129
Ўзбекистоннинг Тинч океани ҳавзаси мамлакатларидан Малайзия ва Индонезия
билан ўзаро алоқалари ўрнатилди. Бу борада Ўзбекистон Президенти И.Каримов бошлиқ
давлат делегациясининг 1992 йил июнь ойидаги Малайзия ва Индонезияга сафари муҳим
аҳамиятга эгадир. Сафар кунларида Ўзбекистон ва Малайзия ўртасида иқтисодий ва
техникавий ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва
Индонезия ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатиш бўйича қўшмa ахборот, икки
томонлама муносабатлар бўйича қўшмa баёнот, иқтисодий ва техникавий ҳамкорлик
тўғрисида битим имзоланди.
1995 йил 8-10 апрель кунлари Индонезия Республикаси Президенти Сухарто
расмий ташрифи билан Ўзбекистонда бўлди. Музокаралар ниҳоясида Ўзбекистон
Президенти И.Каримов ва Индонезия Президенти Сухарто Ўзбекистон Республикаси
билан Индонезия Республикаси ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорлик
тамойиллари
тўғрисидаги қўшма баённомани имзоладилар. Икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида
сайёҳлик соҳасидаги ҳамкорлик ҳақидаги меморандум ҳамда икки мамлакат пойтахтлари
оралиғида самолётлар қатновини йўлга қўйиш тўғрисидаги ҳукуматлараро битим
имзоланди.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг Осиё ва Океания минтақасидаги Вьетнам
Социалистик
Республикаси, Таиланд, Австралия ва бошқа мамлакатлар билан сиёсий-
дипломатик алоқалари йўлга қўйилди, улар ўртасида иқтисодий ва маданий ҳамкорлик
ривожланиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикаси билан ҳамкорлик
алоқаларини йўлга қўйганига ҳам 10 йилдан ошди. Гарчи бу мамлакат билан Ўзбекистон
ўртасидаги муносабатлар қандайдир аниқ шаклланган геосиёсий мазмунга эга бўлмаса-да,
Сингапурнинг Жануби-Шарқий Осиёдаги иқтисодий мавқеи ва ўзи кичик ҳудудга эга
бўлишига қарамасдан сўнгги 20 йил ичида эришган ютуқлари нуқтаи-назаридан қараганда
бу мамлакат билан алоқаларни ривожлантириш мақсадга мувофиқ эканлигини намоён
этади.
2007 йилнинг 27 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти Сингапур
Президенти Селлапан Рам Натаннинг таклифига биноан мазкур мамлакатга давлат
ташрифини амалга оширди. Ўзбекистон томонидан Сингапурнинг иқтисодий
имкониятлари юқори баҳоланди ва Президентнинг бу мамлакатга
ташрифи айнан ана
шундай амалий ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган. Шуни алоҳида таъкидлаш
керакки, 2006 йил маълумотларига кўра икки мамлакат ўртасидаги маҳсулот айрибошлаш
ҳажми 110 миллион АҚШ долларига етган. 2007 йилга келиб Ўзбекистонда Сингапур
сармояси билан ишлаётган қўшма корхоналар сони 12 тага етган. Бу ҳамкорлик йилдан-
130
йилга мустаҳкамланиб бориши ҳар икки мамлакат манфаатларига тўла мос келади.
Мамлакатимиз раҳбарининг бу мамлакатга қилган ташрифи
муносабатларнинг янада
ривожлантиришга, бу мамлакат сармоясининг Ўзбекистонга кириб келишини
кучайтиришга қаратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: