Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети


 Ҳисоб турларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

3. Ҳисоб турларида қўлланиладиган ўлчов бирликлари.
Бухгалтерия ҳисобида 3 ўлчов бирлигидан фойдаланилсада, аммо ягона 
пул ўлчов бирлигида умумлаштирилади, бундан ташқари бухгалтерия 
ҳисобининг яна бир хусусияти ҳамма жараёнлар ҳужжатларда акс эттириш 
лозим. 
Хўжалик ҳисобида қўйидаги ўлчов бирликларидан фойлаланилади: 
1.
Натура ўлчови. 
2.
Пул ўлчов бирлиги. 
3.
Меҳнат ўлчов бирлиги. 
1. Натура ўлчов бирилиги тезкор ҳисобда, статистик ҳисобда, 
бухгалтерия ҳисоби аналитик ҳисобида кенг қўлланилади. Бу ўлчов бирлиги 
бир турдаги буюмлар ҳисоби учун керак бўлади. Масалан, болалар оёқ 
кийимини тарозулар сони, нон сони, газлама метри ва хоказо (метр, кг, дона 
ва х.к). 
2. Пул ўлчов бирлиги хўжалик жараёнлари ва воситаларини ягона 
ўлчовда (пулда) умумлаштиришда қўлланилади.
3. Меҳнат ўлчов бирлиги эса, бирор бир статистик ёки халқ хўжалиги 
маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарф бўлган ишчи кучи, ишчи сони, иш 
соати ва хакозоларни аниқлашда қўлланилади. Савдо корхонасида эса 
маълум бир товар оборот миқдори учун сарф этилган иш вақида, иш соати, 
иш куни, ишчи кучи, ва х.к. ни аниқлашда керак бўлади. Меҳнат ўлчов 
бирлиги ходимлар билан меҳнат ҳақи юзасидан ҳисоб китобларни олиб 



борищда ҳам аҳамиятлидир. Меҳнат ўлчов бирликлари натура ўлчов 
бирликлари билан биргаликда меҳнат унумдорлигини билдиради. 
4. Бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш принциплари. 
Ҳўжалик юритувчи субъектларда юритилаётган ҳисоб сиёсати ўзига 
хос принципларга амал қилмоғи керак. БХМСнинг биринчи сонида 
бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботнинг принциплари сифатида 
қўйидагилар келтирилган: 
• 
икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш. 
• 
узлуксизлик. 
• 
хўжалик муаммолари, активлар ва пассивларни баҳолаш. 
• 
ишончлилик. 
• 
эхтиёткорлик. 
• 
мазмуннинг шаклдан устунлиги. 
• 
кўрсаткичларнинг киесийлиги. 
• 
молиявий ҳисоботнинг бетарафлиги. 
• 
активлар ва мажбуриятларнинг хақикий баҳоси. 
• 
ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мослиги. 
• 
тушунарлилик. 
• 
аҳамиятлилик. 
• 
муҳимлик. 
• 
хаққоний ҳолис тақдим этиш. 
• 
тугатилганлик. 
• 
изчиллик. 
• 
ўз вақидалик. 
• 
оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши). 
• 
холислик. 
Юқоридаги принципларга асосланиб юритилган бухгалтерия ҳисоби ва 
тузилган молиявий ҳисобот барча фойдаланувчилар корхона молиявий 
хўжалик фаолияти ҳақида тўлиқ, тушунарли маълумот олишни ва тегишли 
хулоса чиқаришни таъминлайди. 
Икки ёқлама қайд этиш усули билан ҳисоб юритиш принципи хўжалик 
жараёнларини счётларда икки ёқлама ёзув усулидан фойдаланган ҳолда акс 
эттирилишини билдиради. Ушбу принципга кўра, хўжалик жараёни суммаси 
бир счётнинг дебети ва иккинчи счётнинг кредитида акс эттирилади. 
Узлуксизлик принципи хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини 
қисқаришини ва тугатиш эҳтимолини харакатида бўлмайди. Агар корхона 
фаолиятида узлуксизлик принцип бузилиш муҳити мавжуд бўлса, ҳисоботда 



бериладиган тушунтириш ва изоҳларда бу хакда маълумот келтирилиши 
лозим. 
Узлуксизлик принципи заминида хўжалик юритувчи субъетларда 
хўжалик фаолияти давомида узлуксиз равишда бухгалтерия ҳисоби 
юритилиши шартлиги етади. Корхона фаолияти тугаганида, бухгалтерия 
ҳисобини юритиш ҳам тухтатилади.
Хўжалик муомулалари, активлар ва пассивларни баҳолаш принципи 
корхона барча мулкларини ва рўй берадиган барча хўжалик жараёнларини 
ягона пул баҳосида ўлчанишига асосланган. Ўзбекистон Республикасида пул 
ўлчови сўм ва унинг қисми тийинда олиб борилади. 
Ишончлилик принципи юритиладиган ҳисоб ишларини хақиқийлиги, 
хатосизлигига асосланади. Молиявий ҳисоботни нақадар ишончли бўлиши, 
бухгалтерия ҳисоби дастлабки хужжатлардаги маълумотларни нақадар 
хаққоний эканлигига боғлиқдир. 
Эхтиёткорлик принципига риоя этилганда молиявий ҳисобот 
шаклларида активлар ва даромадлар баҳосини ошириб ва мажбуриятлар 
ҳамда харажатлар баҳосини пасайтириб кўрсатилишига йул қўйилмайди. 
Мазмуннинг шаклдаги устунлиги принципи юридик шаклдан 
иқтисодий мазмун устунлигини билдиради. Ходисалар моҳияти доимо ҳам 
уларнинг юридик шаклига мос келавермайди. Масалан, корхона ўз фаолияти 
давомида узоқ муддатга ижарага олган асосий воситадан фойдаланилади, 
юридик нуктаи назардан бу асосий воситалар корхона мулки 
ҳисобланмасада, балансни активи таркибида акс эттирилади. 
Кўрсаткичларнинг қиёсийлиги принципи халқ хўжалиги корхоналари 
маълумотларини ўзаро таққослаш, шунингдек, бир корхона ичида бир неча 
ҳисобот даврлари кўрсаткичларини таққослаш имкониятини яратилишини 
билдиради. 
Корхоналар кўрсаткичларини қиёслаш халқ хўжалиги тармоқлари 
бўйича маълумотларни жамлашда, таҳлил этишда, солиштиришда керак 
бўлади. Шунингдек, ташқи фойдаланувчилар улар учун керакли бўлган 
корхоналар кўрсаткичларини қиёслаб олишлари учун имконият бўлиши 
шарт. 
Корхоналарни ўтган давр кўрсаткичлари билан ҳисобот даврлари 
маълумотларини таққослаш шу корхона ички бошқаруви учун ҳам зарурдир. 
Молиявий ҳисоботнинг бетаравлиги принципига кўра, ҳисоб ишларида 
хеч қандай манфаатдорликларга эътибор бермаслик, ғайрли хатоларга йўл 
қўймаслик зарур. 
Активлар ва мажбуриятларнинг хақиқий баҳолаш принципи уларнинг 
таннарҳи ёки сотиб олинган нарҳи баҳолаш учун асос бўлишига таянади. 



БХМС ларида кўрсатилган баъзи бир ҳолларда хақикий баҳолар сотиб 
олиш баҳосидан фарқ қилиши мумкин. 
Ҳисобот даври даромадлари ва харажатларининг мослиги даромад ва 
харажатлар тегишли ҳисобот даврида акс эттрилишини назарда тутади. 
Масалан, келгуси давр даромадлари, келгуси давр харажатлари, амортизация 
ажратмалари кабилар бир неча ҳисобот даврлари орасида такимланади. 
Тушунарлик принципи ҳисоб ва молиявий ҳисоботлар маълумотларини 
фойдаланувчилар учун оддий ва тушунарли бўлишга асосланган. 
Аҳамиятлилик 
принципи 
деганда, 
молиявий 
ахборотлардан 
фойдаланувчилар учун корхона хўжалик фаолиятини баҳолаш, таҳлил этиш, 
тегишли қарор қабул қилишда ҳисоб маълумотларини нақадар 
аҳамиятлилигини билдиради. 
Ахборотнинг аҳамиятлиги унинг моҳияти ва қийматидан келиб чиқиб 
белгиланади. 
Муҳимлик принципи ахборотнинг фойдаланувчилар учун нақадар 
кераклигидан келиб чиқиб белгиланади. Масалан, ахборот кўрсатилмаса ёки 
нотўғри кўрсатилса, молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларнинг тегишли 
иқтисодий қарорлар қабул қилишига салбий таъсир этса, муҳимлик 
принципи юзага келади. 
Хаққоний 
холис 
тақдим 
этиш. 
Молиявий 
ҳисоботлар 
фойдаланувиларда субъектнинг молиявий ҳолати, муомулалалар натижалари, 
пул маблағлари харакати ҳақида хаққоний ва холис тасаввур хосил қилиш 
керак. 
Тугатилганлик принципи замирида молиявий ҳисоботни ишончлигига 
эришиш мақсадида барча ахборотларни тўлиқ ва тугатилган бўлиши 
тушунилади. 
Изчиллик принципи ҳисоб сиёсати бир даврдан бошқа даврга изчил 
ўтказилишини назарда тутади. Изчиллик принципига риоя этиш натижасида 
қўйидаги имкониятлар яратилади. 
• 
хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳолатидаги ўзгаришларни 
аниқлаш, таҳлил қилишда турли хиобот даврлари молиявий ҳисоботларини 
қиёслаш; 
• 
молиявий ҳисобот бандларини гуруҳлаб, кредиторлик қарз суммалари 
эса «Пассив» бўлимида кўрсатилади; 
• 
БХМС га кўра, 4010 «Олинадиган счётлар» счёти бўйича дебиторлик 
қарзи суммаси ушбу суммадан 4910 «Гумонли қарзлар юзасидан заҳиралар» 
счётидаги сумма айирилганидан кейинги қолдиқ сумма сифатида баланс 
активида акс эттирилади: 



• 
Даромадлар, зарарлар алоҳида ҳолда ҳам, умумлаштирилганда ҳам 
унча аҳамиятли бўлмаса умумлаштирилади. 
Юқорида келтирилган икки ҳолатдан ташқари даромад ва харажатлар, 
актив ва пассив моддалари ўзаро қопланиши мумкин эмас. 
Агар даромадлар ва харажатлар ҳисобланган бўлса, молиявий 
ҳисоботлар иловаси изоҳларда муҳимлик принципга кўра, ёритилади. 
Масалан, дебиторлик қарзи «Олинадиган счётлао» банди бўйича акс 
эттирилишида, «Шубҳали қарзлар бўйича қарзлар» суммаси айирилганидан 
сўнг акс эттирилган бўлса, йиллик ҳисобот иловаси тушунтириш хатида хар 
иккала счёт суммалари алоҳида – алоҳида ёритилиши шарт. 
Ўз вақидадалик принципи ахборотни фойдалигини таъминлайди. 
Ҳисоботни ўз вақидада тегишли фойдаланувчиларга етказилмаслиги 
ахборотни аҳамиятлилик даражасини камайтиради. 
Ахборотни ўз вақидада етказилмаслиги фойдаланувчиларни тегишли 
қарорлар қабул қилишдан кечиктиради ёки нотўғри хулоса чиқаришига сабаб 
бўлади. 
Оффсеттинг (моддаларнинг ўзаро қопланиши). 
Активлар ва пассивлар ўртасида ўзаро қопланишни амалга ошириш 
мумкин эмас (бошқа БХМС ларда назарда тўтилган ҳолатлар бундан 
мустасно). 
Холислик принципи молиявий ҳисоботда ёритилган субъектнинг 
молиявий ҳолати, хўжалик фаолиятининг молиявий натижалари ва пул 
оқими ҳақидаги маълумотларни холис бўлишини таъминлайди. 
Холислик принципига риоя этишда БХМСни бухгалтерия ҳисобини 
юритишдаги ва молиявий ҳисоботни тузиш асосий тамойилларига амал 
қилиш зарур. 
Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятидаги ўзгаришлар тезлиги 
БХМС да ишлаб чиқилмаган ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлиши 
мумкин. 
Хўжалик юритувчи субъект холисона равишда БХМС асосида 
мустақил ҳисоб юритиш сиёсатини танлайди ва қўллайди. Хўжалик 
юритувчи субъект бундай ҳолларда, ҳисоб юритиш усули юзасидан қабул 
қилинган мустақил қарорларни ҳисоб юритиш сиёсатида ёритиши керак. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish