшируви учун намуналар олишни талаб
қилиши мумкин. Агар бундай шахслар дахлсизликка эга бўлмасалар, бу
расмий процессуал тартибдан четга чиқмайди, лекин бунда қуйидаги
муҳим ҳолни кўзда тутиш керак. Баъзи давлатларнинг урф-одатларига
кўра, бегоналарга инсон аъзоларининг бирорта қисмини, шу жумладан со-
члар, қон, сперма (маний), тирноқ ва шу кабиларни беришга йўл қўймай-
ди. Тарқалган ривоятларга кўра, буларнинг ҳаммаси инсонга сеҳргарлик
тарзида зарар етказиши мумкин. Шунинг учун намуналар олишга уриниш
терговчининг нуқтаи назаридан асоссиз қаршиликка учраши мумкин,
мажбурий чоралар эса (қонунда кўзда тутилган ҳолларда) бутун тергов
жараёнини анчагина мураккаблаштирадиган қаттиқ қарама-қаршиликка
олиб келиши мумкин.
Шу сингари қаршиликка учраган терговчи унинг сабабларини
аниқлаш ва агар сабаблар анъанавий ёки диний маросимларга оид бўлса,
субъект эгаллаган нуқтаи назарни ўзгартиришга, ётиғи билан тушунтириш
йўли орқали ҳаракат қилиб кўриши керак. Буни замонавий қарашли хори-
жлик фуқаро учун нуфузли бўлган диндошлар ёки юртдошларни таклиф
этиб амалга ошириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |