II БОБ
ЁЛҒОНЧИНИ НОВЕРБАЛ
СИГНАЛЛАРДАН ҚАНДАЙ
АНИҚЛАШ МУМКИН?
17-қоида
Сергак тортинг,
унинг «оғзи мус таҳкам»!
Ёлғончини, у қанчалик ўз ёлғонини
яширишга интилмасин, барибир аниқлаб
олиш мумкин: онг остидан келаётган,
имо-ишораларда юзага чиқадиган микро-
сигналлар ва унинг сўзлари орасидаги но-
мувофиқлик уни сотиб қўяди.
Инсон шундай дастурланганки, унинг
ёлғонга бўлган реакцияси доимо салбий,
ҳатто бу ёлғон ўзига тегишли бўлса ҳам.
Инсон ёлғон гапириб туриб, айни пайтда
мутлақо хотиржам бўлиши асло мумкин
эмас. «Кўзингга тик қараб ёлғон сўзлай-
ди» деган иборани эсланг. Албатта, бу
иборада моҳир ёлғончи, ўз уйдирмасини
ниқоблашни уддалайдиган, ўз танасининг
Ёлғонни аниқлаб олиш осон
эмас, айниқса? ёлғон гапирувчи
маҳоратли бўлса. Лекин сиз
унинг онг ости жўнатаётган
сигналларга жуда эътиборли
бўлсангиз, вазифани қийналмай
уддалайсиз.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
53
ғайриихтиёрий реакцияларини бошқара
оладиган инсонлар ҳақида сўз боради. Ле-
кин тажрибали ёлғончига дуч келган тақди-
рингизда ҳам, инсон ёлғоннинг барча ало-
матларини яшира олмаслигини унутманг.
Биз бошқа одамлар ҳақиқатдан йироқ
гап сўзлаётганини кузатганимизда ёки
кўрганимизда ёхуд ўзимиз ёлғон сўзлаёт-
ганимизда оғзимизни, кўзларимизни ёки
қулоқларимизни беркитишга ҳаракат қи-
ламиз. Оғизни қўл билан «ҳимоя қилиш»
ёлғондан дарак берадиган ноёб очиқ ишо-
ралардан бири. Қўл оғизни беркитади,
бош бармоқ эса юзга тақалган бўлади, шу
ҳолатда у айтилаётган сўзларни ушлаш-
га сигнал жўнатади. Баъзи инсонлар бу
ишорасини ниқоблаш учун сохта йўталиб
қўядилар. Агар бундай имо-ишора суҳ-
Агар суҳбатдошингиз қўлини
юзга яқинлаштириш билан боғлиқ
имо-ишораларни қўллаётган
бўлса, огоҳ бўлишингиз лозим:
унинг дилида қандайдир салбий
кечинма бўлади. Бу – шубҳа,
ишончсизлик, нохуш сезги
бўлиши мумкин. Лекин кўп
ҳолларда бу ҳақиқий, чинакам
далилни бўрттириш ёки ғирт
ёлғон бўлади. Агар суҳбатдош
ғирт ёлғон сўзлаётган бўлса, уни
сизга қайси имо-ишоралар фош
қилиши мумкин?
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
54
батдошингиз томонидан нутқ жараёнида
қўлланса, бу унинг ёлғон сўзлаётганидан
далолат беради. Лекин у сиз сўзлаётган, у
эса эшитаётган пайтда оғзини беркитса,
бу сизнинг ёлғон сўзлаётганингизни сезиб
турганини билдиради.
Бу имо-ишорани қуйидаги тарзда
изоҳлаш мумкин: ёлғон сўзлаётган одам-
нинг бурун учидаги нерв толаларида қичи-
шиш пайдо бўлади ва қашиш зарурияти
туғилади. Суҳбатдошингиз сизни алдаёт-
ганини сезган тақдирингизда, ундан айтган
гапини қайтаришни ёки гапларига ойдин-
лик киритишни сўранг. Бу усул ёлғончини
ўзининг маккорона ўйинини давом этти-
ришдан воз кечишга мажбур қилади.
Агар инсоннинг кўзлари тинмай пир-
пираб турса, у ёлғон сўзлаётган бўлиши
мумкин.
Ўз бурнига қўл теккизиш эса,
аввалги имо-ишоранинг янада
кучли, ниқобланган туридир.
Бу ишора бир неча енгил қўл
теккизишларда намоён бўлиши
мумкин ёки қўлнинг биргина тез,
деярли сезилмайдиган ҳаракати
билан бурунга тегишида
юзага чиқади.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
55
Do'stlaringiz bilan baham: |