124
V БОБ. ДАВЛАТ ХИЗМАТИ СО
ҲАСИДА ХОРИЖИЙ ТАЖРИБА
Амалда раҳбарлик лавозимларини фақат олий маълумотга эга шахслар эгаллаши мумкин. Япон
бюрократик элитаси вакилларининг аксарияти айнан бир ўқув муассасасини битиради. Одатда булар Токио
университети юридик факультетини битириб чиққан кишилардир. Умумий “талабалик ўтмиши” япон элитаси
психологик қарашлари ўхшашлигини янада кучайтиради.
Давлат хизматига кириш учун имтиҳонларга фақат япон фуқаролари кириш ҳуқуқига эга. Давлат
хизматининг айрим махсус турлари учун қўшимча чекланишлар ўрнатилиши мумкин. Масалан, чет эллик
фуқаро билан никоҳда турган шахс Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) ходими бўла олмайди.
XIX асрнинг охирида жорий этилган давлат хизматига қабул қилиш имтиҳонлари тизими ҳозирга қадар
жиддий ўзгаришларсиз сақланиб келмоқда. Имтиҳонлар ёзма ёки оғзаки бўлиши мумкин. Жисмоний
тайёргарлик бўйича имтиҳонлар ўтказишга, махсус кўникмаларни баҳолашга йўл қўйилади.
Танлов имтиҳонлари “очиқ эшиклар” тамойили бўйича ўтказилади. Уларнинг ўтказилиш вақти ва жойи
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Аксарият давлат муасссасалари учун давлат имтиҳонларининг мазмуни ўхшашдир. Фақат айрим
вазирликларгина ўзларининг ёзма ва оғзаки имтиҳонларини тайёрлайди. Булар орасида япон ТИВ ҳам
мавжуд. Дипломат лавозимига номзодлар (уларнинг ёши 20дан кам ва 28дан юқори бўлмаслиги лозим)
июнь ойида уч-тўрт кун ичида қуйидаги фанлар: япон Конституцияси, халқаро ҳуқуқ, иқтисодий назария,
дипломатия тарихи ва чет тилидан имтиҳон топширадилар. Бундан ташқари даъвогар ўз хоҳишига кўра
маъмурий ёки хусусий ҳуқуқни ҳамда пул-молия муносабатларининг қисмларидан бирини танлайди.
Шунингдек, номзодларнинг турли фикрлар моҳиятини тез англаб олиш, ўз ёндашувини ишлаб чиқиш, ўз
қарашини баён қилишда ишончли далиллардан фойдалана олиши салоҳиятларини аниқлаш мақсадида
гуруҳли мунозара кўринишида “умумий имтиҳон” ўтказилади.
1
Имтиҳонларда олинган баллар сони ҳар бир имтиҳондан ўтувчига бериладиган ва йил давомида кучини
сақлайдиган имтиҳон варақасига киритилади.
Лавозимда кўтарилиш ҳам танлов имтиҳонлари орқали кечади. Давлат хизматида банд бўлган ҳар бир
шахс расман лавозимда кўтарилишнинг тенг ҳуқуқига эга (Давлат хизматчилари тўғрисидаги қонуннинг
37-моддаси). Айни вақтда Ходимлар билан ишлаш кенгашига у ёки бу лавозимга даъвогарлар учун қўшимча
чекловчи талаблар қўйиш ва олдинги хизмат фаолияти кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда танлов бўйича
имтиҳонларни ўзгартиш ҳуқуқи берилган. Даражани кўтариш учун ҳар йили ўтказиладиган имтиҳонларга
барча хоҳловчилар кириши мумкин. Анъанага кўра бундай имтиҳонларда танлов жуда катта (бир ўринга
25-40 киши бўлиши мумкин). Имтиҳонни муваффақиятли топшириш ўз-ўзидан лавозимни эгаллашга олиб
Имтиҳонларни ташкил этиш Ходимлар иши бўйича кенгашга юклатилган. Танлов ва ходимлардан
фойдаланиш бошқармаси таркибида махсус имтиҳон бўлими ва тўрт бош имтиҳон олувчилар мавжуд.
Кенгаш ўз қоидалари билан илк бор ишга кирувчилар учун қўшимча талаблар жорий этиши, лавозимда
кўтарилишга даъвогарлар учун эса уларнинг олдинги хизмат фаолиятлари натижалари асосида танлов
йўли билан имтиҳондан ўтувчилар доирасини торайтириши мумкин.
Хизматга илк бор кираётганлар учун имтиҳонлар учта алоҳида гуруҳлар бўйича:
Do'stlaringiz bilan baham: