16-қоида
«Мен зерикяпман» категорияси
ишораларини англаб олиш
Зерикаётган, бепарво, ҳиссиз нигоҳ,
лоқайд тана ҳолати, ҳафсаласиз чеҳра,
бўшашган жағ, бироз солинган қовоқлар
– буларнинг бари зерикиш аломатлари.
Суҳбатдошингиз эснаганини сездингиз-
ми? Демак, сиз суҳбатдошингиз кўнглини
чоғ қилолмаяпсиз. У бундай ишорасини
ниқоблаши ёки тийишга ҳаракат қилиши
мумкин. У қўли билан оғзини беркитса, бун-
дан чиқди, унинг сабри тугамоқда ва сизни
эшитишга бошқа тоқат қилолмайди.
Суҳбатдошингизни
зериктириб қўйганингизни
вақтида сезишингиз муҳим.
Чунки сезишингиз билан
суҳбатни тўхтатишингиз
ёки гапни бошқа ёққа буриб
юборишингиз керак. Агар сизни
қандай эшитаётганлари, бу
пайт да суҳбатдошингиз юз
ифодаси қандай эканлиги,
у қандай имо-ишораларни
ишлатаётгани ва қандай
ҳолатда ўтирганига эътибор
қаратсангиз, сиз билан
суҳбат унга мамнуният бахш
этяптими ёки йўқми – бемалол
аниқлаб олишингиз мумкин.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
50
Зериккан инсон ухлаб қолмаслик учун
ўзини чалғитишга ҳаракат қилади. Мисол
учун, аслида умуман керак бўлмаса ҳам, ёни-
даги бирор буюмни қўлига олади. Шунга
қарамасдан, бундай буюмлар ягона чалғиш
воситаси: у буюмларни саралаши, қўлида
айлантириши, ирғитиб ёки бошқа тарзда
ўйнаши мумкин. Шунингдек, суҳбатдошин-
гиз бирор китоб ёки журнални варақлаши
ҳам мумкин, гарчи унинг ичидан бирор
нарсани қидиришга хоҳиши бўлмаса ҳам.
У қоғозга бир нималарни чизиб ўтириши
мумкин. Агар сизни эшитар чоғида тинмай
ёзиб ўтирган бўлса ва бу гапларни батафсил,
ипидан игнасигача қоғозга тушираётган бўл-
са, айни пайтда бошини умуман кўтармай
фақат ёзиш билан машғул бўлса, бу ҳам бир
сигнал: у ҳатто гап нима ҳақида кетаётгани
устида бош қотиришга ҳаракат ҳам қилма-
япти, ёзиб ўтирганининг сабаби – ўзини би-
рор нарса билан банд қилиб чалғитмоқчи.
Суҳбатдошингиз вербал
фаоллик кўрсатишга (сўзамоллик
қилишга) ҳаракат қилиши
мумкин: саволлар беради,
гапингизни маъқуллаб туради.
Лекин бу доим ҳам унинг аниқ
қизиқаётганидан далолат
беравермайди. Унинг нутқидаги
суст маром ва овозидаги
кучсиз оҳанглардан у суҳбат
мавзусига бефарқ эканлигини
тушуниб оласиз.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
51
Сиз билан суҳбат инсонга мамнуни-
ят бағишламаётганини унинг новербал
тарзда ифодаланадиган, олдингиздан ке-
тишга бўлган истагидан англаб олишин-
гиз мумкин. Бу ҳақида қуйидаги сигналлар
далолат беради: суҳбатдошингиз тинмай
эшик томон қарайди, оёқларининг учи,
тана гавдаси эшик томон йўналган бўла-
ди. У атайлаб ўзининг папка ёки сумка-
сига ҳадеб ёпишиши, унинг замогини ҳа-
деб тортқилаши, папка ёки сумкани ҳадеб
очиб-ёпиши – буларнинг барчаси унинг
ҳар дамда кетишга тайёрлигидан дарак
берувчи зерикиш аломатлари. Ҳар дамда
кетишга тайёр бўлиб турганини билди-
риш учун суҳбатдошингиз кўзойнагини
ечиб, ғилофига солиши мумкин. Бунинг
маъноси шуки, у сизни етарлича эшитди,
сизнинг далилларингиз тушунарли бўлди,
энди сиз суҳбатни якунлашингиз ёки қи-
зиқроқ масалага ўтишингиз керак.
Агар инсон зерикса, у ўзи учун қулайроқ
тана ҳолатини танлайди, тиргак, суянчиқ
қидиради, у бўшашган, сизнинг сўзларин-
гизга эътиборсиз. Агар у ўтирган бўлса,
унинг зерикканини стол устига «ёйилиб
кетаётгани»дан сезиш мумкин. Тана ҳола-
ти – эътибор даражасининг кўрсаткичи.
Бўшашган ҳолатдаги инсон маълумотни
қабул қилишга қодир эмас.
Aim.Uz-Axborot Izlash Markazi
52
Do'stlaringiz bilan baham: |