Давлат хизматчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш. Франциядаги
давлат хизматчиларини ўқитиш тизими мукаммаллиги ва пухта ўйланганлиги билан фарқланади. Бу тизимга
қатор ўқув муассасалари киради.
Булар орасида энг муҳими бизга маълум Миллий Маъмурият мактаби (МММ) бўлиб, у 1945 йилда
ташкил этилгандир. Бу мактаб олий тоифали давлат хизматчиларини тайёрлайди. МММни тугаллаш энг
юксак лавозимларга йўл очади. Ҳар йили мактабга 100 киши (буларнинг учдан бири – чет элликлар) қабул
қилинади. Учта танлов:
1)
университетлар ва сиёсий фанлар институтлари битирувчилари учун; бу тоифадагилар учун
махсус тайёргарлик машғулотлари ўтказилмайди;
2)
10–12 йил иш стажига эга давлат хизматчилари учун;
3)
эркин касбдаги шахслар учун танловлар ўтказилади. Сўнгги икки тоифа учун икки йилча давом
этадиган тайёрлов курслари ташкил этилади. Одатда, танловларда умуман олганда 1000 га яқин
110
номзод иштирок этади. Чет элликларни танлаб олиш француз элчихоналарида амалга оширилади.
Ўқув жараёни (шу жумладан тажриба орттириш) икки йилдан кўпроқ давом этади ва ўқитишнинг
фаол усулларига (ҳужжатлар билан ишлаш, семинарлар, мутахассислар билан мулоқотлар,
ҳисоботлар ва ҳ.к.). Ўқиш тўлов асосида. Қуйидаги йўналишлар: ҳуқуқшунослик, маъмурий ҳуқуқ,
бюджет ва солиқлар, иқтисодиёт, давлат бошқаруви (шу жумладан халқаро ва европача жиҳатлар),
чет тиллари бўйича фанлар ўрганилади. Мактабни битирувчиларга ўқиш натижаларини ҳисобга
олган ҳолда маъмуриятдан жой ажратилади.
МММни Давлат кенгаши президент ўринбосари раислик қилувчи маъмурий кенгаш бошқаради.
Бунга вазирликлар вакиллари, олий малакали давлат хизматчилари, ўқувчилар, хизматчилар ва касаба
уюшмаларининг вакиллари киради. МММ директори Вазирлар маҳкамасининг фармони билан тайинланади
ва фақат маъмурий кенгаш тавсиясига кўра бу лавозимдан бўшатилиши мумкин.
Бешта шаҳарда (Бастиа, Лилл, Лион, Мец, Нант) марказий давлат хизмати учун кадрлар тайёрловчи
Маъмуриятнинг ҳудудий институтлари (МҲИ) ишлаб турибди. Уларнинг ҳар бири йилига танлов бўйича
100–120 кишини қабул қилади. Университет маълумотига эга кишилар, 4 йил стажга эга маъмурият
хизматчилари ва умумий меҳнат стажи 5 йилдан кам бўлмаган кишилар учун алоҳида танлов эълон
қилинади. Одатда танлов ўта катта бўлади. Тингловчиликка даъвогарнинг умумий маданиятини (бу
замонавий француз жамияти ва халқаро муносабатлар муаммосидир) ҳамда унинг ҳуқуқшунослик
ва иқтисодиёт соҳасидаги билимларини текшириш учун мўлжалланган ёзма имтиҳонлар бир вақтнинг
ўзида турли шаҳарларда, оғзаки имтиҳон эса Парижда ўтказилади. Имтиҳонларни мустақил комиссиялар
қабул қилади. Кириш имтиҳонларини яхши натижалар билан топширганлар ўзлари хоҳлаган институтни
биринчи навбатда танлаш ҳуқуқига эга. Ўқиш (тажриба орттириш билан биргаликда) бир йил давом этади.
Барча имтиҳонларни муваффақиятли топширган ва тажриба орттиришдан ўтган кишиларга маъмурий
органларда лавозим танлаш ҳуқуқи берилади. Имтиҳон топшира олмаганлар ё барчасини бошидан
бошлаши (имтиҳонларни қайта топширишга йўл қўйилмайди) ёки ишлаётган бўлса исталаётган мартабага
эришмасдан ўз жойига қайтиши лозим. МҲИ барча вазирликлар учун кадрлар тайёрлайди, бироқ булардан
айримлари ўзларининг ихтисослашган мактабларига ҳам эга.
Юқорида айтиб ўтилганидек, маҳаллий жамоалар учун кадрларни ўқитиш билан Маҳаллий давлат
хизмати миллий маркази шуғулланади.
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Адабиётлар рўйхати:
1. Конституция Франции 1958 г. - сайт Конституционного совета Французской Республики на 9 августа 2014 г.
http://www.conseil-constitutionnel.fr
2. Декларация прав и свобод человека и гражданина 1789 г.
3. Закон от 13 июля 1983 г. о правах и обязанностях служащих;
4. Закон от 11 января 1984 г., содержащий положения общего статута центральной публичной госслужбы.
5. Закон от 26 января 1984 г., содержащий положения о местной публичной службе.
6. Закон от 6 января 1986 г., содержащий положения статута о государственной медицинской службе.
7. Государственная служба и государственные служащие во Франции. – М.: Посольство Франции в Москве:
Министерство иностранных дел, 1994.
8. Государственная служба в зарубежных странах. Сборник обзоров законодательства.- М., 1996.
9. Государственная служба (комплексный подход): Учеб. пособие. - 2-е изд. – М.: Дело, 2000, с.207.
10. Местная государственная служба во Франции – М.: 1993.
11. Салон С. Государственные служащие во Франции: Вопросы правового статуса / Чиновник. - 2001. - № 4 (14). -
http://chinovnik.uapa.ru/modern/article.php?id=123
12. Филипп Ардан. Франция: государственная система – М. 1994. http://www.gmu-countries.ru/europa/france/france-gs.
html
Do'stlaringiz bilan baham: |