Кўчмас мулк ва мулк ҳУҚУҚи амалий қўлланма


КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ



Download 2,45 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/151
Sana23.02.2022
Hajmi2,45 Mb.
#180156
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151
Bog'liq
kuchmas-mulk-va-mulk-hukuki-amalij-kullanma

КЎЧМАС МУЛК ВА МУЛК ҲУҚУҚИ
6
Фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини, хусусан, мулкий муносабатлардаги 
ҳуқуқий саводхонлигини юксалтириш борасида амалга оширилаётган 
ишларнинг кўлами ва самарадорлиги кун сайин ортиб бормоқда.
Мулкий ҳуқуқни амалга ошириш турли манфаатларнинг ўзаро тўқнашуви 
билан уйғун ҳолда юз бериши сабабли унинг оқибатлари низоли ҳолатлар 
юзага келиши эҳтимолини истисно этмайди. Бундай ҳолатда мулкий муносабат-
ларнинг ҳалол ва инсофли иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
кўп жиҳатдан уларнинг ушбу жараённи тартибга солувчи қонун нормаларига 
қатъий риоя қилишлиги билан боғлиқдир.
Дарҳақиқат, жамият ҳаётида шахслар ўртасидаги мулкий характерда бўлган, 
яъни мол-мулкни эгаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тарассуф этиш билан 
боғлиқ муносабатлар асосий ўрин тутади, бундай муносабатларга албатта 
ким биландир гоҳ у ёки бу шаклда бўлсин, ҳар куни дуч келинади. Табиийки, 
шундай муносабатларга киришганда иштирокчилар ўртасида баъзида
англашилмовчиликлар, тортишувлар ва турли низолар юзага келади. 
Мазкур низоларнинг вужудга келиш сабаблари ўрганилганда, улар 
аксарият ҳолларда муносабат иштирокчиларининг мулкий масалалар бўйича 
қонун ҳужжатларини яхши билмасликлари, шартномавий мажбуриятларнинг 
ижросига бефарқ қарашлари, қонунда ёки шартномада белгиланган ҳуқуқ ва 
бурчларини тўла англаб етмасликлари туфайли келиб чиқаётганлиги кўринади.
Айниқса, кўчмас мулкларни хусусийлаштириш, сотиш, ижарага бериш, 
ҳадя қилиш, мерос сифатида бировга қолдириш, гаровга қўйиш, биргаликдаги 
умумий мулкни тақсимлаш ёки ундан ўз улушини ажратиб олиш каби 
муносабатлар нисбатан мураккаб жараён бўлганлиги учун фуқаролар ёки 
юридик шахс лар мазкур соҳада кўпроқ хато ва камчиликларга йўл қўйишади. 
Шу тоифадаги низолар юзасидан судларга келиб тушаётган аризаларни 
кўриб чиқишда ҳам тегишли қонун ҳужжатларида ўзига хос тартиб-қоидалар, 
процессуал хатти-ҳаракатлар белгиланганки, тарафлар уларни етарли 
даражада билмасалар, ўз мулкий ҳуқуқларини судда ҳимоя қилишда муайян 
қийинчиликларга дуч келишлари мумкин.
Бироқ қанчалик мураккаб бўлмасин, қонун талабларини билиш ва унга 
риоя қилиш мазкур жараён иштирокчиларининг мажбурияти ҳисобланиб,
аввало, ушбу шахсларнинг манфаатларига хизмат қилади, уларнинг 
ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Бундан ташқари юртимизда олиб борилаётган иқтисодий, ҳуқуқий исло-
ҳотлар ва янгиланишлар натижасида, шу жумладан, мулкий муносабатларни 
такомиллаштириш, шартнома интизомини янада мустаҳкамлашга оид қатор 
қонун ҳужжатлари қабул қилинмоқда, амалдаги қонунчиликка тегишли 
ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди, 
АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг 


7
“Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси 
доирасида республикамиздаги фуқаролик ишлари бўйича судларда мавжуд 
бўлган айрим иш материаллари ва тегишли маълумотлар асосида мазкур 
“Кўчмас мулк ва мулк ҳуқуқи” амалий қўлланмаси тайёрланди.
Қўлланма 3 та бобдан иборат бўлиб, унинг биринчи бобида мулк, мулк 
ҳуқуқи ва ашёвий ҳуқуқлар тушунчалари, мулк ҳуқуқининг субъектлари ва 
объектлари, мулк ҳуқуқининг вужудга келиш ва бекор бўлиши асослари кенг 
тарзда ёритиб берилган.
Шунингдек, мулк ҳуқуқини вужудга келтирувчи муҳим асослардан бири 
сифатида шартнома ва унинг мазмуни, мулкий характердаги шартномаларни 
тузиш тартиби, уларни ўзгартириш ёки бекор қилиш, нотариал тасдиқлаш 
ёки давлат рўйхатидан ўтказишда эътибор берилиши керак бўлган шартлар, 
мажбуриятларни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик 
учун жавобгарликнинг белгиланиши каби ҳолатлар ҳам мазкур бобда баён 
қилинган.
Бундан ташқари шартномаларнинг турлари алоҳида жадвалда берилган 
бўлиб, унда томонларнинг ушбу шартномалардан келиб чиқадиган асосий 
мажбуриятлари, шартнома объектлари, мазкур шартномаларга оид ҳуқуқий 
тушунчалар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг қайси модда-
ларида кўрсатилганлиги ёзилган.
Қўлланманинг 2-бобида суд амалиётидан келиб чиқиб, фуқаролар ва 
юридик шахслар ўртасида кўп учрайдиган ва алоҳида қонун ҳужжатлари 
билан тартибга солинадиган муносабатлар, шу жумладан, ерга нисбатан 
мулкий ҳуқуқларни амалга ошириш, ер участкаларини ижарага олиш, уй-
жойга эгалик қилиш бўйича шартномавий-ҳуқуқий муносабатларга киришиш, 
яъни уй-жойларни якка тартибда қуриш, давлат уй-жойини хусусийлаштириш, 
уй-жойни мерос асосида қўлга киритиш, кўчмас мулкнинг яна бир тури 
ҳисобланган транспорт воситаларини сотиб олиш, улардан ишончномалар 
орқали фойдаланиш, уларни тасарруф қилиш билан боғлиқ муҳим қоидалар 
акс этган ва ушбу муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судларда
кўриб чиқиш ва ҳал этиш тартиби аниқ мисоллар, савол-жавоблар орқали 
ёритилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасида 
кўрсатилишича, мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши 
билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни 
тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, 
ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. 
Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.
Маълумки, шахсларнинг мулкий ҳуқуқлари тегишли давлат органлари, 
шу жумладан, суд орқали ҳимоя қилинади. Қўлланманинг 3-боби айнан шу
масалага бағишланган бўлиб, унда республикамизнинг амалдаги қонун 



Download 2,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   151




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish